← Назад
Решение #637928 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TERMIZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
190111, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi,
67
190111, Termiz, Istiqlol street, 67
Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25 e-mail: i.termiz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 7 март Термиз шаҳри 4-1901-2301/792-сонли иш
Термиз туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.Жумаев раислигида,
Т.Музраповнинг котиблигида, даъвогар – Ш.Сатторов (суд тугатиш
бошқарувчиси) иштирокида, даъвогар- “BUSINESS TEXTILE TRADE”
масъулияти чекланган жамияти суд тугатиш бошқарувчисининг жавобгар“SURXON TERMIZ UNIVERSAL” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
киритган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Термиз туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Даъвогар- “BUSINESS TEXTILE TRADE” масъулияти чекланган жамияти
(бундан буен матнда даъвогар деб юритилади) суд тугатиш бошқарувчиси
иқтисодии судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар- “SURXON
жавобгар деб юритилади) 20000000 сум пул маблағини ундиришни сураган.
Тегишли тартибда суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида хабардор
қилинган жавобгар ўзининг вакилининг иштирокини таъминламади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 170моддаси учинчи қисмига кўра суд ишни тегишли тартибда хабардор қилинган
деб ҳисоблаб, унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар даъвони қўллаб қувватлаб, уни
қаноатлантиришни сўради.
Суд, даъвогарнинг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш ҳужжатларидан куринишича, суднинг 4-1901-2201/2740-сонли
иқтисодии иш буиича 2022 иил 26 октябрда қабул қилинган ҳал қилув
қарорига асосан даъвогар банкрот деб эътироф этилган.
Бунгача даъвогар томонидан жавобгарга 2021 иил 5 маида қаитариш
шарти билан 20000000 сум миқдорида молиявии ердам утказиб берилган.
Бироқ жавобгар уни қаитармаган.
Бу ҳолат ишдаги ҳужжатлари билан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда
ФК деб юритилади) 236-моддаси талабларига асосан, мажбурият мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки
шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Шу боис суд, даъвонинг 20000000 сўм пул маблағини ундириш талабини
асосли деб ҳисоблайди.
Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогарга 20000000 сўм пул маблағи
ундиришни лозим топди.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини муҳокама қилиб,
жавобгардан республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини
ривожлантириш жамғармасига 400000 сўм давлат божи, Судлар фаолиятини
таъминлаш департаментининг Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлимига 30000
сўм почта харажати ундиришни лозим топди.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб,
қ а р о р қ и л д и:
Даъво қаноатлантирилсин.
Жавобгар- “SURXON TERMIZ UNIVERSAL” масъулияти чекланган
жамиятидан даъвогар- “BUSINESS TEXTILE TRADE” масъулияти чекланган
жамиятига 40000000 сўм пул маблағи ундирилсин.
Республика
бюджети
ҳамда
суд
ҳокимияти
органларини
ривожлантириш жамғармасига жавобгар- “SURXON TERMIZ UNIVERSAL”
масъулияти чекланган жамиятидан 400000 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар- “SURXON TERMIZ UNIVERSAL” масъулияти чекланган
жамиятидан Судлар фаолиятини таъминлаш департаментининг Сурхондарё
вилоят ҳудудий бўлимига 30000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят
(протест) беришлари мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Д.Жумаев