← Назад
Решение #637893 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 175 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят Кодекси | 228 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Жиноят кодекси | 175 | — | code_article | |
| бандида | 116 | — | law | |
| ФКнинг | 313 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 73 | — | code_article | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-10-2202/280-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанцияда кўрган судья
А.Ибрагимов
Апелляция инстанциясида
маърузачи судья-Т.Аннаева
Кассация инстанциясида маърузачи
судья- Р.Хайдаров
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ
СУДИНИНГ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ
ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 7 март
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати Ш.Махмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Абдуллаев
ва Р.Хайдаровдан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг котиблигида, “Қўқон
механика заводи” акциядорлик жамияти вакиллари Т.Лапасов (2022 йил
28 апрелдаги 21-84-сонли ишончнома билан), М.Абдуллаев (2022 йил
5 майдаги 01-87-сонли ишончнома билан, “The Falcon Energy (“Tosh Xalq
Credit”) масъулияти чекланган жамияти вакили Т.Мамедова (2022 йил
1 декабрдаги ордер ва 2022 йил 5 декабрдаги ишончнома асосида)
иштирокида, даъвогар “Қўқон механика заводи” акциядорлик жамиятининг
жавобгар “Ўзташқинефтгаз” акциядорлик жамияти, қўшимча жавобгарлар
“Intertrend Limited” компанияси, “Tosh xalq credit” (The Falcon Energy)
масъулияти чекланган жамиятига нисбатан “Ўзташқинефтгаз” акциядорлик
жамияти ва “Intertrend Limited” компанияси ўртасида 2015 йил 22 октябрда
тузилган TUG-15-168-сонли шартномани ҳамда “Ўзташқинефтгаз”
акциядорлик жамияти ва “Tosh xalq credit” масъулияти чекланган жамияти
ўртасида 2021 йил 4 мартда тузилган 4-сонли шартномани ҳақиқий эмас деб
топиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қабул қилинган Тошкент шаҳар
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати биринчи инстанцияси
бўйича 2022 йил 13 сентябрдаги ҳал қилув қарори ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
апелляция инстанциясининг 2022 йил 23 ноябрдаги қарори устидан
“The Falcon energy” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган
кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида Олий
суд биносида кўриб чиқиб куйидагиларни
аниқлади:
“Қўқон механика заводи” акциядорлик жамияти (матнда даъвогар деб
юритилади) иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
“Ўзташқинефтгаз” акциядорлик жамияти, “Intertrend Limited” компанияси
1
ва “Tosh xalq credit” (The Falcon Energy) масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан “Ўзташқинефтгаз” акциядорлик жамияти ва “Intertrend Limited”
компанияси ўртасида 2015 йил 22 октябрда тузилган TUG-15-168-сонли
шартнома ҳамда “Ўзташқинефтгаз” акциядорлик жамияти ва “Tosh xalq
credit” (The Falcon Energy) масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил
4 мартда тузилган 4-сонли шартномани ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 13 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво
талаблари тўлиқ қаноатлантирилган. “Ўзташқинефтгаз” акциядорлик
жамияти ва “Intertrend Limited” компанияси ўртасида 2015 йил 22 октябрда
тузилган TUG-15-168-сонли шартнома ҳамда “Ўзташқинефтгаз” акциядорлик
жамияти ва “Tosh xalq credit” (The Falcon Energy) масъулияти чекланган
жамияти ўртасида 2021 йил 4 мартда тузилган 4-сонли шартномалар ҳақиқий
эмас деб топилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 23 ноябрдаги қарори билан
ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Мазкур суд қарорларидан норози бўлган “The Falcon energy”
масъулияти чекланган жамияти кассация шикояти билан мурожаат қилиб,
суд қарорларини бекор қилиб, даъво талабларини қаноатлантиришни рад
этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Суд мажлисида жавобгар “The Falcon energy” масъулияти чекланган
жамияти вакили кассация шикоятида келтирилган важларни такрорлаб,
низолашилаётган ҳолатларга суд томонидан баҳо берилиб, мазкур низога
алоқадор бўлган қарздорликни ундириш юзасидан суднинг қонуний кучга
кирган қарори мавжудлигини таъкидлаб, судллар томонидан шартнома
тузиш эркинлиги принципига, шунингдек, иш ҳолатларини тўлиқ
ўрганмасдан, ишда мавжуд далилларга ҳуқуқий баҳо бермасдан, жиноят
ишлари бўйича Юнусобод туман суди томонидан Ф.Юнусовга нисбатан
чиқарилган ҳукмнинг тўлиқ матни билан танишмасдан даъво талаблари
қаноатлантириш тўғрисида асоссиз ва ноқонуний қарор қабул қилганлигини
баён қилиб, суд қарорларини бекор қилишни ва даъво талабларини
қаноатлантиришни рад қилиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари кассация шикоятига
нисбатан эътироз билдириб, низо предмети ҳисобланган шартноманинг
4-сонли иловасидаги имзолар экспертизанинг хулосаси билан, шартноманинг
ўзи ва унинг 1-2-3-иловаларидаги имзоларнинг корхона раҳбариники
эмаслиги ишдаги далиллар билан тасдиқланганлиги, бундан ташқари,
Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик Хизмати (бундан буён матнда
ДХХ деб юритилади) томонидан берилган маълумотномага кўра, 9622-сонли
жиноят иши бўйича чиқарилган ҳукмда суд экспертизасининг хулосасига
биноан шартномада етказиб берилиши кўрсатилган товар-моддий
бойликларининг баҳоси 471 685 АҚШ доллари миқдорида ортиқча эканлиги,
жиноят ишига жалб қилинган шахслар: Ф.Юнусов, И.Зияходжаев, Панайота
2
Поггуруларнинг Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 175-моддаси
талаблари билан айбдор деб топилганлиги, бироқ, мазкур жиноят иши ёпиқ
тартибда кўриб чиқилганлиги боис ҳукмнинг тўлиқ матнини судга тақдим
этилмаганлигини, шу билан бирга, юқорида қайд этилган шартнома асосида
келиб чиққан қарздорликни бошқа шахсга ўтказиш ҳақида шартома ҳам
қалбаки тарзда тузилганлигини баён қилиб, мазкур ҳолатларга судлар
томонидан қонуний баҳо берилганлиги ва даъвони қаноатлантириш
тўғрисида асосли ва қонуний қарор қабул қилинганлигини билдириб,
кассация шикоятини қаноатлантирмасдан, суд қарорларини ўзгаришсиз
қолдиришни сўради.
Жавобгарлар “Intertrend Limited” компанияси ва “Ўзташқинефтгаз”
акциядорлик жамияти вакиллари суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекс (матнда ИПК
деб юритилади) 297-моддасига кўра, кассация инстанцияси судининг суд
мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган кассация шикоятини (протестини) берган шахснинг ва
ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг
иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди.
Шу сабабли судлов ҳайъати кассация шикоятни “Intertrend Limited”
компанияси,
“Ўзташқинефтгаз”
акциядорлик
жамияти
вакиллари
иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди деган хулосага келди.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг важ ва эътирозларини
тинглаб, шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, суд қарорларни ўзгаришсиз
қолдиришни, кассация шикоятини қаноатлантиришни рад этишни лозим
топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ва “Ўзташқинефтгаз”
акциядорлик жамияти ўртасида 2013 йил 14 августда 25-сонли маиший газ
балонларни тайёрлаш учун товар моддий бойликларини етказиб бериш
тўғрисидаги воситачилик шартномаси (договор комиссии) тузилган.
Мазкур шартномага асосан сотувчи “Intertrand Limited” компанияси
ва сотиб олувчи “O’ztashqineftgaz” акциядорлик жамияти ўртасида 2015 йил
22 октябрда TUG-15-168-сонли шартнома имзоланган. Мазкур шарномага
кўра, даъвогар, “O’ztashqineftgaz” акциядорлик жамияти ва “Нефтегаз ва
кимё машина қурилиши” акциядорлик жамияти (ҳозирги “Ўзбеккимёмаш
заводи” акциядорлик жамияти), “Бухоро таъмирлаш-механика заводи”
акциядорлик жамияти эҳтиёжи учун шартномага 1-иловада кўрсатилган
сифат ва миқдорда янги маиший газ балонларни тайёрлаш учун юпқа углерод
тунукаларни (бундан буён матнда маҳсулот деб юритилади) сотиб олиш
мажбуриятини олган.
Даъвогарнинг даъво аризасида Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош
бошқармасининг эксперт-криминалистика маркази (бундан буён матнда
Марказ деб юритилади) 2021 йил 31 августдаги 13-сонли маълумотномасига
кўра шартноманинг ўзи ва унинг 1-2-3-4-иловаларидаги имзоларнинг
3
“Intertrend Limited” компаниясининг раҳбари Панайота Поггуруники
эмаслиги тўғрисида хулоса берган.
Шунингдек, Марказининг 2021 йил 2 февралдаги 75-сонли эксперт
хулосасида 2020 йил 26 июндаги 4-сонли қўшимча келишувдаги “Intertrend
Limited” компаниясининг раҳбари номидан қўйилган имзолар ҳамда
жавобгарнинг вакили И.Зияходжаевнинг номига юборилган хатдаги имзолар
И.Зияходжаевга тегишли бўлиши мумкинлиги тўғрисида хулоса берилган.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Тергов
бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси
228-моддаси иккинчи қисмининг “б” бандига асосан 262941/2020-573АХсонли жиноят иши қўзғатилиб, ДХХнинг тергов бошқармасининг иш
юритувига ўтказилган.
ДХХ томонидан 2022 йил 19 майда берилган 17/9215-сонли
маълумотномасида 9622-сонли жиноят иши бўйича чиқарилган ҳукмда суд
экспертизасининг хулосасига биноан шартномада етказиб берилиши
кўрсатилган товар-моддий бойликларининг баҳоси 471 685 АҚШ доллари
миқдорида ортиқча эканлиги, жиноят ишига жалб қилинган шахслар
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 175-моддаси билан айбдор
деб топилганлиги ва иш Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судига
юборилганлиги қайд этилган.
Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суднинг 2022 йил
29 августдаги хатига асосан “Ўзташқинефтгаз” АЖ мансабдор шахсларига
нисбатан 23С-сонли жиноят иши кўриб чиқилганлигини, мазкур жиноят иши
махфийлик даражасига эга бўлганлиги сабабли ҳукмнинг тўлиқ нусхасини
тақдим қилиш ёки ёзма маълумот бериш имкони мавжуд эмаслигини маълум
қилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Жиноят
кодексининг
175-моддасига кўра наф келтирмаслиги аён бўлган битимни тузиш, шу
жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига илгари фойдаланилган,
жисман ишлатиб бўлинган, маънавий эскирган ёки замон талабларига жавоб
бермайдиган асбоб-ускунани ёхуд технологияларни олиб киришга,
шунингдек уларни ўрнатиш ва жорий этишга олиб келган битимни тузиш,
республика манфаатларига кўп миқдорда зарар етказган бўлса, худди
шунингдек бундай битим тузилишига сабаб бўлган эксперт хулосасини ёки
бошқа ҳужжатни ваколатли давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг
мансабдор шахси томонидан бериш базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз
бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан
маҳрум этилган ҳолда уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч
йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (матнда ФК деб
юритилади) 116-моддасига кўра ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим бўлиб:
қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмунда; ҳуқуқтартибот асосларига қарши мақсадда; ахлоқ асосларига атайин қарши
мақсадда тузилган битим ҳисобланади.
4
“Иқтисодий судлар томонидан битимларни ҳақиқий эмас деб топиш
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2014 йил 28 ноябрдаги 269-сонли қарорининг
12-бандида 116-моддасига кўра ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим бўлиб:
қонун ҳужжатларининг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмунда; ҳуқуқтартибот асосларига қарши мақсадда; ахлоқ асосларига атайин қарши
мақсадда тузилган битим ҳисобланиши, бунда судлар назарда тутишлари
лозимки, агар битимнинг бир ёки бир неча шартлари қонун ҳужжатларининг
талабаларига зид бўлса, битимнинг мазмуни ушбу талабларга мувофиқ
келмаслиги сабабли, ўз-ўзидан ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши, ҳуқуқтартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битимни
ҳақиқий эмас деб топишда судлар, бу битим ҳуқуқ-тартибот асосларини
таъминловчи, яъни конституциявий тузум асослари, давлатнинг мудофаа,
хавфсизлик ва иқтисодий тизими (қурол-яроғнинг ноқонуний экспорти,
солиқ тўловларидан бўйин товлаш ва бошқалар), фуқаро ва шахснинг ҳуқуқ
ва эркинликларини қўриқловчи ва ҳимояловчи ҳуқуқ нормаларининг
талаблари бузилганлиги ёхуд ижтимоий ахлоқ асослари, яъни жамиятда
шаклланган эзгулик ва ёвузлик, яхшилик ва ёмонлик, гуноҳ ва савоб
ҳақидаги қарашларга зид ёки зид эмаслигини аниқлашлари лозимлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Шу сабабли биринчи инстанция суди “Ўзташқинефтгаз” акциядорлик
жамияти ва “Intertrend Limited” компанияси ўртасида 2015 йил
22 октябрда тузилган TUG-15-168-сонли шартномани қонуний ва асосли
равишда ҳақиқий эмас деб топган.
“Ўзташқинефтгаз” акциядорлик жамияти ва “Tosh xalq credit” (The
Falcon Energy) масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 4 март
куни воситачилик шартномаси бўйича юқорида қайд этилган 2015 йил
22 октябрда тузилган TUG-15-168-сонли шартнома юзасидан келиб чиққан
қарздорликни даъвогардан 4 670 718 АҚШ доллари миқдоридаги
қарздорликни талаб қилиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш
ҳақидаги 4-сонли шартнома тузилган.
Мазкур шартномага 2022 йил 17 январда қўшимча келишув имзоланиб,
унинг 1.1.-бандида даъвогардан 2015 йил 22 октябрда тузилган TUG-15-168сонли ҳамда 2013 йил 14 августда тузилган 25-сонли шартномалар бўйича
қарздорликни талаб қилиш ҳуқуқи “Tosh xalq credit” (The Falcon Energy)
масъулияти чекланган жамиятига ўтказилган.
ФК 313-моддасига асосан мажбурият асосида кредиторга тегишли
бўлган ҳуқуқ (талаб) унинг томонидан битим бўйича бошқа шахсга
ўтказилиши (талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш) ёки қонун асосида
бошқа шахсга ўтиши мумкин.
ФК 317-моддасида қарздор мажбурият бўйича ҳуқуқлар янги
кредиторга ўтганлиги ҳақида огоҳлантириш олган пайтида дастлабки
кредиторга қарши эътирозларини янги кредиторнинг талабига қарши
қўйишга ҳақлилиги белгиланган.
5
“Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг талабдан бошқа шахс
фойдасига воз кечиш ҳуқуқи билан боғлиқ нормаларини қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида” 2003 йил 28 февралдаги 110-сонли Қарори 6-банди
иккинчи қисмида агар асосий битим суд томонидан тузилмаган (ёки ҳақиқий
эмас) деб топилса, асосий битимга асосланган талабдан бошқа шахс
фойдасига воз кечиш ҳам ҳақиқий ҳисобланмайди (ФКнинг 313-моддаси)
деган тушунтириш берилган.
Шу сабабли, биринчи инстанция суди “Ўзташқинефтгаз” акциядорлик
жамияти ва “Tosh xalq credit” (The Falcon Energy) масъулияти чекланган
жамияти ўртасида 2021 йил 4 мартда тузилган 4-сонли шартномани ҳам
ҳақиқий эмас деб ҳисоблаб тўғри тўхтамга келган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
73-моддасида ишнинг иқтисодий суд томонидан ҳаммага маълум деб
топилган ҳолатлари исботлашга муҳтож эмаслиги ҳамда, жиноят ишлари
бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир
этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир
этилганлиги масалалари бўйича иқтисодий суд учун мажбурийлиги
белгиланган.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига кўра, кассация инстанцияси суди
кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини, қарорни ўзгаришсиз, кассация шикоятини (протестини) эса
қаноатлантирмасдан қолдиришга ҳақли.
Ушбу Кодекс 118-моддасининг биринчи ва тўққизинчи қисмларига
мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг апелляция,
кассация шикояти бериш билан боғлиқ ҳолда қилган суд харажатлари ушбу
моддада баён этилган қоидаларга мувофиқ тақсимланади.
Мазкур ҳолатда судлов ҳайъати судлар томонидан моддий ва
процессуал ҳуқуқ нормалари бузилмаган деб топиб, суд қарорларини
ўзгаришсиз, жавобгарнинг кассация шикоятини қаноатлантирмасдан
қолдиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тақсимлаш
масаласини муҳокама қилиб, олдиндан тўлаб берилган суд харажатларини
жавобгар зиммасида қолдиришни лозим топади.
Баён этилганларга асосан, ИПКнинг 118, 301, 303-моддаларини қўллаб,
судлов ҳайъати
қарор
қ и л д и:
Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 13 сентябрдаги ҳал қилув қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий
суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг
2022 йил 23 ноябрдаги қарори ўзгаришсиз, “The Falcon Energy” масъулияти
чекланган жамиятининг кассация шикояти эса қаноатлантирмасдан
қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
6
Раислик қилувчи
Ш.Махмудов
ҳайъат аъзолари
А.Абдуллаев
7