← Назад
Решение #638043 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 437 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 7 март
4-2101-2302/961-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев
раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, кенгаш
даъвогар “Х” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб жавобгар “Т”
масъулияти чекланган жамиятидан асосий қарз, пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
кенгаш “Х” фермер хўжалиги манфаатида судга мурожаат этиб, “Т”
масъулияти чекланган жамиятидан етказиб берилган товарлар учун
102.948.201 сўм асосий қарз ва 13.553.784 сўм пеня ундиришни сўраб
мурожаат қилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар раҳбари даъво талабини
қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан шартнома шартларига асосан
етказиб берилган товарлар учун тўловлар амалга оширилмаганлигини
билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар ва кенгаш
вакили суд мажлисига келмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг (кейинги ўирнларда ИПК деб юритилади) 128,
170-моддасига асосан ишни унинг вакиллари иштирокисиз тўпланган
ҳужжатлар асосида кўриб, ҳал қилишни лозим топади.
Ишдаги материаллардан ва суд муҳокамасида аниқланишича,
тарафлар ўртасида 2022 йил 18 мартда пахта хом ашёси ва уруғлик
пахтани етказиб бериш ҳамда харид қилиш тўғрисидаги 218-сонли
шартнома ҳамда 2022 йил 18 сентябрда қўшимча келишув тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига
мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот
етказиб берувчи-сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи
ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига
тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий
мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш
билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш,
сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш
мажбуриятини олади.
35.400 кг маҳсулотлар ҳисоб фактураларга асосан етказиб берилган,
шундан 34.946 кг маҳсулотлар тозалаш қуритиш ҳисобига қолган.
Жавобгар томонидан олинган маҳсулотлар учун 100.564.311 сўм пул
маблағлари тўлаб берилмаган.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият фуқаровий ҳуқуқий
муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига
эга бўлади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
Юқоридагиларга асосан, суд даъвогарнинг 100.564.311 сўм асосий
қарз ундириш талабини қаноатлантиришни лозим деб топади.
Даъвогар даъво талабида 13.553.784 сўм пеня ундиришни ҳам
сўраган.
Даъвогар томонидан пеня қисман асоссиз киритилган. Чунки
тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 5.4-бандига кўра, Буюртмачи
Хўжаликка тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати
ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0.04 фоиз миқдорида, бироқ
муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмаган
миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Шунга кўра, шартномага мувофиқ
пеня ҳисоблаганда 1.206.771 сўм (100.564.311*0.04%*30 кун)ни ташкил
этади.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли
эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сон
қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган.
Шунингдек, ушбу Пленум қарорининг 2-бандига кўра, шартномада
жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан
қабул
қилинган
мажбуриятларнинг
бажарилишини
таъминлаш
усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш
тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун
талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият
бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама
ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли
миқдорини белгилашлари шарт.
Юқоридагиларга кўра, суд, неустойка кредиторнинг қарздорликни
ундириш чоралари ўз вақтида кўрилмаганлигини, бу билан пеня миқдори
кўпайганлигини, шу билан бирга, кредиторнинг шартнома талабларидан
келиб чиқадиган ҳаракатларини ва манфаатларини эътиборга олиб,
даъвонинг пеня ундириш талабини 500.000 сўм миқдорида
қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни
лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Шу сабабли суд, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд
харажатларини тарафлар зиммасига мутаносиб равишда юклашни,
жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўлаб берилган 30.000 сўм
почта харажатлари, республика бюджетига 2.035.421 сўм давлат божи
ундиришни, даъвонинг рад этилган қисми бўйича (14.730.903) 294.618 сўм
давлат божини даъвогар давлат божидан ишнинг натижаси бўйича ҳам
озод этилганлиги сабабали ундирмасликни лозим топади.
Юқоридагилардан
келиб
чиқиб,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб,
суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Т” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Х”
фермер хўжалиги фойдасига 100.564.311 сўм асосий қарз, 500.000 сўм пеня
ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “Т” масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига 2.035.421 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф судга белгиланган тартибда
апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор протест киритиши
мумкин.
Судья
Б.Джумаев