← Назад
Решение #637923 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 465 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 237 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| онун | 32 | — | law | |
| арздорни ФК | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO
SHAHRISABZ INTER-DISTRICT
IQTISODIY SUDI
ECONOMIC COURT
Shahrisabz shahri, Ipak yo‘li ko‘chasi, 140-uy, Tel: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Pochta: i.shaxrisabz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 07 март
4-1802-2301/348-сонли иш
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья А.Сафаровнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, Чироқчи туман фермер, деҳқон
хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши вакиллари Ҳ.Муҳаммадиев (2023 йил 23
февралдаги 199-10/06-сонли ишончномага асосан), Т.Шойимов (2023 йил 2
мартдаги 57-сонли ишончномага асосан) ва жавобгар вакили М.Бобоназаров (2023
йил 22 февралдаги 67-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Чироқчи туман
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг "Чубаев" фермер
хўжалиги
манфаатида, жавобгар «Chiroqchi Klaster» масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан берган даъво аризаси асосида қўзғатилган 4-1802-2301/348сонли иқтисодий ишини Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди биносида
ўтказилган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларнианиқлади:
Чироқчи туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
(бундан кейин матнда кенгаш деб юритилади) "Чубаев" фермер хўжалиги (бундан
кейин матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида, «Chiroqchi Klaster» масъулияти
чекланган жамияти (бундан кейин матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан
даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан даъвогар
фойдасига 70.677.326 сўм асосий қарз, 35.338.663 сўм пеня, жами 106015989 сўм пул
маблағларини ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган кенгаш вакили даъво талабини қўллаб
қувватлаб, жавобгар шартнома мажбуриятини бажармаганлигини, фермер
хўжалигини ҳақдорлиги борлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган жавобгар вакили судга
маълумотнома тақдим этиб, ҳозирдага “Чироқчи кластер” МЧЖ томонидан
фермерларга пул маблағлари қисман ўтказиб берилаётганлигини, кластерни ҳисобрақмига картотека қўйилганлигини билдириб, даъвони тақдим этилган
маълумотнома доирасида қаноатлантиришни сўради.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган даъвогар фермер хўжалиги вакили суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин
матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган тараф
суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд ишда иштирок этган шахснинг тушунтиришларини тинглаб, иш
ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, тарафлар ўртасида 2021 йил 15 ноябрда 18-сонли (Пахта хом ашёси ва
уруғлик пахта харид қилиш бўйича) шартнома тузилган бўлиб, шартномага асосан
даъвогар жавобгарга пахта хом ашёсини етказиб бериш мажбуриятини, жавобгар
эса ушбу маҳсулотни келишилган муддатларда қабул қилиб олиш ва муайян нарх
бўйича ҳақини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган бўлса-да, даъвогар
шартнома бўйича ўз мажбуриятини бажарган бўлишига қарамасдан, жавобгарни
даъвогар олдидаги қарздорлиги 70.677.326 сўмни ташкил этган.
Ваҳоланки, шартноманинг 4.5-бандида, харид қилинадиган пахта хом ашёси
учун якуний ҳисоб китоблар ҳосил йилининг 31 декабрига қадар тўлиқ амалга
оширилиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги
383-сонли қарори билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида
шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг
бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида»ги Низом талаби
бўйича
қишлоқ
хўжалиги
маҳсулотларини контрактация шартномасида
белгиланган тартибда бажарилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан кейин матнда ФК деб
юритилади)нинг 465-моддасига кўра контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ
хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш
ёки сотиш учун бундай маҳсулотни харид қиладиган шахсга – тайёрловчига
шартлашилган муддатда топшириш (топшириб туриш) мажбуриятини олади,
тайёрловчи эса бу маҳсулотни қабул қилиш (қабул қилиб туриш), унинг ҳақини
шартлашилган муддатда муайян баҳода тўлаш (тўлаб туриш) мажбуриятини олади.
ФКнинг 8, 234-моддаларига мувофиқ, мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбурияти контрактация шартномасидан
келиб чиққан бўлиб, ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши белгиланган.
ФКнинг 237-моддасига кўра, мажбуриятларни бажаришдан бир томонлама
бош тортишга йўл қўйилмайди.
ФКнинг 333-моддасига асосан қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Ушбу томонлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4.-бандида, тўлов муддати
ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтказиб юборилган тўлов
сумманинг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов
сумманинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган бўлиб,
шунга асосан даъвогар томонидан жавобгардан тўлаб берилмаган 70.677.326 сўм
асосий қарздорлигига мутаносиб равишда 50 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда
даъво талабига қўшимча ҳисобланган 35.338.663 сўм пеня ундириш сўралган.
Даъвогар шартнома шартларига мувофиқ, ҳақиқатда кечиктирилган
қарз маҳсулот қийматига мутаносиб равишда тўлов муддати ўтказиб юборилган
сумманинг 0,4 фоизи, бироқ 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлашни
талаб қилишга ҳақли.
Бироқ, даъвогар томонидан асосий қарзга нисбатан пеня суммаси тўлов
муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов сумманинг 0,4
фоизи миқдорида 30 кун (даъво аризаси имзоланган 2023 йил 30 январь кунига
қадар)га ҳисобланиши лозим бўлса-да, даъвогар томонидан 70.677.326 сўм асосий
қарзга нисбатан пеня миқдори 50 фоизга нотўғри ҳисобланган.
Шу сабабли, суд даъвони ушбу пеня талабини тўлов муддати ўтказиб
юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов сумманинг 0,4 фоизи миқдорида
30 кун қайта ҳисоб-китоб қилган ҳолда 8.481.279,12 сўм миқдорида пеня
ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди (хўжалик) Пленумининг Ўзбекистон
Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавийҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунини иқтисодий судлар амалиётида қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарорнинг 12 бандида,
қонун 32-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган пеня ишлар ва
хизматлар ҳақини ўз вақтида тўламаганлик ҳолларида ҳам қўлланилади. Пенянинг
миқдори шартнома баҳосига эмас, балки бажарилмаган мажбуриятлар қисми
(тўланмаган ёки кечиктирилган тўлов суммаси, бажарилмаган ишлар, хизматлар
суммаси)га нисбатан фоиз миқдорида ҳисобланиши ҳақида тушунтириш берилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
суди
(хўжалик)
Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий
жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарори 12-бандида, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлмаса,
қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада
бажармаганлиги учун жавоб бериши, мажбуриятлар бўйича қарзни тўлаш учун
зарур бўлган пул маблағларининг қарздорда мавжуд эмаслиги, унинг шартлашувчи
шериклари томонидан мажбуриятларнинг бузилиши, мажбуриятни бажариш учун
керак товарларнинг бозорда йўқлиги қарздорни ФКнинг 327-моддасида назарда
тутилган фоизларни ёки қонун ҳужжатларида ёхуд шартномада келишилган
неустойкани тўлашдан озод этиш учун асос бўла олмаслиги қайд этилган.
Шунингдек, судда маълум бўлишича, жавобгар томонидан бугунги кун
ҳолатида жавобгарни даъвогар олдидаги қолдиқ қарздорлиги 42.568.326 сўмни
ташкил этганлиги ҳақида ҳамда кенгаш томонидан тақдим этилган
маълумотномада ҳам ушбу қарздорлик кўрсатиб ўтилган.
ИПКнинг 68-моддасига асосан ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз
талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак.
Ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб
келтираётган далилларни ишда иштирок этувчи бошқа шахслар олдида очиб
бериши лозим.
ИПКнинг 72-моддасига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар
билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан
тасдиқланиши мумкин эмас.
ИПКнинг 74-моддасига мувофиқ суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама, тўлиқ ва
холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо беради.
Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаи-назаридан
баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг ҳақиқатга тўғри келиши
аниқланса, у ишончли деб тан олинади. Ҳеч қандай далил суд учун олдиндан
белгилаб қўйилган кучга эга эмас.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда юкланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш
бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318-сон қарорининг 3-бандига
киритилган ўзгартиришга кўра Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгашлари фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини
кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик
бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари,
уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан
шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда
манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланган.
Бундай ҳолатда, суд, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар
«Chiroqchi Klaster» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар "Чубаев" фермер
хўжалиги фойдасига 42.568.326 сўм асосий қарз, 8.481.279,12 сўм пеня ундиришни,
даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, ундирилиши лозим
бўлган суд харажатларини муҳокама қилиб, даъвони суд асосли деб топган қисмига
мутаносиб равишда жавобгар «Chiroqchi Klaster» масъулияти чекланган жамиятидан
Республика бюджетига 1131212,10 сўм давлат божи ва Чироқчи туман фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳисобига 30.000 сўм олдиндан
тўланган почта харажати ундиришни, даъвонинг суд асоссиз деб топган қолган
қисмига мутаносиб равишда даъвогардан ундирилиши лозим бўлган давлат
божини, даъвогар давлат бож тўловидан озод этилганлиги инобатга олиб
ундирмасликни лозим деб топади.
Юқоридагиларга кўра, ФКнинг 234, 236-237, 324, 327, 465-моддалари,
ИПКнинг 68, 118, 113, 128, 170, 176 -180 ва 186-моддаларига асосланиб, суд-
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Chiroqchi Klaster» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар
"Чубаев" фермер хўжалиги фойдасига 42.568.326 сўм асосий қарз, 8.481.279,12 сўм
пеня ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар «Chiroqchi Klaster» масъулияти чекланган жамиятидан Республика
бюджетига 1.131.212,10 сўм давлат божи ва Чироқчи туман фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳисобига 30.000 сўм олдиндан
тўланган почта харажати ундирилсин.
Даъвогарнинг давлат божи тўлашдан озод этилганлиги инобатга олинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
Судья
А.Сафаров