Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2302/622 Дата решения 07.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Каримов Хушнуд Римбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкен тилояти экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш бошқармаси Ответчик / Подсудимый Қурилиш керамика бунёдкор масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1042974 Claim ID 3170035 PDF Hash 6954c97d788cdf4a... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 128-моддаси ИПК 128 law
исоблайди ва унга нисбатан ишни ИПК 128-моддаси исоблайди ва унга нисбатан ишни ИПК 128 law
онуннинг 48-моддаси онуннинг 48 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Оҳангарон шаҳри 2023 йил 7 март 4-1107-2302/622-сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья ёрдамчиси А.Уктамовнинг котиблигида аризачи Тошкент вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг жавобгар “Қурилиш керамика бунёдкор” МЧЖ фаолиятини далолатномада кўрсатилган камчиликлар бартараф этилгунга қадар вақтинча тўхтатиш тўғрисидаги аризасини аризачи вакиллари У.Комилов, Д.Абжалова (ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Тошкент вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан “Қурилиш керамика бунёдкор” МЧЖ фаолиятида текшириш ўтказилган ва унинг натижалари бўйича 17.07.2022 йилда акт тузилган. Ўтказилган текширишда бир қатор ҳолларда камчиликлар аниқланиб, “Қурилиш керамика бунёдкор” МЧЖ ҳудудида қўшимча қурилган хўжалик совуни ишлаб чиқариш учун бино-иншоот учун атроф муҳитга таъсирини баҳолаш аризаси, экологик оқибатлар баёноти лойиҳаларини ишлаб чиқиб, давлат экологик экспертиза марказига тақдим этиш, корхона ҳудудида белгиланмаган жойда тўпланиб қолган ҳар хил турдаги чиқиндиларни махсус чиқинди полигонларига олиб чиқиб кетиш, корхона ҳудудига махсус контейнерлар ўрнатиш, корхона томонидан атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга оид чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси билан келишиш, корхона фаолияти давомида атмосфера ҳавосига ташланаётган ифлослантирувчи манбалардан доимий равишда таҳлил намуналари олиниб, назорат қилиб борилиши учун тегишли лабораториялар билан шартномалар тузиш каби кўрсатмалар берилган ва уларнинг аниқ муддатлари белгиланган. Бироқ, текширишда аниқланган камчиликлар “Қурилиш керамика бунёдкор” МЧЖ томонидан ихтиёрий бартараф этилмаганлиги сабабли Тошкент вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси иқтисодий судга ариза билан мурожаат этиб, жавобгар “Қурилиш керамика бунёдкор” МЧЖ фаолиятини текшириш актида кўрсатилган камчиликлар бартараф этилгунига қадар вақтинча тўхтатишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган Тошкент вилоят экология ва атрофмуҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси вакили аризадаги талабларни қувватлаб, уларни қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақидаги ажрим жавобгар “Қурилиш керамика бунёдкор” МЧЖнинг судга маълум бўлган манзилига юборилган. Бироқ, кўрсатилган манзилда ташкилот топилмагани сабабли ажрим судга қайтарилган. ИПК 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар: ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса; суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса; ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса. Бундай ҳолда суд “Қурилиш керамика бунёдкор” МЧЖ суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор этилган деб ҳисоблайди ва унга нисбатан ишни ИПК 128-моддаси асосида кўриб чиқишни мумкин деб топади. Суд аризачи вакилининг важларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра ариза талабини қаноатлантиришни лозим топади. “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 48-моддасига асосан корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектларнинг инсон саломатлигига ёки яшаш шароитига, табиий ресурсларга, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга зарарли таъсир этган ёки бундай таъсир этиш хавфи туғилган тақдирда уларнинг фаолияти чекланиши, тўхтатиб қўйилиши, зарарли таъсир этиш сабабларини бартараф этишнинг имкони бўлмаган тақдирда эса тугатилиши ёки ўзгартирилиши мумкин. Бундай объектларнинг фаолиятини чеклаш, тўхтатиб қўйиш, тугатиш ёки ўзгартириш ҳамда айни вақтда уларни пул билан таъминлашни тўхтатиш хусусидаги қарорларни давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари, ўз ваколатларига мувофиқ экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари чиқарадилар. Кўрсатилган чоралар тадбиркорлик субъектларига нисбатан суд тартибида қўлланилади. Ушбу Қонуннинг 52-моддасига асосан юридик ва жисмоний шахслар атроф табиий муҳитга, инсон саломатлиги ва одамларнинг мол-мулкига, халқ хўжалигига зиён етказаётган экология жиҳатидан зарарли фаолиятни тўхтатиш тўғрисида судга даъво билан мурожаат қилишга ҳақлидирлар. Суднинг экология нуқтаи назаридан зарарли фаолиятни тўхтатиш тўғрисидаги қарори айтиб ўтилган фаолиятни пул билан таъминлашни тўхтатиш учун асос бўлади. Аниқланишича текшириш натижалари бўйича аниқланган камчиликлар бугунги кунга қадар тўлиқ бартараф этилмаган. Суд ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва тарафлар вакилларининг иш юзасидан билдирган фикрларини тинглаб, аризачининг аризасини қаноатлантиришни ва жавобгар “Қурилиш керамика бунёдкор” МЧЖ фаолиятини 17.07.2022 йилдаги текшириш актида кўрсатилган камчиликлар бартараф этилгунига қадар вақтинча тўхтатишни лозим топади. “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддаси 1-қисми 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод қилинган. Шунинг учун суд тарафларга давлат божи юкламасликни, бироқ “Қурилиш керамика бунёдкор” МЧЖ ҳисобидан Тошкент вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси фойдасига 30.000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топади. Бинобарин, ИПК 25, 118, 176-179, 186, 215-222-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.06.2005 йилдаги “Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғриси”ги ПФ-3619-сонли Фармони талабларини қўллаб, суд қарор қилади: Ариза талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар “Қурилиш керамика бунёдкор” МЧЖ фаолияти далолатномада кўрсатилган камчиликлар бартараф этилгунга қадар вақтинча тўхтатилсин. Жавобгар “Қурилиш керамика бунёдкор” МЧЖ ҳисобидан аризачи Тошкент вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси фойдасига 30.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан сўнг ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори устидан 10 кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Х.Каримов