Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2302/620 Дата решения 07.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Каримов Хушнуд Римбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкен тилояти экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш бошқармаси Ответчик / Подсудимый Нафтасиб масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1078968 Claim ID 3169966 PDF Hash 44ba3ef375b50b43... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
м почта харажатини ИПК 118-моддаси м почта харажатини ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оҳангарон шаҳри 2023 йил 7 март 4-1107-2302/620-сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья ёрдамчиси А.Уктамовнинг котиблигида даъвогар Тошкент вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг жавобгар “Naftasib” МЧЖ ҳисобидан 47.211.760 сўм компенсация тўловларини ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакиллари У.Комилов, Д.Абжалова (ишончнома асосида), жавобгар раҳбари А.Сатторов иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Тошкент вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан “Naftasib” МЧЖ фаолияти текширилган ва натижалари ҳақида 13.06.2022 йил куни акт тузилган. Ўтказилган текширишда “Naftasib” МЧЖга нисбатан Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2021 йилдаги 202-сонли қарорига асосан ҳосил бўлган меъёрдан ортиқ ифлослантирувчи ташламалар учун 74.211.760 сўм компенсация тўловлари ҳисобланган. “Naftasib” МЧЖ ўзига нисбатан ҳисобланган компенсация тўловларининг 27.000.000 сўм қисмини ихтиёрий тўлаб, қолган қисмини эса тўлаб бермагани сабабли даъвогар Тошкент вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси иқтисодий судга даъво ариза билан мурожаат этиб, жавобгар “Naftasib” МЧЖ ҳисобидан жами 47.211.760 сўм компенсация ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар Тошкент вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси вакили даъво аризани қувватлаб, уни қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари ҳисобланган компенсация тўловларини жорий йилнинг ёз ойларида тўлаб беришини маълум қилди. Суд даъвогар ва авобгар вакилларининг важларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2021 йилдаги 202-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида Низом (қуйида Низом деб юритилади) тасдиқланган. Низомнинг 3-банди: ифлослантирувчи моддаларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш (ташламалар), оқова сувларни оқизиш (оқовалар)нинг норматив ва нормативдан ортиқча, авария ҳолатидаги ташламалар ва оқовалар ҳамда бирваракайига ташламалар, шунингдек, лимит бўйича ва лимитдан ташқари жойлаштирилган чиқиндилар массаси атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари (қуйида компенсация тўловлари деб юритилади) объекти ҳисобланади ва у ўз ичига қуйидагиларни олади: турғун ва кўчма манбалардан ифлослантирувчи моддаларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш массаси; ифлослантирувчи моддаларни сув объектларига ва жойларнинг рельефига оқизиш массаси; Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштириладиган хавфли ва хавфсиз чиқиндилар массаси; юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар томонидан коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларнинг нормативдан ортиқча оқизилган массаси. Низомнинг 5-банди: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловчи субъектларга қуйидагилар киради : Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ифлослантирувчи моддалар ташламаларини атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова сувларни оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар; юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизувчи жисмоний шахслар. Низомнинг 6-банди: атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддалар ташламаларини ва оқоваларни норматив ва нормативдан ортиқча чиқарганлик ва оқизганлик, шунингдек, чиқиндиларни белгиланган лимит ва лимитдан ортиқча жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари миқдори атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I - IV тоифаларига мансуб компенсация тўловчи субъектлар томонидан ушбу Низомга 1, 2, 3, 4 ва 5-иловаларга асосан белгиланган базавий ставкаларга мувофиқ, атроф табиий муҳитни ифлослантирувчи моддалар ташланмалари, оқовалари массаси чиқиндиларни жойлаштириш билан боғлиқ аниқ маълумотлар ҳамда тасдиқланган экологик нормативларга асосланган ҳолда мустақил равишда белгиланади. Хавфлилик даражаси I (юқори даражада хавфли), II (ўртача даражада хавфли) ва III (паст даражада хавфли) тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар учун тўловлар миқдори лаборатория таҳлиллари асосида, агар атроф-муҳитни ифлослантирувчи манбаларда назоратнинг автоматик тизими жорий этилган бўлса, бу ҳолатда компенсация тўловлари ушбу тизимнинг маълумотлари асосида ҳисобланиши мумкин. Низомнинг 10-банди: атроф табиий муҳитга таъсир кўрсатишнинг I - IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар компенсация тўловларини мазкур Низомнинг 6-8-бандларида белгиланган тартибда ҳисобкитоб қилиб, ўз вақтида тўловларни амалга оширишлари шарт. Низомнинг 11-банди: Компенсация тўловчи субъектларда атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштиришнинг тасдиқланган экологик нормативлари мавжуд бўлмаган тақдирда ёки уларнинг амал қилиш муддати тамом бўлганда, Низомнинг 8-бандида келтирилган 3-формула асосида компенсация тўловлари ҳисоб-китоб қилинади. Бунда I ва II тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар учун 20 (йигирма), III ва IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар учун 10 (ўн) шартли коэффициентлар қўлланилади. Даъво аризага кўра, жавобгарнинг экологик оқибатлар баёноти муддати тугаган бўлган ва жавобгар II тоифага мансуб компенсация тўловчи субъект бўлгани учун Низомнинг 11-банди асосида компенсация тўловлари 20 шартли коэффициент қўлланилган ва ушбу компенсация тўловлари 8.966.735 сўмни ташкил этган. Низомнинг 35-банди: давлат экология қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари қуйидаги ҳуқуқларга эга: ушбу Низомда белгиланган шакллар бўйича компенсация тўловчи субъектлардан компенсация тўлови ҳисобларини талаб қилиш; жойлашган жойидан қатъи назар атроф табиий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи манбаларни, шу жумладан, ишлаб чиқариш бинолари, объектлар, кўчма манбалар, ҳудудларни кўздан кечириш, шунингдек, компенсация тўловчи субъектларга тегишли бўлган, атроф табиий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ташламаларни жойлаштириш жойларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда хатловдан ўтказиш; компенсация тўловчи субъектларнинг ахборотидан фойдаланган ҳолда ташламалар, оқовалар ва чиқиндилар массасини ҳисоблаш усули билан аниқлаш; компенсация тўловчи субъектлардан компенсация тўловларини ҳисоблашда аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва керакли маълумотларни талаб қилиш, ҳисоб-китобларни тасдиқлайдиган маълумотлар, компенсация тўловларини ҳисоблашда аниқланган камчиликларнинг бартараф этилишини назорат қилиш; тўловлар бўйича қарзларни, шунингдек, пеняларни қонунда белгиланган тартибда ундириш; компенсация тўловларининг тўғри ҳисоб-китоб қилиниши текшириш учун малакали мутахассислар ва экспертларни жалб этиш; компенсация тўловларини ундириш билан боғлиқ бўлган даъволарни суд органларига тақдим этиш. Бундай ҳолда суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ва 47.211.760 сўм компенсация тўловини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади. Суд давлат божини муҳокама қилиб, иш бўйича ҳисобланган 944.235,2 сўм давлат божини ва 30.000 сўм почта харажатини ИПК 118-моддаси асосида жавобгар “Naftasib” МЧЖ зиммасига юклашни лозим топади ва ИПК 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд Даъво ариза қаноатлантирилсин. Жавобгар “Naftasib” МЧЖ ҳисобидан: - даъвогар Тошкент вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси фойдасига 47.211.760 сўм компенсация тўлови, 30.000 сўм почта харажати; - республика бюджетига 944.235,2 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда ва муддатда апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Х.Каримов