Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1802-2201/1562 Дата решения 07.03.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Шахрисабзский межрайонный экономический суд Судья Астанов Мумин Каримович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Озодбек Фозилович" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый Китоб туман Ирригация бўлими
Source ID 1033857 Claim ID 3156112 PDF Hash 216bdc847c1abd6f... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 275-моддаси ИПКнинг 275 law
Мазкур Кодекс 273-моддаси Мазкур Кодекс 273 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI QASHQADARYO VILOYAT SUDI КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy 180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом10 “А” Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz АЖРИМ (апелляция инстанциясида иш юритишни тугатиш тўғрисида) Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья О.Қурбонов Апелляция инстанцияси судида маърузачи судья М.Астанов Қарши шаҳри 4-1802-2201/1562-сонли иш Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида раислик қилувчи М.Астанов, ҳайъат судьялари А.Арзиев ва Ҳ.Турсуновдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида, “Озодбек Фозилжонович” фермер хўжалиги раҳбари Ф.Вохидов, унинг вакили Ш.Холиқов (28.09.2022 йилдаги 7-сонли ишончнома асосида), Китоб туман Ирригация бўлими вакили Э.Ярашовни (07.03.2023 йилдаги 39-сонли ишончнома асосида) иштирокида, Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 6 январдаги ҳал қилув қарорига нисбатан Қашқадарё вилояти Китоб туман фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан “Озодбек Фозилжонович” фермер хўжалигининг манфаатида келтирган апелляция шикоятини Қашқадарё вилоят суди биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Қашқадарё вилояти Китоб туман фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари Кенгаши (кейинчалик матнда Кенгаш деб юритилади) “Озодбек Фозилжонович” фермер хўжалигининг манфаатида даъво аризаси билан мурожаат қилиб, Китоб туман Ирригация бўлимидан 94 898 100 сўм етказилган зарарни ундиришни сўраган. Суднинг ажрими билан низо предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Китоб туман бўлими, Қашқадарё вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси ҳамда Қашқадарё вилоят Молия бош бошқармаси ишга жалб қилинган. Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 6 январдаги ҳал қилув қарори билан даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Қашқадарё вилояти Китоб туман фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари Кенгаши “Озодбек Фозилжонович” фермер хўжалигининг манфаатида апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўраган. Қашқадарё вилояти Китоб туман фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Китоб туман бўлими, Қашқадарё вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси ҳамда Қашқадарё вилоят Молия бош бошқармаси суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида қонунда белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, уларнинг вакиллари иштирок этмади, апелляция шикояти юзасидан фикр билдирмади. Бундай ҳолда судлов ҳайъати ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинчалик матнда ИПК деб юритилади) 274-моддасига асосан суд мажлисини улар вакилларининг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблади. Қашқадарё вилояти Китоб туман фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари Кенгаши судлов ҳайъатига киритилган апелляция шикоятидан воз кечиш ҳақида ариза тақдим этган. Суд мажлисида иштирок этган “Озодбек Фозилжонович” фермер хўжалиги раҳбари ва вакили Кенгашнинг аризасига эътироз билдириб, шикоятни мазмунан кўриб чиқишни сўрадилар. Суд мажлисида иштирок этган Китоб туман Ирригация бўлими вакили Кенгашнинг аризасига эътирози йўқлигини билдирди. Судлов ҳайъати, ишни кўришда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, Кенгашнинг апелляция шикоятидан воз кечиш ҳақидаги аризаси муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра апелляция инстанциясида апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатишни лозим топди. ИПКнинг 275-моддаси биринчи қисмига кўра, апелляция шикояти берган шахс ишни кўриш якуни бўйича суд ҳужжати чиқарилгунига қадар ундан воз кечишга ҳақли. Мазкур Кодекс 273-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра, апелляция шикояти иш юритишга қабул қилинганидан сўнг шикоят берган шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб тушган бўлса, апелляция инстанцияси суди апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3318сонли Қарори 3-бандида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиши, бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмаслиги белгиланган. Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати апелляция шикояти бўйича апелляция инстанциясида иш юритишни тугатишни, Қашқадарё вилояти Китоб туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши давлат божи тўловидан озод этилганлигини инобатга олиб, давлат божи ундирмасликни ҳамда апелляцтя шикояти учун тўланган 30 000 сўм почта харажатини инобатга олиб, унинг зиммасида қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 273, 275-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати а ж р и м қ и л д и: Китоб туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг апелляция шикояти бўйича иш юритиш тугатилсин. Китоб туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан апелляция шикояти учун олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати инобатга олиниб, унинг зиммасида қолдирилсин. Ажрим қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Ажрим устидан Ўзбекистан Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят (протест) бериш мумкин. Раислик қилувчи М.Астанов судьялар А.Арзиев Ҳ.Турсунов