← Назад
Решение #637912 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TERMIZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
190111, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi,
67
190111, Termiz, Istiqlol street, 67
Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25 e-mail: i.termiz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 7 март Термиз шаҳри 4-1901-2301/793-сонли иш
Термиз туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.Жумаев раислигида,
Т.Музраповнинг котиблигида, даъвогар – Ш.Сатторов (суд тугатиш
бошқарувчиси) иштирокида, даъвогар- “BUSINESS TEXTILE TRADE”
масъулияти чекланган жамияти суд тугатиш бошқарувчисининг жавобгар“UNIVERSAL TADBIRKOR AZIYA” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
киритган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Термиз туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар- “BUSINESS TEXTILE TRADE” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) суд тугатиш бошқарувчиси
иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар- “UNIVERSAL
TADBIRKOR AZIYA” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буён матнда
жавобгар деб юритилади) 72000000 сўм пул маблағини ундиришни сўраган.
Тегишли тартибда суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида хабардор
қилинган жавобгар ўзининг вакилининг иштирокини таъминламади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 170моддаси учинчи қисмига кўра суд ишни тегишли тартибда хабардор
қилинган деб ҳисоблаб, унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар даъвони қўллаб қувватлаб,
уни қаноатлантиришни сўради.
Суд, даъвогарнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, суднинг 4-1901-2201/2740-сонли
иқтисодий иш бўйича 2022 йил 26 октябрда қабул қилинган ҳал қилув
қарорига асосан даъвогар банкрот деб эътироф этилган.
Бунгача даъвогар томонидан жавобгарга 2021 йил 16 апрелда
қайтариш шарти билан 72000000 сўм миқдорида молиявий ёрдам ўтказиб
берилган. Бироқ жавобгар уни қайтармаган.
Бу ҳолат ишдаги ҳужжатлари билан тасдиқланади.
матнда ФК деб юритилади) 236-моддаси талабларига асосан, мажбурият
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Шу боис суд, даъвонинг 72000000 сўм пул маблағини ундириш
талабини асосли деб ҳисоблайди.
Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогарга 72000000 сўм пул маблағи
ундиришни лозим топди.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини муҳокама қилиб,
жавобгардан республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини
ривожлантириш жамғармасига 1440000 сўм давлат божи, Судлар
фаолиятини таъминлаш департаментининг Сурхондарё вилоят ҳудудий
бўлимига 30000 сўм почта харажати ундиришни лозим топди.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб,
қ а р о р қ и л д и:
Даъво қаноатлантирилсин.
Жавобгар- “UNIVERSAL TADBIRKOR AZIYA” масъулияти чекланган
жамиятидан даъвогар- “BUSINESS TEXTILE TRADE” масъулияти чекланган
жамиятига 72000000 сўм пул маблағи ундирилсин.
Республика
бюджети
ҳамда
суд
ҳокимияти
органларини
ривожлантириш жамғармасига жавобгар- “UNIVERSAL TADBIRKOR AZIYA”
масъулияти чекланган жамиятидан 1440000 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар- “UNIVERSAL TADBIRKOR AZIYA” масъулияти чекланган
жамиятидан Судлар фаолиятини таъминлаш департаментининг Сурхондарё
вилоят ҳудудий бўлимига 30000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят
(протест) беришлари мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Д.Жумаев