Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2302/315 Дата решения 07.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Эшмирзаев Зохиджон Мухаммадиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ҳудудгазтаъминот акционерлик жамияти Ответчик / Подсудимый SOBR STROY SERVIS масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1069122 Claim ID 3171008 PDF Hash 41532ee4af4f4f2a... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ФКнинг 478-моддаси ФКнинг 478 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
дор ушбу Кодекснинг 470-моддаси дор ушбу Кодекс 470 code_article
ФКнинг 470-моддаси ФКнинг 470 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
аноатлантиришни ва ИПК 118-моддаси аноатлантиришни ва ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI YUQORICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Yangibozor sh.,Mustaqillik ko’chasi 77-uy РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД ТАШКЕНТСКОЙ ОБЛАСТИ г. Янгибазар, улица Мустакиллик, дом 77 e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz e-mail: i.yuqorichirchiq@sud.uz Тел: 0-(370 ) 983-30-16, факс: 0-(370 ) 983-30-14 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 7 март 4-1105-2302/315-сонли иш Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси З.Эшмирзаев раислигида, судья ёрдамчиси Б.С.Насировнинг суд мажлиси котиблигида, тарафларсиз, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ номидан ишончнома асосида унинг “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиалининг жавобгар “SOBR STROY SERVIS” МЧЖ ҳисобидан 937.701.200 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: “Ҳудудгазтаъминот” АЖ номидан унинг “Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво ариза билан мурожаат этиб, “SOBR STROY SERVIS” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 937.701.200 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган даъвогар ва жавобгар суд мажлисида ўз вакиллари иштирокини таъминламадилар. Даъвогар вакили суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тилхат орқали хабардор қилинган ҳамда ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Жавобгарни суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида хабардор қилиш ҳақидаги суднинг ажрими гибрид почта хизмати орқали жавобгарга юборилган. Гибрид почта хизматининг суд ҳужжати топширилганлиги ҳақидаги маълумотига кўра жавобгарга суд ҳужжати етказиб берилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг иккинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Шундан келиб чиққан ҳолда суд низони даъвогар ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Ишда иштирок этган даъвогар вакилининг аввалги суд мажлисида берган тушунтириши, ишдаги мавжуд далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, суд қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома асосида, зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга келади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 3 ноябрда табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш тўғрисида 12-11/702-сонли шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига мувофиқ даъвогар газ тармоқлари орқали жавобгарга келишилган буюртманомаси бўйича табиий газни мазкур шартноманинг 1.4-бандида кўрсатилган ҳажмларда етказиб бериш мажбуриятини олиши, жавобгар эса ўз зиммасига ушбу ҳажмда кўрсатилган газни қабул қилиш ҳамда ҳамда тўловларни белгиланган нарх бўйича ўз муддатида амалга ошириш мажбуриятини олиши белгиланган. Шартноманинг 2.2-бандида жавобгар даъвогардан ушбу шартноманинг 1.4-бандига асосан ҳар бир ой учун кунлик (соат) тенг тақсимланган ҳолда газни қабул қилиб олиш, шунингдек 4.11-бандига асосан газни етказиш-қабул қилиш далолатномасини имзолаши лозимлиги белгиланган. Шартноманинг 3.2-бандида етказиб берилган газ миқдори газ тармоқлари бўлиниши чегарасида ўрнатилган ҳисоблаш приборлари кўрсаткичлари ёки ўлчаш комплекслари бўйича аниқланиши ҳамда ҳар икки томон имзолайдиган газ етказиб бериш ва қабул қилиш далолатномаси билан расмийлаштирилиши қайд қилинган. Шартноманинг 4.2-бандида газ учун нархлар ваколатли орган томонидан амалдаги қонунчиликка мувофиқ белгиланиши, 4.3-бандида жавобгар ҳисоб-китоб қилиш даври бошланишидан камида 5 кун олдин даъвогарнинг ҳисоб рақамига ушбу шартноманинг 1.4 ва 1.5- бандларида кўрсатилган ойлик газ ҳажми қийматининг 70 фоиз суммасини олдиндан тўлаши белгиланган. Даъвогар томонидан шартномавий мажбурият бажарилиб, белгиланган табиий газ ҳажми жавобгарга ўз вақтида ва тўлиқ етказиб берилганига қарамасдан жавобгар томон етказиб берилган табиий газ ҳақини шартномада белгиланган муддатда тўламаган. ФКнинг 478-моддасига мувофиқ агар қонунчиликда, шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки у мажбурият моҳиятидан келиб чиқмаса, туташтирилган тармоқ орқали газ, нефть ва нефть маҳсулотлари, сув ва бошқа товарлар билан таъминлаш муносабатларига нисбатан ушбу параграф қоидалари қўлланади. ФКнинг 474-моддасида агар қонунчиликда ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланиши, бу миқдор ушбу Кодекснинг 470-моддасига мувофиқ аниқланиши белгиланган. ФКнинг 470-моддасига мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади. Иш бўйича тўпланган ҳужжатларга кўра жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмаслиги оқибатида 2023 йил 1 февраль ҳолатига даъвогар олдида истеъмол қилинган табиий газ учун 937.701.200 сўм қарздорлик юзага келганлиги аниқланди. Бироқ, даъвогар томонидан судга тақдим қилинган 2023 йил 7 мартдаги 38-01-08-138/1170-сонли маълумотномада жавобгар томонидан 73.490.000 сўм қарздорлик тўлаб берилганлиги, қолган қарздорлик 864.211.200 сўмни ташкил қилиши маълум қилинган. Иш бўйича тўпланган ҳужжатлар кўра даъво ариза судга тақдим қилинганидан сўнг жавобгар томонидан 2023 йил 15 февралда 38.490.000 сўм, 2023 йил 23 февралда 20.000.000 сўм ва 2023 йил 27 февралда 15.000.000 сўм, жами 73.490.000 сўм тўлаб берилганлиги аниқланди. ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар шартнома шартлари ва қонунчилик талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши лозимлиги белгиланган. Мазкур ҳолатда, жавобгар шартномада белгиланган талабларини бузиб, 864.211.200 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар, ўзаро солиштириш далолатномаси билан тўлиқ ўз тасдиғини топган. 4 Шу сабабли даъвогарнинг ушбу талаби 864.211.200 сўмга қаноатлантирилиши лозим. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво аризасини қисман қаноатлантиришни ва ИПК 118-моддаси талабларидан келиб чиқиб, жавобгардан республика бюджетига 18.754.024 сўм давлат божи ва даъвогарга олдинган тўланган 30.000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд Жавобгар “SOBR STROY SERVIS” МЧЖдан: - “Ҳудудгазтаъминот” АЖ фойдасига 864.211.200 сўм асосий қарз ва 30.000 сўм почта харажати, жами 864.241.200 сўм; - республика бюджетига 18.754.024 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Судья З.М.Эшмирзаев