← Назад
Решение #638191 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| ИПКнинг | 68 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni,
Temirchi ko’chasi, 3a-uy
111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув,
улица Темирчи, дом 3 “а”
е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz
Tel: (+99870) 762-30-94
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 7 март
4-1104-2302/668-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Салимов раислигида,
судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар АТ "Хххх" манфаатида Савдосаноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси жавобгар ЯТТ "ХХХХ"
ҳисобидан 9 972 977 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 3 609 842 сўм муддати
ўтган кредит фоиз қарзини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий
ишни даъвогар вакили Г.Жуманиязова (2023 йил 09 январдаги 03-33-5/8-сонли
ишончнома асосида) иштирокида, очиқ суд мажлисида суд биносида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар АТ "Хххх" манфаатида Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти
ҳудудий бошқармаси Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар ЯТТ "ХХХХ" ҳисобидан 9 972 977 сўм муддати ўтган
кредит асосий қарзи, 3 609 842 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарзини ундиришни
сўраган.
Иш ҳужжатларида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакили иштирокисиз ишни
кўриб чиқиш тўғрисидаги илтимоснома мавжуд.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида жавобгар қонунда
белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, унинг вакили иштирок этмади ва
даъво аризаси юзасидан фикр билдирмади.
Бундай ҳолатда суд ишни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан палата
ва жавобгар вакиллари иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасидаги важларни такрорлаб, даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд, ишда иштирок этган даъвогар вакили кўрсатмалари ва тушунтиришларини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини
тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин матнда – ФК) 8
ва 234-моддаларига, асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур холатда
тарафларнинг мажбуриятлари кредит шартномасидан келиб чиққан.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, АТ "Хххх" (кейинги ўринларда Банк)
ва ЯТТ "ХХХХ" (кейинги ўринларда Қарз олувчи) ўртасида 2021 йил 16 март куни
168-сонли кредит шартномаси тузилиб, шартномага асосан Банк Қарз олувчига 12 ой
муддатга, йиллик 22.99 фоиз устама тўлаш шарти билан 15 000 000 сўм миқдорида
кредит маблағи ажратишни, Қарз олувчи эса ўз навбатида олинган қарз суммасини
шартномада белгиланган муддат ва шартларда қайтариш мажбуриятини олган.
Ушбу кредит шартномаси бўйича Банк томонидан 15 000 000 сўм миқдорида пул
маблағлари ўтказиб берилган.
Бироқ жавобгар томонидан тўлов жадвали бўйича кредит ва унга ҳисобланган
фоизлар ўз вақтида тўланмасдан келинган.
Даъвогар томонидан кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни бажаришни
сўраб, юборилган талабнома жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. Натижада
палата банк манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб кредит бўйича
асосий қарз ва фоиз қарздорлигини ундиришни сўраган.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 744-моддаси учинчи қисмига асосан кредит шартномаси муносабатларига
нисбатан қарз шартномаси қоидалари қўлланилади.
ФКнинг 735-моддасигага кўра, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт.
ФКнинг 736-моддаси иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни
қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг
навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз
берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан
олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли.
Жавобгар томонидан ўзаро тузилган шартнома шартлари жиддий равишда
бузилган ушбу ҳолат ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан тасдиқланади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, даъвогарнинг даъво талаблари асосли
эканлиги сабабли уни тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
ИПКнинг 68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши керак.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга асосан, суд даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд
ҳаражатларини эса жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Иқтисодий процессуал кодексининг 68, 118, 128, 170, 176180-моддаларини қўллаб, суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар ЯТТ "ХХХХ" ҳисобидан АТ "Хххх" фойдасига 9 972 977 сўм муддати
ўтган кредит асосий қарзи, 3 609 842 сўм муддати ўтган кредит фоиз қарзи ва 30 000
сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар ЯТТ "ХХХХ" ҳисобидан Республика бюджетига 300 000 сўм давлат
божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида
шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Т.Салимов