← Назад
Решение #638446 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Божхона кодекси | 3 | — | code_article | |
| ИПК | 301 | — | law | |
| бандига асосан ИПК | 302 | — | law | |
| суд харажатларини ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
4-1301-2211/2884-сонли иқтисодий иш
Биринчи инстанция судида ишни кўрган
судья- Н.Джураев
Апелляция инстанцияси судида маърузачи
судья-И.Умаров
Кассация инстанцияси судида маърузачи
судья В.Сатторова
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ
ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ
КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ
Қ А Р О Р И
2023 йил 7 март
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича
судлов ҳайъати судья Ш.Маҳмудовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари
судьялар Р.Хайдаров ва В.Сатторовадан иборат таркибда, А.Бахшуллоевнинг
котиблигида, даъвогар вакиллари Ф.Суюнов, С.Инияминов, жавобгар
вакиллари Ғ.Мелибоев (раҳбар), адвокат Ж.Жўраевларнинг иштирокида,
даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Жиззах
вилояти бўйича бошқармасининг жавобгар “JIZZAX POLIMER SERVIS”
масъулияти чекланган жамиятидан 323 400 000 сўм утилизация йиғимини
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул
қилинган Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 августдаги
ҳал қилув қарори ва Жиззах вилояти суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов
ҳайъатининг 2022 йил 8 ноябрдаги қарори устидан “JIZZAX POLIMER
SERVIS” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация
шикояти асосида ишни Олий судининг биносида видеоконференцалоқа
режимидаги очиқ суд мажлисида ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Жиззах
вилояти бўйича бошқармаси (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “JIZZAX POLIMER SERVIS”
масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) номига олиб келинган 2 (икки) дона “KRONE” русумли ярим
тиркамалар бўйича қўшимча ҳисобланган 323 400 000 сўм утилизация
йиғимини давлат бюджетига ундириб беришни сўраган.
Жиззах туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 19 августдаги ҳал
қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилган.
Жиззах вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 8 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз
қолдирилган.
Иш юзасидан қабул қилинган суд ҳужжатларидан норози бўлиб,
жавобгар кассация шикояти билан мурожаат қилган ва унда суд қарорларини
бекор қилиб, даъвони қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул
қилишни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари кассация
шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, суд қарорларини бекор
қилишни сўрашди.
Даъвогар вакиллари ярим тиркамалар 2015 йилда Германия давлатида
ишлаб чиқарилганлиги ва бу ҳақда маълумот олинганлигини маълум қилиб,
суд қарорларини ўзгаришсиз қолдиришни, кассация шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни сўрашди.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб
ва кассация шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра, суд қарорини бекор қилиб, ишни янгидан
апелляция инстанцияси судида кўриб чиқиш учун юборишни, кассация
шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, жавобгар номига Польша
давлатининг
“MEDZYNARODOWY
TRANSPORT
DROGOWY”
компаниясидан 2021 йил 22 апрелдаги 0012/ST/04/2021-сонли ва
0011/ST/04/2021-сонли инвойслар асосида олиб келинган, техник паспортида
VIN рақами WKESD000000650505 ва VIN рақами WKESD000000650502
бўлган “KRONE” русумли ярим тиркамалар Жиззах вилояти божхона
бошқармасининг “Жиззах” ТИФ божхона постида 08004/08.06.2021/0004098
ва 08004/17.06.2021/0004323 - сонли божхона юк декларациялари билан
“Эркин
муомалага
чиқариш”
(ИМ-40)
божхона
режимига
расмийлаштирилган.
Даъвогар томонидан ушбу ярим тиркамаларнинг ишлаб чиқарилган
санасига
аниқлик
киритиш
мақсадида
Германия
Федератив
Республикасининг Божхона хизматига халқаро сўровнома юбориш учун
ДБҚга 2022 йил 1 мартда 4/04-22-0019хфу-сонли хат юборилиб, мазкур хатга
асосан ДБҚнинг 2022 йил 3 мартдаги 4/06-22-00238 сонли хати билан
Германия Федератив Республикасининг Божхона хизматига халқаро
сўровнома юборилган.
Ушбу халқаро сўровномага Германия Федератив Республикасининг
Божхона хизмати томонидан 2022 йил 4 апрелда Z4663-2022.UZ.800005DVIII.A.22-сонли жавоб хати юборилган.
Мазкур жавоб хати ва унга илова қилинган ҳужжатлар даъвогарнинг
эксперт комиссияси томонидан ўрганиб чиқилиб, эксперт комиссиясининг
2022 йил 26 апрелда 28-сонли хулосаси қабул қилинган. Унга кўра, жавобгар
томонидан Польша давлатининг “MEDZYNARODOWY TRANSPORT
DROGOWY” компаниясидан 22.04.2021 йилдаги 0012/ST/04/2021-сонли
инвойс асосида олиб келинган, 08004/08.06.2021/0004098-сонли БЮД билан
“Эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштирилган, VIN
рақами WKESD000000650505 бўлган “KRONE” русумли ярим тиркама
“12.06.2016 йил”да эмас, балки ушбу траспорт воситасини ишлаб чиқарган
“Fahrzeugwerk Bernard KRONE GmbH & Co.KG” компаниясидан олинган
маълумотларга кўра, “18.02.2015 йил”да ишлаб чиқарилганлиги ва
22.04.2021 йилдаги 0011/ST/04/2021-сонли инвойс асосида олиб келинган,
08004/17.06.2021/0004323-сонли БЮД билан “Эркин муомалага чиқариш”
божхона режимига расмийлаштирилган VIN рақами WKESD000000650502
бўлган “KRONE” русумли ярим тиркама “27.06.2016 йил”да эмас, балки
ушбу траспорт воситасини ишлаб чиқарган “Fahrzeugwerk Bernard KRONE
GmbH
&
Co.KG” компаниясидан олинган маълумотларга кўра,
“04.02.2015 йил”да ишлаб чиқарилганлиги ҳамда уларнинг ишлаб
чиқарилганлигига 5 йилдан ортиқ муддат ўтганлиги сабабли Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Коронавирус пандемияси даврида
ташқи иқтисодий фаолият, туризм ва қурилиш соҳаларини қўллабқувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил
30 октябрдаги 665-сонли қарорига асосан утилизация йиғимидан
323.400.000 сўм имтиёзлар нотўғри қўлланилган деб топилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга унинг номига олиб келинган ярим
тиркамалар учун қўшимча ҳисобланган жами 323.400.000 сўм утилизация
йиғимини ихтиёрий тўлаб бериш бўйича 2022 йил 28 апрель куни
4/05-22-01211-сонли талабнома юборилган, бироқ жавобгар мазкур
талабномани оқибатсиз қолдирган.
Шу боис даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгардан унинг номига олиб келинган 2 (икки) дона “KRONE” русумли
ярим тиркамалар бўйича қўшимча ҳисобланган 323 400 000 сўм утилизация
йиғимини давлат бюджетига ундириб беришни сўраган.
Биринчи инстанция суди даъвогар томонидан ўтказилган товарлар
чиқариб юборилганидан кейинги божхона назорати натижасида божхона
расмийлаштируви вақтида жавобгарга тегишли бўлган “KRONE” русумли
ярим тиркамаланинг ишлаб чиқарилган санаси 5 йилдан ошганлиги
аниқланганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси
3-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларини қўллаб, даъво талабини
қаноатлантирган.
Апелляция инстанцияси суди мазкур ҳолатда жавобгарга тегишли ярим
тиркама воситалари 2021 йил 8-17-июнида БЮДлар асосида расмийлаштирув
вақтида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юк ва йўловчи ташиш
тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил
6 мартдаги ПҚ-4230-сонли Қарори амалда бўлганлиги, жавобгар олиб кирган
ярим тиркама воситалари ишлаб чиқарилганига 4 йилдан ошганлиги ишдаги
ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топганлиги учун имтиёзларга эга эмаслиги
ҳақида хулосага келиб, хал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни лозим
топган.
Судлов ҳайъати апелляция инстанцияси судининг хулосалари билан
қуйидагиларга асосан келишмайди.
Жумладан, жавобгар томонидан 08004/08.06.2021/0004098-сонли
ва 08004/17.06.2021/0004323-сонли БЮДлар билан “Эркин муомалага
чиқариш” божхона режимига расмийлаштирилган “KRONE” русумли ярим
тиркамалар учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
“Коронавирус пандемияси даврида ташқи иқтисодий фаолият, туризм ва
қурилиш соҳаларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида” 2020 йил 30 октябрдаги 665-сонли қарорига асосан имтиёзлар
қўлланилган бўлса-да, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юк ва
йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида” 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4230-сонли Қарори амалда бўлганлигига
асосланиб, жавобгар имтиёзларга эга эмаслиги тўғрисида хулосага келиб,
хатоликка йўл қўйилган.
Бундан ташқари, “Fahrzeugwerk Bernard KRONE GmbH & Co.KG”
компаниясининг хатига эътибор қаратилмаган, яъни ушбу хатда давогарнинг
сўровидаги ҳолатларни батафсилроқ тасвирлаб бериш ва содир этилган
божхона ҳуқуқбузарлигини аниқроқ кўрсатиш лозимлиги, автомобиль
маълумотномалари нима учун кераклиги аниқ эмаслиги, сўровни
тасдиқловчи хужжатлар мавжуд эмаслиги баён қилинган бўлса-да, апелляция
инстанцияси суди мазкур ҳолатларни тўлиқ аниқламаган. “Fahrzeugwerk
Bernard KRONE GmbH & Co.KG” компаниясининг маълумотида низоли
автотранспорт воситаси 2015 йилда заводдан чиққанлиги ёки биринчи марта
2015 йилда рўйхатдан ўтганлиги қайд қилинмаганлигига, ишлаб
чиқарувчининг ишлаб чиқарилганлигини тасдиқловчи ҳужжати тақдим
қилинмаганлигига тегишли хуқуқий бахо берилмаган.
Шу билан бирга жавобгар томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар
(олди-сотди шартномалари, инвойслар, рўйхатдан ўтказиш гувоҳномалари,
транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ҳужжатлари)нинг ҳақиқийлиги,
яъни сохта ёки сохта эмаслиги ҳолатлари ҳамда транспорт воситаларнинг
ишлаб чиқарилган йилини аниқлаш тартиби ўрганилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 299-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ
кассация инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги фактларни
аниқлашга ҳақли эмас.
ИПК 301-моддасининг 1-бандига асосан ИПК 302-моддаси биринчи
қисмининг 1-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, кассация
инстанцияси ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан
кўриш учун суд хужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга
ҳақли.
Апелляция инстанцияси суди иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ
аниқламаганлиги сабабли, судлов ҳайъати ИПКнинг юқорида қайд этилган
нормасига асосланган ҳолда кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни,
апелляция инстанцияси судининг қарорини бекор қилишни ва ишни янгидан
кўриш учун апелляция инстанцияси судига юборишни лозим топади.
Ишни янгидан кўришда апелляция инстанцияси суди, юқорида
қайд этилган камчиликларни бартараф этиши, ишда иштирок этувчи
шахсларнинг важларини ўрганиб, уларга, ишдаги ва тақдим этилган бошқа
далилларга ҳуқуқий баҳо бериб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини
тўғри қўллаган ҳолда қонуний ва асослантирилган суд ҳужжати қабул
қилиши, суд харажатларини ИПКнинг 118-моддаси талаблари асосида
тақсимлаши лозим бўлади.
5
Юқоридагиларга асосан ва ИПКнинг 118, 301 - 303-моддаларини
қўллаб, судлов ҳайъати
қарор қилади:
“JIZZAX POLIMER SERVIS” масъулияти чекланган жамиятининг
кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин.
Жиззах вилояти суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг
2022 йил 8 ноябрдаги қарори бекор қилинсин.
Иш янгидан апелляция инстанцияси судида кўриб чиқиш учун Жиззах
вилоят судига юборилсин.
Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Раислик қилувчи:
Ш. Маҳмудов
ҳайъат аъзолари:
Р. Хайдаров