Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2301/791 Дата решения 07.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья Жумаев Диёр Бозорович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "BUSINESS TEXTILE TRADE" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "NEW-TRADE-INVEST" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1064897 Claim ID 3173440 PDF Hash b1607f7f0425d438... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 110-моддаси тисодий процессуал кодекси 110 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TERMIZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 190100, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi, 67 190100, Termiz, Istiqlol street, 67 Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25 e-mail: i.termiz@sud.uz АЖРИМ (иш юритишни тугатиш тўғрисида) 2023 йил 7 март 4-1901-2301/791-сонли иш Термиз туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.Жумаев раислигида, Т.Музраповнинг котиблигида, даъвогар тугатиш бошқарувчиси – Ш.Сатторов иштирокида, даъвогар- “BUSINESS TEXTILE TRADE” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг, жавобгар- “NEW TRADE INVEST” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар- “BUSINESS TEXTILE TRADE” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда – даъвогар) тугатиш бошқарувчиси судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар- “NEW TRADE INVEST” масъулияти чекланган жамиятидан 28000000 сўм ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар даъвони қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб топди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Термиз туманлараро иқтисодий судининг 4-1901-2201/385-сонли иқтисодий иш бўйича 2022 йил 14 апрелдаги ҳал қилув қарори билан жавобгар банкрот деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган. Суднинг 2022 йил 26 майдаги ажрими билан тугатишга доир иш юритиш якунланиб, давлат реестридан чиқариш белгиланган. Термиз шаҳар давлат хизматлари марказининг 2022 йил 26 майдаги 854564-сонли маълумотига кўра жавобгар юридик шахсларнинг реестрида тугатилганлиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110-моддаси 4-бандида кўра, ишда тараф ҳисобланган юридик шахс тугатилган бўлса, суд иш юритишни тугатади деб белгиланган. Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, мазкур иқтисодий иш бўйича иш юритишни тугатишни, даъвогардан Республика бюджети ҳамда суд органларини ривожлантириш жамғармасига 560000 сўм давлат божи, Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлимига 30000 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб топди. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 110, 195-моддаларини қўллаб, ажрим қ и л д и: Иш юритиш тугатилсин. Даъвогар- “BUSINESS TEXTILE TRADE” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджети ҳамда суд органларини ривожлантириш жамғармасига 560000 сўм давлат божи ундирилсин. Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти Сурхондарё вилоят ҳудудий бўлимига даъвогар- “BUSINESS TEXTILE TRADE” масъулияти чекланган жамиятидан 30000 сўм почта харажати ундирилсин. Ажримдан норози тарафлар ажрим қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари мумкин. Д.Жумаев