Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2301/782 Дата решения 07.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья Жумаев Диёр Бозорович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "HAKAMLAR ARBITRAJI MUHOKAMASI" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый «Termiz Golden City» маъсулияти чекланган жамияти
Source ID 1064845 Claim ID 3164036 PDF Hash e6d70e7bfd27e604... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
онуни 17-моддаси онуни 17 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TERMIZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ТЕРМЕЗСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 190111, Termiz sh, Istiqlol k. 67-uy 190111, г.Термиз, ул. Истиқлол, дом 67 Tel: (+99876) 227-29-72 faks: 0 (76) 227-29-25 e-mail: i.termiz@sud.uz А Ж Р И М (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2023 йил 7 март 4-1901-2301/782-сонли иш Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Д.Жумаев, Т.Музраповнинг котиблигида, даъвогар – “HAKAMLIK ARBITRAJI MUHOKAMASI” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар – “TERMIZ GOLD SITY” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар – “HAKAMLIK ARBITRAJI MUHOKAMASI” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда – даъвогар) жавобгар – “TERMIZ GOLD SITY” масъулияти чекланган жамиятидан (кейинги ўринларда – жавобгар) 136069017 сўм қарз (ҳакамлик йиғими) ундиришни сўраган. Даъвогар ва жавобгар суд ўз вакилларининг иштирокини таъминламади. Улар судга ариза тақдим этиб, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўраган. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда – ИПК) 170-моддасига кўра ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Судишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар ва жавобгар банк ўртасида 2023 йил 1 март куни иш бўйича медиатив келишув тузилган. ИПК 107-моддасининг 53-бандига мувофиқ, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Шунга кўра, даъвогарнинг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги қонуни 17-моддасининг бешинчи қисмига кўра, низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши керак. 2 Шу боис, даъвогар тўлаган 2721381 сўм давлат божи ўзига қайтарилиши, тўланган 24000 сўм почта харажати эса даъвогар зиммасида қолдирилиши лозим. Юқоридагиларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 195-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: Даъвогар – “HAKAMLIK ARBITRAJI MUHOKAMASI” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Тўланган 2721381 сўм давлат божини даъвогар – “HAKAMLIK ARBITRAJI MUHOKAMASI” масъулияти чекланган жамиятига қайтариш ҳақида маълумотнома берилсин. Ажримдан норози тарафлар ажрим қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари мумкин. Д.Жумаев