Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1105-2201/2610 Дата решения 07.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Юкоричирчикский межрайонный экономический суд Судья Машкуров Ғайрат Абдужалилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Юқоричирчиқ тумани Давлат солиқ инспекцияси Ответчик / Подсудимый THE FRANCH FRUIT GARDEN фермер хўжалиги
Source ID 1035742 Claim ID 3090742 PDF Hash cadd012c81ddd2c9... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 9
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Суд ИПК 127-моддаси Суд ИПК 127 law
онун 44-моддаси онун 44 law
онуннинг 92-моддаси онуннинг 92 law
онуннинг 52-моддаси онуннинг 52 law
онуннинг 5-моддаси онуннинг 5 law
онуннинг 140-моддаси онуннинг 140 law
онуннинг 142-моддаси онуннинг 142 law
онуннинг 26-моддаси онуннинг 26 law
онуннинг 51-моддаси онуннинг 51 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YUQORICHIRCHIQ ЮКОРИЧИРЧИКСКИЙ TUMANLARARO МЕЖРАЙОННЫЙ IQTISODIY SUDI ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Yuqorichirchiq tumani, Юкоричирчикский район, г. Yangibozor sh., Mustaqillik Янгибазар, ko’chasi, 77-uy улица Мустакиллик, дом 77 Tel: 0370 983-30-14, www.sud.uz, эл.почта: i.yuqorichirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Юқоричирчиқ тумани сонли иш 4-1105-2201/2610- Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Ғ.Машкуров, судья ёрдамчиси Б.Насировнинг котиблигида, аризачи Юқоричирчиқ туман давлат солиқ инспекциясининг қарздор “The Franch Fruit Garden” фермер хўжалигини тўловга қобилиятсизликнинг умумий таомили бўйича тўловга лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги аризасини аризачи вакили Ф.Солиев (2023 йил 5 январдаги 25-00045-сонли ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Юқоричирчиқ туман давлат солиқ инспекцияси (матнда аризачи деб юритилади) ариза билан судга мурожаат қилиб, “The Franch Fruit Garden” фермер хўжалигини (матнда қарздор деб юритилади) тўловга қобилиятсизликнинг умумий таомили бўйича тўловга лаёқатсиз деб топишни сўраган. Суднинг 2022 йил 23 декабрдаги ажрими билан ариза иш юритишга қабул қилинган ва қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш қўзғатилиб, кузатув таомили жорий этилган, қарздорга муваққат бошқарувчи этиб, иккинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган Турсунбоева Дилафрўз Набижановнанинг номзоди тасдиқланган. Суднинг 2023 йил 7 февралдаги ажрими билан кузатув таомили 2023 йил 7 мартга қадар узайтирилган. Суд мажлисида аризачи вакили қарздорнинг бюджет олдидаги солиқ қарзлари 2023 йил 3 март ҳолатига жами 123.267.131,31 сўмни ташкил этиши, тўловга лаёқатсизликнинг барча аломатлари мавжудлигини билдириб, суддан қарздорни тўловга лаёқатсиз деб топишни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлигига қарамай қарздор вакили ва муваққат бошқарувчи ўз иштирокини таъминламадилар. суд муҳокамасини ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Қарздор вакилига суд муҳокамасининг вақти ва жойи кўрсатилган суд ажрими “Гибрид почта” хизмати орқали юборилиб хабардор қилинган. Суд ИПК 127-моддаси ва 128-моддаси иккинчи қисмининг 2-хатбошиси ҳамда 170-модда талабига кўра, ишни қарздор ва муваққат бошқарувчи иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд, аризачининг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини ҳамда муваққат бошқарувчи томонидан судга тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни лозим деб топди. “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (матнда Қонун деб юритилади) 5моддасига асосан тўловга қобилиятсизлик аломатлари қуйидагилардан иборат: вақтинча тўловга қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса. Қонун 44-моддасига кўра устав фондида (устав капиталида) давлат улуши бўлган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси олдида пул мажбуриятлари бўйича қарзи бор корхонага нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги ваколатли давлат органининг аризаси судга ёзма ёки электрон шаклда, қарздорнинг тўловга қобилиятсизлигини тасдиқловчи зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда берилади. Ваколатли давлат органининг аризаси судга ушбу Қонуннинг 41 ва 43-моддаларида назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда берилади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, “The Franch Fruit Garden” фермер хўжалиги Юқоричирчиқ туман давлат хизматлари маркази томонидан 2017 йил 27 декабрда 560965-сонли тартиб рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, қарздорнинг юридик манзили Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани, Барданкўл ҳудуди, Т.Г.Хван маҳалласи кўрсатилган. Низом бўйича қарздорнинг асосий фаолият тури мевали дарахтлар, буталар ва ёнғоқларнинг бошқа турларини етиштиришдан иборат бўлган. Аризачи томонидан қарздорнинг фаолияти ўрганилганда, қарздорнинг 2022 йил 19 декабрь ҳолатига бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар олдидаги қарздорлиги 123.011.005,64 сўмни ташкил этиши, жамиятнинг ҳисобварағига қўйилган инкассо топшириқномалари асосида картотека (К-2) 115.799.790,89 сўмни ташкил этиши, солиқ органлари томонидан 2021-2022 йиллар мобайнида 3 марта қарорлар қабул қилиниб, қарздорлик унинг мол-мулкидан ундириш тўғриидаги электрон қарорлар шакллантирилиб МИБга юборилганлиги, қарздорга тегишли кадастр рақами 11:14:000102015 бўлган 12,06 гектар ер майдони рўйхатга олинганлиги аниқланган. Муваққат бошқарувчининг фаолияти ҳақидаги дастлабки ҳисоботига ҳамда молиявий хўжалик фаолияти натижалари таҳлили тўғрисидаги маълумотига кўра, Юқоричирчиқ туман ДСИ олдида 123.277.131,31 сўм қарз мавжуд бўлиб, ушбу ҳолат тўловга қобилиятсизлик аломатлари мавжудлигини англатади. Шу билан бирга муваққат бошқарувчи томонидан судга тақдим қилинган қарздор кредиторлариниг 2023 йил 3 мартдаги 1-сонли йиғилиш баёни қарори билан муваққат бошқарувчиси томонидан қонун талабларига мувофиқ кузатув ишлари амалга оширилганлиги, қарздорни тўловга лаёқатсиз деб топиш ва унда тугатишга доир иш юритиш мақсадга мувофиқлиги, муваққат бошқарувчига кузатув даври учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 10 баравари миқдорида иш ҳақи тайинланиши тасдиқланган. Қонуннинг 92-моддасига кўра суд кредиторларнинг биринчи йиғилиши қарори асосида, агар ушбу моддада бошқача қоида белгиланмаган бўлса, қарздорни тўловга лаёқатсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади ёки суд санациясини ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомилини жорий этиш ҳақида ажрим чиқаради ёки келишув битимини тасдиқлайди ва тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишни юритишни тугатади. Суд томонидан қарздор тўловга лаёқатсиз деб топилган ва тугатишга доир иш юритиш бошланган ёки суд санацияси ёхуд ташқи бошқарув тартиб-таомили жорий этилган ёки келишув битими тасдиқланган пайтдан эътиборан кузатув тартиб-таомили тугатилади. Қонуннинг 52-моддасига кўра тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни тўловга лаёқатсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади. Суднинг қарздор юридик шахсни тўловга лаёқатсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорида қарздорни тўловга лаёқатсиз деб топиш ҳамда тугатишга доир иш юритишни бошлаш, тугатиш бошқарувчисини тайинлаш ва унга ҳақ тўлаш ҳақидаги кўрсатма акс эттирилиши керак. Қонуннинг 140-моддасига кўра суд томонидан қарздорни тўловга лаёқатсиз деб топиш тўғрисида қарор қабул қилиниши тугатишга доир иш юритишнинг бошланишига сабаб бўлади. Қонуннинг 142-моддасига кўра суд қарздорни тўловга лаёқатсиз деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Қонуннинг 26-моддасига кўра суд бошқарувчисига вазифаларини бажарганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда кредиторларнинг йиғилиши томонидан белгиланади, суд томонидан тасдиқланади ҳамда, агар кредиторлар билан тузилган битимда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг мол-мулки ҳисобидан тўланади. Қарздор кредиторларининг 2023 йил 3 мартдаги йиғилишида муваққат бошқарувчига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 10 (ўн) баравари миқдорида ойлик иш ҳақи тайинлаш ҳақида қарор қилинган. Қайд этилганларга асосан, суд қарздорга нисбатан Қонуннинг 5-моддасида назарда тутилган тўловга лаёқатсизлик аломатлари мавжудлиги, кредиторларининг биринчи йиғилиши қарздорни тўловга лаёқатсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш ҳақида илтимоснома билан иқтисодий судга мурожаат қилиш тўғрисидаги ҳамда тугатиш бошқарувчиликка Турсунбоева Дилафрўз Набижановнанинг номзоди таклиф этиш тўғрисида қарор тўловга лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги аризасини асосли деб ҳисоблаб, аризани қаноатлантириб, қарздорни тўловга лаёқатсиз деб топишни ҳамда тугатишга доир иш юритиш бошлашни, қарздорнинг муваққат бошқарувчиси вазифасини бажарганкредиторлар томонидан номзоди кўрсатилган Турсунбоева Дилафрўз Набижановнани тугатиш бошқарувчиликка тайинлашни, суд харажатларини қарздор зиммасига юклашни лозим топди. Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176–179,186-моддаларига асосланиб, суд қарор қ и л д и: Ариза қаноатлантирилсин. “The Franch Fruit Garden” фермер хўжалиги тўловга лаёқатсиз деб топилсин ва тугатишга доир иш юритиш бошлансин. “The Franch Fruit Garden” фермер хўжалигининг тугатиш бошқарувчиси этиб, иккинчи тоифали суд бошқарувчиси Турсунбоева Дилафрўз Набижановнанинг номзоди тасдиқлансин. Тугатиш бошқарувчисининг зиммасига: - “The Franch Fruit Garden” фермер хўжалиги тўловга лаёқатсиз деб эътироф этилганлиги ва тугатишга доир иш юритиш бошланганлиги тўғрисида “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 53-54 ва 143-моддаларида кўрсатилган қоидаларга риоя қилган ҳолда маълумотларни расмий нашрда эълон қилиш; - “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23 ва 144-моддаларида белгиланган барча мажбуриятларини тўлиқ бажариш; - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24 августдаги 224-сонли қарори билан тасдиқланган “Сохта тўловга лаёқатсизлик, тўловга лаёқатсизликни яшириш ва қасддан тўловга лаёқатсизликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари”да кўрсатилган ҳолатларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигига баҳо бериш ва бу бўйича хулосани кредиторларнинг йиғилиши ва судга бир ой муддат ичида тақдим қилиш; - тугатишга доир иш юритиш жараёнини қонунда белгиланган тартибда олиб бориш ва ҳар ой оралиқ ҳисоботларини судга тақдим қилиб бориш, 2023 йил 6 сентябрга қадар эса тугатишга доир иш юритишни тамомлаш тўғрисида ҳисоботни тақдим қилиш юклатилсин. “The Franch Fruit Garden” фермер хўжалигида тугатишга доир иш юритиш муддати 2023 йил 6 сентябрга қадар этиб белгилансин. “The Franch Fruit Garden” фермер хўжалиги бошқарув организиммасига уч иш куни ичида корхонанинг бухгалтерия ва бошқа ҳужжатлари, муҳр ва штамплари, моддий ва бошқа қимматликлари тугатиш бошқарувчисига топширилишини таъминлаш мажбурияти юклатилсин. Муваққат бошқарувчи Турсунбоева Дилафрўз Набижановна ўз вазифасини бажарганлик учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 10 (ўн) баравари миқдорида ойлик иш ҳақи белгилансин. “The Franch Fruit Garden” Фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 900 000 сўм давлат божи, Юқоричирчиқ туман давлат солиқ инспекцияси фойдасига 30 000 сўм почта харажати ундирилсин ва бу ҳақда ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий суди орқали Тошкент вилоят судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Раислик қилувчи, судья Ғ.Машкуров