Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2301/349 Дата решения 07.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Сафаров Абдулла Ҳусанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Зарина Алишер қизи" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый "Чироқчи кластер" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1060903 Claim ID 3147434 PDF Hash e4be5192bb07bef5... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 465-моддаси нинг 465 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 237-моддаси ФКнинг 237 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ИПКнинг 68-моддаси ИПКнинг 68 law
ИПКнинг 72-моддаси ИПК 72 law
ИПКнинг 74-моддаси ИПКнинг 74 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO SHAHRISABZ INTER-DISTRICT IQTISODIY SUDI ECONOMIC COURT Shahrisabz shahri, Ipak yo‘li ko‘chasi, 140-uy, Tel: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Pochta: i.shaxrisabz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 07 март 4-1802-2301/349-сонли иш Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья А.Сафаровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, Чироқчи туман фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши вакиллари Ҳ.Муҳаммадиев (2023 йил 23 февралдаги 199-10/06-сонли ишончномага асосан), Т.Шойимов (2023 йил 2 мартдаги 57-сонли ишончномага асосан) ва жавобгар вакили М.Бобоназаров (2023 йил 22 февралдаги 67-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Чироқчи туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг "Зарина Алишер қизи" фермер хўжалиги манфаатида, жавобгар «Chiroqchi Klaster» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган даъво аризаси асосида қўзғатилган 4-18022301/349-сонли иқтисодий ишини Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларнианиқлади: Чироқчи туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) "Зарина Алишер қизи" фермер хўжалиги (бундан кейин матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида, «Chiroqchi Klaster» масъулияти чекланган жамияти (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 13.885.645 сўм асосий қарз, 6.942.822,5. сўм пеня, жами 20828467,5 сўм пул маблағларини ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган кенгаш вакили даъво талабини қўллаб қувватлаб, жавобгар шартнома мажбуриятини бажармаганлигини, фермер хўжалигини ҳақдорлиги борлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили судга маълумотнома тақдим этиб, ҳозирдага “Чироқчи кластер” МЧЖ томонидан фермерларга пул маблағлари қисман ўтказиб берилаётганлигини, кластерни ҳисобрақмига картотека қўйилганлигини билдириб, даъвони тақдим этилган маълумотнома доирасида қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар фермер хўжалиги вакили суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган тараф суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Суд ишда иштирок этган шахснинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Иш ҳужжатларидан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 15 ноябрда 18-сонли (Пахта хом ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича) шартнома тузилган бўлиб, шартномага асосан даъвогар жавобгарга пахта хом ашёсини етказиб бериш мажбуриятини, жавобгар эса ушбу маҳсулотни келишилган муддатларда қабул қилиб олиш ва муайян нарх бўйича ҳақини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган бўлса-да, даъвогар шартнома бўйича ўз мажбуриятини бажарган бўлишига қарамасдан, жавобгарни даъвогар олдидаги қарздорлиги 13.885.645 сўмни ташкил этган. Ваҳоланки, шартноманинг 4.5-бандида, харид қилинадиган пахта хом ашёси учун якуний ҳисоб китоблар ҳосил йилининг 31 декабрига қадар тўлиқ амалга оширилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сонли қарори билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида»ги Низом талаби бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини контрактация шартномасида белгиланган тартибда бажарилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК деб юритилади)нинг 465-моддасига кўра контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади, тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади. ФКнинг 8, 234-моддаларига мувофиқ, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбурияти контрактация шартномасидан келиб чиққан бўлиб, ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши белгиланган. ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмайди. ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ушбу томонлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4.-бандида, тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтказиб юборилган тўлов сумманинг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов сумманинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган бўлиб, шунга асосан даъвогар томонидан жавобгардан тўлаб берилмаган 13.885.645 сўм асосий қарздорлигига мутаносиб равишда 50 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда даъво талабига қўшимча ҳисобланган 6.942.822,5 сўм пеня ундириш сўралган. Шунингдек, кенгаш томонидан тақдим этилган маълумотномага кўра 2022 йил 30 декабрда жавобгар томонидан даъвогарнинг қарздорлиги тўлиқ қоплаб берилган. ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида очиб бериши лозим. ИПКнинг 72-моддасига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас. ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган кучга эга эмас. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда юкланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318-сон қарорининг 3-бандига киритилган ўзгартиришга кўра Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланган. Бундай ҳолатда, суд, даъво талабини қаноатлантиришни рад этишни, даъвонинг суд асоссиз деб топган қисмига мутаносиб равишда даъвогардан ундирилиши лозим бўлган давлат божини, даъвогар давлат бож тўловидан озод этилганлиги инобатга олиб ундирмасликни, олдиндан тўланган почта харажатини даъвогар зиммасида қолдиришни лозим деб топади. Юқоридагиларга кўра, ФКнинг 234, 236-237, 324, 327, 465-моддалари, ИПКнинг 68, 118, 113, 128, 170, 176 -180 ва 186-моддаларига асосланиб, судқарор қилди: Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогарнинг давлат божи тўлашдан озод этилганлиги инобатга олинсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья А.Сафаров