Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2101/485 Дата решения 07.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чустский межрайонный экономический суд Судья Мухиддинов Абдурасул Рахимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Наманган вилоят давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый POP SAVDO MARKAZ масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1043427 Claim ID 3100001 PDF Hash 9c90cf2fceda6fb2... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
ИПК 116-моддаси ИПК 116 law
йича ушбу Кодекснинг 118-моддаси йича ушбу Кодекс 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI CHUST TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 161100, Наманган вилояти, Чуст тумани, Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй 161100, Наманганская область, Чустский район, г.Чуст, ул.Чустий, дом 5 Тel: (0 369) 423-37-57 Fax: (0 369) 423-37-57 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.chust@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 7 март 4-1603-2101/485-сонли иш Чуст туманлараро иқтисодий суди, судья А.Р.Мухиддинов раислигида, судья ёрдамчиси Д.А.Тиллабоев котиблигида, Наманган вилояти давлат солиқ бошқармаси вакили З.Юсупов (2023 йил 25 январдаги 22-07134сонли ишончнома асосида) ва “POP SAVDO MARKAZI” МЧЖ вакили Э.Турдиалиев (ишончнома асосида) иштирокида, аризачи Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар – “POP SAVDO MARKAZI” МЧЖга нисбатан 2 393 709 956,4 сўм миқдорида молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 15 апрель кунги ҳал қилув қарори ва Наманган вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 8 июндаги қарорини бекор қилиш ва ишни янгидан кўриш учун Чуст туманларларо иқтисодий судига юбориш тўғрисидаги 2023 йил 7 январдаги Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг қарорига асосан янгидан кўриш учун юборилган ишни, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда ДСБ деб юритилади) Чуст туманлараро иқдисоий судига ариза билан мурожаат қилиб, “POP SAVDO MARKAZI” МЧЖга (кейинги матнда жавобгар деб юритилади) нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида» Низомга (кейинги матнда Низом деб юритилади) асосан 2 393 709 956,4 сўм миқдорида молиявий жарима қўллашни сўраган. Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 15 апрель кунги ҳал қилув қарори билан ДСБнинг аризаси қаноатлантирилиб, жавобгарга нисбатан 2 393 709 956,4 сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилган. Наманган вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 8 июндаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2023 йил 7 январдаги қарорига асосан Чуст туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 15 апрель кунги ҳал қилув қарори ва Наманган вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 8 июндаги қарори бекор қилиниб ва ишни янгидан кўриш учун Чуст туманлараро иқтисодий судига юборилган. Мазкур иқтисодий ишни янгидан кўрилаётган суд муҳокамасида ДСБ вакили аризани қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили ариза талабини тан олмай, импорт шартномалари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлиги мавжуд эмаслигини, аризачининг талабларини қаноатлантиришни рад этишни сўради. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгар томонидан унинг хориждаги ҳамкорлари билан тузилган импорт шартномаси бўйича 2019 йил 26 октябрь ҳолатига жами 326 822,75 АҚШ доллари миқдоридаги дебитор қарздорликка йўл қўйилган. Дебитор қарздорликни бартараф этиш ҳақида юборилган талабномалар оқибатсиз қолдирилган. Бунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан тасдиқланган «Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида» Низомга (кейинги матнда Низом деб юритилади) асосан жами 2 393 709 956,4 сўм миқдорида молиявий жарима ҳисобланган. Низом 23-бандининг биринчи хатбошисида товарларни республикага олиб кириш ва «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги кераклиги назарда тутилган. Жавобгарнинг 2019 йил 26 октябр ҳолатига ташқи савдо операциялари бўйича жами 326 822,75 АҚШ доллари миқдоридаги дебитор қарзи вужудга келган ва товарларни республикага олиб кириш ва «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати шартнома бўйича мос равишда 365 кундан ортиқ бўлган муддатга кечиктирилган. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳаво ҳарорати кескин совиб кетишининг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш учун тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2023 йил 3 февралдаги ПҚ-43-сонли қарори 3-бандида ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўлланилиши, шунингдек, мазкур қарор кучга киргунига қадар қўлланилган жарималар ундирилиши 2023 йил 1 апрелга қадар тўхтатилиши белгиланган. Суд мазкур Қарор талабларидан келиб чиқиб, аризачининг талабларини қаноатлантириш рад этишни лозим деб ҳисоблайди. «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар – ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилганлиги боис суд ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат божи ундирмасликни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 303-моддаси учинчи қисмида ҳал қилув қарори, қарор бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун юборилган тақдирда, суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги масала ишни янгидан кўраётган суд томонидан ҳал этилиши кўрсатилган. Жавобгарнинг кассация шикояти иш билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан видеоконфренцалоқа режимида (бундан буён матнда ВКА деб юритилади) кўрилган. Зеро, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. ИПК 116-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ суд мажлисини видеконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ суд харажатларининг суммаси суд томонидан белгиланади ва ишда иштирок этувчи шахслардан ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича ушбу Кодекснинг 118-моддасига мувофиқ ундирилади. Мазкур ҳолатда суд муҳокамаси видеоконференцалоқа режимидан фойдаланилган ҳолда ўтказилганлиги боис ушбу суд ҳаражатлари жавобгар зиммасига юклатилиши лозим бўлади. Бинобарин, суд ИПКнинг 116, 118, 165, 176, 177, 220, 221, 222, 303моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармасининг аризасини қаноатлантириш рад этилсин. “POP SAVDO MARKAZI” МЧЖ ҳисобидан: - Наманган вилоят Давлат солиқ бошқармаси фойдасига 19 600 сўм почта харажати; - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 75 000 сўм ВКА харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, суд харажатларини ундириш тўғрисида ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қарори устидан норози тараф қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиши (прокурор протест келтириши) мумкин. Раислик қилувчи А.Р. Мухиддинов