Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2302/387 Дата решения 07.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Курбонов Элдор Рашидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "TASHKENT GOLD SEEDLINGS" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "THREE STROY" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1058381 Claim ID 3172219 PDF Hash 5a615d496e8d6f06... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 128-моддаси ИПКнинг 128 law
ИПК 170-моддаси ИПК 170 law
ФКнинг 295-моддаси ФКнинг 295 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 7 март *****-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси *****нинг раислигида, судья ѐрдамчиси *****нинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг "*****" масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 253 027,89 АҚШ доллари миқдоридаги зарарни регресс тартибида ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар ишончли вакили ***** (2023 йил 19 январдаги 8-сонли ишончнома асосида) учинчи шахс вакили ***** (2023 йил 6 мартдаги 23-сонли ишончнома асосида)лар иштирокида, иш ҳужжатлари билан биргаликда, суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг "*****" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 253 027,89 АҚШ доллари миқдоридаги зарарни регресс тартибида ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 17 февралдаги ажрими билан “Ипотека банк” АТИБ низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб этилган. Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади лекин ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабларини тўлиқ қувватлади. Суд мажлисида иштирок этган низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс вакили ҳақиқатда "*****" масъулияти чекланган жамиятининг банк олдидаги қарздорлиги кафиллик шартномасига мувофиқ "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан қопланганлигини маълум қилди. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади) 127-моддасининг мазмунига кўра, суд зарур ҳолларда телеграммалар, факслар, телетайплар ҳамда бошқа алоқа воситалари орқали ҳам суд мажлиси ҳақида хабардор қилиниши мумкин. ИПКнинг 128-моддасига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ѐки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. ИПК 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган, шундан келиб чиқиб, суд низони жавобгар иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, ишдаги мавжуд ҳамда тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилиб, даъвогар вакилининг важларини, учинчи шахс вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш хужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2019 йил 3 июнда 1-сонли кафиллик шартномаси тузилган. Ушбу шартноманинг 1.1-бандига кўра кафил (даъвогар), кредитор (“Ипотекабанк” АТИБ) ва қарздор (жавобгар) ўртасида тузилган савдони молиялаштириш шартномаси бўйича қарздорнинг барча мажбуриятлари, яъни битим тузиш вақтида мавжуд бўлган ва кейинчалик вужудга келиши мумкин бўлган мажбуриятларининг бажарилиши юзасидан, кредитор олдида чақириб олинмайдиган тарзда ва сўзсиз жавоб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган бўлиб, мазкур шартноманинг 2.4-бандига мувофиқ кафилликнинг доираси 382 500 АҚШ долларини ташкил қилган. Аниқланишича, жавобгар томонидан савдони молиялаштириш шартномаси юзасидан вужудга келган банк олдидаги қарздорлик бартарф этилмаслиги натижасида, тарафлар ўртасида тузилган кафиллик шартномасига асосан даъвогар томонидан “Ипотекабанк” АТИБ Тошкент шаҳар филиали фойдасига жами бўлиб 253 027,89 АҚШ доллари миқдорида пул маблағлари тўлаб берилган. Даъвогар кафиллик шартномаси асосида тўлаб берилган 253 027,89 АҚШ доллар пул маблағларини регресс тартибида ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буѐн матнда ФК деб юритилади) 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. ФКнинг 295-моддасига кўра ажбуриятни бажарган кафилга кредиторнинг ушбу мажбурият бўйича ҳуқуқлари ҳамда гаровга олувчи сифатида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқлар кафил кредиторнинг талабини қанча ҳажмда қаноатлантирган бўлса, шунча ҳажмда ўтади. Кафил кредиторга тўланган суммага фоизлар тўлашни ва қарздор учун жавобгарлик муносабати билан кўрган бошқа зарарини тўлашни қарздордан талаб қилишга ҳақли. Кафил мажбуриятни бажарганидан кейин кредитор қарздорга бўлган талабни тасдиқловчи ҳужжатларни кафилга топшириши ва бу талабни таъминлайдиган ҳуқуқларни бериши шарт. Ушбу моддада белгиланган қоидалар агар қонунда ѐки кафилнинг қарздор билан шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қўлланилади. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қўшма қарорининг 32-бандида ҳам тушунтириш берилган. Демак, кафиллик шартномасига мувофиқ даъвогар томонидан зиммасига юклатилган мажбуриятлар тўлиқ амалга оширилган бўлиб, ушбу ундириб олинган пул маблағларини регресс тартибда қайтаришни сўраб жавобгарга йўллаган мурожаатлари эътиборсиз қолдирилган. ФК 1001-моддасининг биринчи қисмида бошқа шахс (меҳнат мажбуриятларини бажараѐтган ходим, транспорт воситасини бошқарувчи шахс ва ҳ.к) томонидан етказилган зарарни тўлаган шахс бу шахсга нисбатан, агар қонунда бошқача миқдор белгиланмаган бўлса, тўланган товон миқдорида қайта талаб қилиш (регресс) ҳуқуқига эга бўлиши белгиланган. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ҳамда даъвогар ва учинчи шахс вакилларининг суд мажлисида берган тушунтиришлари билан жавобгар банк олдида ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлиги учун кафиллик шартномасига асосан даъвогар кафиллик суммаси қоплаганлиги ўз исботини топди, шунга кўра даъво асосли бўлиб, у қаноатлантирилиши лозим бўлади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Демак, даъво асосли деб топилганлиги сабабли суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 127,128, 170, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъвоси тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар "*****" масъулияти чекланган жамияти фойдасига 253 027,89 АҚШ доллари миқдоридаги зарар, олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати; Жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 57 488 440,68 сўм давлат божи ундирилсин. Жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 75 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали Тошкент вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. *****