Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2301/1512 Дата решения 07.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Маматожиев Тохиржон Турсуналиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТИБ Ипотека акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый Фарғона қурилиш Электромантаж масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1062453 Claim ID 3152262 PDF Hash 4ccb572c32785636... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 735-моддаси нинг 735 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 279-моддасининг 1-қисми ФКнинг 279 1 law
ФКнинг 280-моддаси ФКнинг 280 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz Tel: (+99873) 244-65-40, (+99873) 244-66-03 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 4-1501-2301/1512-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили (ишончномага асосан) ХХХ, жавобгар жамият раҳбари ХХХ, вакили (ишончномага асосан) ХХХларни иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси «А» манфаатида жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамиятидан жами 98 930 226,71 сўм кредит қарздорликларини ундириш, ундирувни гаровга қўйилган мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси «А» (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Б» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 90 000 000 сўм муддати ўтган асосий қарздорлиги, 8 469 534,75 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 84 328,77 сўм жорий фоиз қарздорлиги, 376 363,19 сўм пеня қарздорлиги, жами 98 930 226,71 сўмни ундиришни ҳамда ундирувни 2021 йил 10 июнда Фарғона шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус идорасида реестрга 202101637002106-сон билан қайд қилинган гаров шартномасига асосан Фарғона вилояти Божхона бошқармаси томонидан 23.11.2020 йилда берилган A EDA 893816 ТД1сонли божхона юк декларациясига асосан «Б» МЧЖга тегишли бўлган Хитой давлатининг Nanjing harsle machine tool co.ltd компанияси томонидан 2020 йилда ишлаб чиқарилган Станок для штамповки J23-100Т в количестве 1 шт мошност-1000 KN, напряжения-380 V мошност мотора 7,5 к W размер 133 мм серия №02046 бўлган ускуна, Хитой давлатининг Nanjing harsle machine tool co.ltd компанияси томонидан 2020 йилда ишлаб чиқарилган Станок для лазерной резки HS-1500W в количестве 1 шт мошност-1000 KN, напряжения-380 V мошност мотора 20 к W размер 6000Х1500 мм серия №02043 бўлган ускуна, Хитой давлатининг Nanjing harsle machine tool co.ltd компанияси томонидан 2020 йилда ишлаб чиқарилган Станок для штамповки резки J23-25Т в количестве 2 шт мошност-240 KN, напряжения-380 V мошност мотора 3 к W размер 100 мм серия №02044 бўлган ускуна, Хитой давлатининг Nanjing harsle machine tool co.ltd компанияси томонидан 2020 йилда ишлаб чиқарилган Станок для штамповки резки металлических листов без марки в количестве 2 шт, напряжения-380 V мошност мотора 4 к W размер серия №02047 бўлган ускуна, Хитой давлатининг Nanjing harsle machine tool co.ltd компанияси томонидан 2020 йилда ишлаб чиқарилган Листигибочная мошина WС67К-100Т/3200 в количестве 1 шт, напряжения-380 V мошност мотора 7,5 к W размер длина изгиба 3200 мм серия №020159 бўлган ускуна, Хитой давлатининг Nanjing harsle machine tool co.ltd компанияси томонидан 2020 йилда ишлаб чиқарилган Гидравлическая гильотина для листового материала QC12К-6Х3200 в количестве 1 шт, напряжения-380 V мошност мотора 7,5 к W размер длина изгиба 3200х6 мм серия №020160 бўлган ускуна, Хитой давлатининг Nanjing harsle machine tool co.ltd компанияси томонидан 2020 йилда ишлаб чиқарилган Станок для штамповки J2340Т в количестве 1 шт мошност-400 KN, напряжения-380 V мошност мотора 3 к W размер 100 мм серия №02045 бўлган ускуналарга қаратишни сўраган. Даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, жавобгар томонидан бугунги кунга қадарли кредит қарздорлиги бўйича жами 98 930 226,71 сўмни ундириш тўғрисида даъво аризаси киритгандан кейин қисман тўловлар амалга оширилиб, жами қарздорлиги 58 938 648,31 сўм қолганлиги сабабли даъвони ушбу қисмини қаноатлантириб берилишини сўради. Жавобгар вакили даъво аризаси юзасидан ўз кўрсатмаларини баён қилиб, ҳақиқатдан ҳам банк олдида жами қарздорлиги 58 938 648,31 сўм қолганлигини, ушбу қарздорликларни тез кунлар ичида бартараф қилинишини билдирди. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, «А» билан «Б» масъулияти чекланган жамияти ўртасида 2021 йил 9 июль кунги 1301-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу кредит шартномасига асосан, “Қарз олувчи”га метални қайта ишлаш фаолиятида айланма маблағларни тўлдириш мақсадида 450 000 000 сўм миқдорида 18 ой муддатга, 3 ой имтиёзли давр билан йиллик 22.8 фоиз устама ҳаққи тўлаш шарти билан кредит маблағини ажратиш белгиланган. Мазкур кредит шартномасига асосан даъвогар томонидан жавобгарга белгиланган миқдорларда кредит маблағлари ажратиб берилган бўлсада, жавобгар томонидан кредитни қайтариш тўлов графикларига риоя қилинмасдан, кредит қарздорликларини ўз муддатида тўламасдан, шартнома мажбуриятларини бажармасдан келган. Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган кредит қарздорлигини бартараф қилиш юзасидан йўллаган огоҳлантириш хатлари оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 735-моддаси биринчи қисмига кўра, Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. ФКнинг 736-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрь кунги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарорининг 4.-бандининг учинчи хатбошисига кўра, судлар кредит суммаларини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга олишлари лозим. Ушбу Пленум қарорининг 5. –бандига кўра, қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа тўловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарур. Кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкин. ФКнинг 234-моддасига кўра, Мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 236-моддасига кўра, Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 90 000 000 сўм муддати ўтган асосий қарздорлиги, 8 469 534,75 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 84 328,77 сўм жорий фоиз қарздорлиги, 376 363,19 сўм пеня қарздорлиги, жами 98 930 226,71 сўм кредит қарздорлигини ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Бироқ, даъвогарнинг 2023 йил 7 март куни ҳолатига судга тақдим қилган маълумотномасига кўра, жавобгарнинг 57 735 003,27 сўм муддати ўтган қарздорлиги, 1 137 507,69 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 54 096,91 сўм жорий фоиз қарздорлиги, 12 040,44 сўм пеня қарздорлиги, жами 58 938 648,31 сўм кредит қарздорлиги қолганлиги билдирилганлиги сабабли суд, даъвонинг ушбу қисмини қаноатлантиришни ва жавобгар томонидан ихтиёрий равишда тўланган қисми бўйича рад этишни лозим деб топди. Бундан ташқари, «А» (“Гаровга олувчи”) билан «Б» масъулияти чекланган жамияти (“Гаровга қўювчи”) ўртасида тузилган 2021 йил 10 июнь кунги гаров шартномаси тузилган. Ушбу гаров шартномасига асосан кредит шартномаси талабларини ўз вақтида таъминлаш мақсадида «Б» масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган ускуналар гаровга қўйилган. ФКнинг 279-моддасининг 1-қисмига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. ФКнинг 280-моддасининг биринчи қисмига кўра, гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъвогарнинг ундирувни жавобгарга тегишли бўлган ускуналарга қаратиш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди. Баён қилинганларга асосланган ҳолда суд даъвони қисман қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 57 735 003,27 сўм муддати ўтган қарздорлиги, 1 137 507,69 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 54 096,91 сўм жорий фоиз қарздорлиги, 12 040,44 сўм пеня қарздорлиги, жами 58 938 648,31 сўм кредит қарздорлигини ва 30 000 сўм почта харажатини ундиришни, ундирувни жавобгарга тегишли бўлган гаров мулкига қаратишни лозим топади. Бундан ташқари суд, ИПК 118-моддасига мувофиқ, жавобгар ҳисобидан ишни судда кўриш билан боғлиқ 1 978 604,53 сўм миқдоридаги давлат божини Республика бюджетига ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, ҚИЛАДИ: Даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар «А» фойдасига жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 57 735 003,27 сўм муддати ўтган қарздорлиги, 1 137 507,69 сўм муддати ўтган фоиз қарздорлиги, 54 096,91 сўм жорий фоиз қарздорлиги, 12 040,44 сўм пеня қарздорлиги, жами 58 938 648,31 сўм кредит қарздорлигини ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув гаров предмети ҳисобланган «Б» МЧЖга тегишли бўлган Хитой давлатининг Nanjing harsle machine tool co.ltd компанияси томонидан 2020 йилда ишлаб чиқарилган Станок для штамповки J23-100Т в количестве 1 шт мошност-1000 KN, напряжения-380 V мошност мотора 7,5 к W размер 133 мм серия №02046 бўлган ускуна, Хитой давлатининг Nanjing harsle machine tool co.ltd компанияси томонидан 2020 йилда ишлаб чиқарилган Станок для лазерной резки HS-1500W в количестве 1 шт мошност1000 KN, напряжения-380 V мошност мотора 20 к W размер 6000Х1500 мм серия №02043 бўлган ускуна, Хитой давлатининг Nanjing harsle machine tool co.ltd компанияси томонидан 2020 йилда ишлаб чиқарилган Станок для штамповки резки J23-25Т в количестве 2 шт мошност-240 KN, напряжения-380 V мошност мотора 3 к W размер 100 мм серия №02044 бўлган ускуна, Хитой давлатининг Nanjing harsle machine tool co.ltd компанияси томонидан 2020 йилда ишлаб чиқарилган Станок для штамповки резки металлических листов без марки в количестве 2 шт, напряжения-380 V мошност мотора 4 к W размер серия №02047 бўлган ускуна, Хитой давлатининг Nanjing harsle machine tool co.ltd компанияси томонидан 2020 йилда ишлаб чиқарилган Листигибочная мошина WС67К-100Т/3200 в количестве 1 шт, напряжения-380 V мошност мотора 7,5 к W размер длина изгиба 3200 мм серия №020159 бўлган ускуна, Хитой давлатининг Nanjing harsle machine tool co.ltd компанияси томонидан 2020 йилда ишлаб чиқарилган Гидравлическая гильотина для листового материала QC12К-6Х3200 в количестве 1 шт, напряжения-380 V мошност мотора 7,5 к W размер длина изгиба 3200х6 мм серия №020160 бўлган ускуна, Хитой давлатининг Nanjing harsle machine tool co.ltd компанияси томонидан 2020 йилда ишлаб чиқарилган Станок для штамповки J2340Т в количестве 1 шт мошност-400 KN, напряжения-380 V мошност мотора 3 к W размер 100 мм серия №02045 бўлган ускуналарга қаратилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджети ҳамда Суд хокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 1 978 604,53 сўм давлат божи ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Т.Маматожиев