← Назад
Решение #638208 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 128 | — | law | |
| исоблайди ва унга нисбатан ишни ИПК | 128 | — | law | |
| м почта харажатини ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оҳангарон шаҳри
2023 йил 7 март
4-1107-2302/614-сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья
ёрдамчиси А.Уктамовнинг котиблигида даъвогар Тошкент вилоят экология
ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг жавобгар “Орзу обод
маскани” МЧЖ ҳисобидан 18.012.600 сўм компенсация тўловларини
ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакиллари У.Комилов,
Д.Абжалова (ишончнома асосида) иштирокида ўз биносида очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Тошкент вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
бошқармаси томонидан “Орзу обод маскани” МЧЖ фаолияти текширилган
ва натижалари ҳақида 14.07.2022 йил куни акт тузилган.
Ўтказилган текширишда “Орзу обод маскани” МЧЖга нисбатан
Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2021 йилдаги 202-сонли қарорига асосан
ҳосил бўлган меъёрдан ортиқ ифлослантирувчи ташламалар учун
20.012.599,86 сўм компенсация тўловлари ҳисобланган.
“Орзу обод маскани” МЧЖ ўзига нисбатан ҳисобланган компенсация
тўловларининг 2.000.000 сўм қисмини ихтиёрий тўлаган бўлса, қолган
қисмини тўлаб бермагани сабабли даъвогар Тошкент вилоят экология ва
атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси иқтисодий судга даъво ариза
билан мурожаат этиб, жавобгар “Орзу обод маскани” МЧЖ ҳисобидан
18.012.600 сўм компенсация ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар Тошкент вилоят экология ва
атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси вакили даъво аризани
қувватлаб, уни қаноатлантириб беришни сўради.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақидаги ажрим жавобгар “Орзу обод
маскани” МЧЖнинг судга маълум бўлган манзилига юборилган. Бироқ,
кўрсатилган манзилда ташкилот топилмагани сабабли ажрим судга
қайтарилган.
ИПК 128-моддасига кўра, агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш
иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки
ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги
тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу
иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
Иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам
суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар:
ажрим йўлланган шахс ажримнинг кўчирма нусхасини олишни рад этган
ва ушбу рад этиш қайд этилган бўлса;
суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги
жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган
ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса;
ажримнинг кўчирма нусхаси суд томонидан электрон почта орқали ёки
хабардор қилинганлик фактини тасдиқловчи бошқа алоқа воситаларидан
фойдаланган ҳолда юборилган кундан эътиборан уч кун ўтган бўлса.
Бундай ҳолда суд “Орзу обод маскани” МЧЖ суд мажлисининг вақти ва
жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор этилган деб ҳисоблайди ва унга
нисбатан ишни ИПК 128-моддаси асосида кўриб чиқишни мумкин деб
топади.
Суд даъвогар вакилининг важларини тинглаб, иш ҳужжатларини
ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни лозим
топади.
Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2021 йилдаги 202-сонли қарори билан
Ўзбекистон
Республикаси
ҳудудида
атроф
табиий
муҳит
ифлослантирилганлиги
ва
чиқиндилар
жойлаштирилганлиги
учун
компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида Низом (қуйида Низом
деб юритилади) тасдиқланган.
Низомнинг 3-банди: ифлослантирувчи моддаларни атмосфера ҳавосига
чиқариб ташлаш (ташламалар), оқова сувларни оқизиш (оқовалар)нинг
норматив ва нормативдан ортиқча, авария ҳолатидаги ташламалар ва
оқовалар ҳамда бирваракайига ташламалар, шунингдек, лимит бўйича ва
лимитдан ташқари жойлаштирилган чиқиндилар массаси атроф табиий
муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун
компенсация тўловлари (қуйида компенсация тўловлари деб юритилади)
объекти ҳисобланади ва у ўз ичига қуйидагиларни олади:
турғун ва кўчма манбалардан ифлослантирувчи моддаларни атмосфера
ҳавосига чиқариб ташлаш массаси;
ифлослантирувчи моддаларни сув объектларига ва жойларнинг
рельефига оқизиш массаси;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштириладиган хавфли ва
хавфсиз чиқиндилар массаси;
юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик
фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар томонидан коммунал
канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларнинг нормативдан
ортиқча оқизилган массаси.
Низомнинг 5-банди: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий
муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун
компенсация тўловчи субъектларга қуйидагилар киради :
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ифлослантирувчи моддалар
ташламаларини атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова сувларни
оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар;
юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик
фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари
коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни
нормативдан ортиқча оқизувчи жисмоний шахслар.
Низомнинг 6-банди: атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддалар
ташламаларини ва оқоваларни норматив ва нормативдан ортиқча
чиқарганлик ва оқизганлик, шунингдек, чиқиндиларни белгиланган лимит ва
лимитдан ортиқча жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари миқдори
атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I - IV тоифаларига мансуб компенсация
тўловчи субъектлар томонидан ушбу Низомга 1, 2, 3, 4 ва 5-иловаларга
асосан белгиланган базавий ставкаларга мувофиқ, атроф табиий муҳитни
ифлослантирувчи моддалар ташланмалари, оқовалари массаси чиқиндиларни
жойлаштириш билан боғлиқ аниқ маълумотлар ҳамда тасдиқланган экологик
нормативларга асосланган ҳолда мустақил равишда белгиланади.
Хавфлилик даражаси I (юқори даражада хавфли), II (ўртача даражада
хавфли) ва III (паст даражада хавфли) тоифаларга мансуб компенсация
тўловчи субъектлар учун тўловлар миқдори лаборатория таҳлиллари асосида,
агар атроф-муҳитни ифлослантирувчи манбаларда назоратнинг автоматик
тизими жорий этилган бўлса, бу ҳолатда компенсация тўловлари ушбу
тизимнинг маълумотлари асосида ҳисобланиши мумкин.
Низомнинг 10-банди: атроф табиий муҳитга таъсир кўрсатишнинг I - IV
тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар компенсация
тўловларини мазкур Низомнинг 6-8-бандларида белгиланган тартибда ҳисобкитоб қилиб, ўз вақтида тўловларни амалга оширишлари шарт.
Низомнинг 11-банди: Компенсация тўловчи субъектларда атроф табиий
муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва
чиқиндиларни жойлаштиришнинг тасдиқланган экологик нормативлари
мавжуд бўлмаган тақдирда ёки уларнинг амал қилиш муддати тамом
бўлганда, Низомнинг 8-бандида келтирилган 3-формула асосида
компенсация тўловлари ҳисоб-китоб қилинади.
Бунда I ва II тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар учун
20 (йигирма), III ва IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар
учун 10 (ўн) шартли коэффициентлар қўлланилади.
Даъво аризага кўра, жавобгарнинг экологик оқибатлар баёноти муддати
тугаган бўлган ва жавобгар II тоифага мансуб компенсация тўловчи субъект
бўлгани учун Низомнинг 11-банди асосида компенсация тўловлари 20
шартли коэффициент қўлланилган ва ушбу компенсация тўловлари
20.012.599,86 сўмни ташкил этган.
Низомнинг 35-банди: давлат экология қўмитаси ва унинг ҳудудий
органлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ушбу Низомда белгиланган шакллар бўйича компенсация тўловчи
субъектлардан компенсация тўлови ҳисобларини талаб қилиш;
жойлашган жойидан қатъи назар атроф табиий муҳитга салбий таъсир
кўрсатувчи манбаларни, шу жумладан, ишлаб чиқариш бинолари, объектлар,
кўчма манбалар, ҳудудларни кўздан кечириш, шунингдек, компенсация
тўловчи субъектларга тегишли бўлган, атроф табиий муҳитга салбий таъсир
кўрсатувчи
ташламаларни
жойлаштириш
жойларини
қонунчилик
ҳужжатларида белгиланган тартибда хатловдан ўтказиш;
компенсация тўловчи субъектларнинг ахборотидан фойдаланган ҳолда
ташламалар, оқовалар ва чиқиндилар массасини ҳисоблаш усули билан
аниқлаш;
компенсация тўловчи субъектлардан компенсация тўловларини
ҳисоблашда аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва керакли
маълумотларни
талаб
қилиш,
ҳисоб-китобларни
тасдиқлайдиган
маълумотлар,
компенсация
тўловларини
ҳисоблашда
аниқланган
камчиликларнинг бартараф этилишини назорат қилиш;
тўловлар бўйича қарзларни, шунингдек, пеняларни қонунда белгиланган
тартибда ундириш;
компенсация тўловларининг тўғри ҳисоб-китоб қилиниши текшириш
учун малакали мутахассислар ва экспертларни жалб этиш;
компенсация тўловларини ундириш билан боғлиқ бўлган даъволарни
суд органларига тақдим этиш.
Бундай ҳолда суд даъво талабини асосли деб ҳисоблайди ва жавобгар
томонидан 2.000.000 сўм компенсация тўланганини инобатга олиб, қолган
18.012.600 сўм компенсация тўловини жавобгардан даъвогар фойдасига
ундиришни лозим топади.
Суд давлат божини муҳокама қилиб, иш бўйича ҳисобланган 360.252
сўм давлат божини ва 30.000 сўм почта харажатини ИПК 118-моддаси
асосида жавобгар “Орзу обод маскани” МЧЖ зиммасига юклашни лозим
топади ва ИПК 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъво ариза қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Орзу обод маскани” МЧЖ ҳисобидан:
- даъвогар Тошкент вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш
бошқармаси фойдасига 18.012.600 сўм компенсация тўлови, 30.000 сўм почта
харажати;
- республика бюджетига 360.252 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда ва муддатда
апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Х.Каримов