← Назад
Решение #638447 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 361 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 382 | — | code_article | |
| ФКнинг | 356 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекс | 68 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 278 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекс | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QASHQADARYO VILOYAT SUDI
КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ
СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy
180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом10 “А”
Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz
ҚАРОР
(апелляция инстанцияси суди)
2023 йил 7 март
Қарши шаҳри
4-1804-2101/1478-сонли иш
Биринчи инстанция судида ишни
кўрган судья Х.Абраев
Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси
судлов хайъати М.Астанов раислигида, аъзолари Ҳ.Турсунов ва М.Бозоровдан
иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Б.Холмуродовнинг котиблигида,
даъвогардан “Косон бахт текстил” МЧЖ вакили Р.Жуманов (ишончнома асосида)
ва жавобгардан “Косон пахта тозалаш” МЧЖ вакиллари М.Бобоқулов, Х.Тўраев ва
Ҳ.Исломов (ишончнома асосида) лар иштирокида, Касби туманлараро иқтисодий
судининг 2022 йил 28 ноябрдаги ҳал қилув қарори устидан «Косон Бахт текстил»
масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган апелляция шикоятини
Қашқадарё вилоят суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар “KOSON
BAXT TEKSTIL” масъулияти чекланган жамияти манфаатида (бундан буён
матнда даъвогар деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб,
жавобгар “KOSON PAXTA TOZALASH” акциядорлик жамиятига (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) нисбатан тарафлар ўртасида 2021 йил 4
январда тузилган 1/3-сонли шартноманинг 2.1-бандини таклиф этилган
қуйидаги таҳрирга ўзгартиришни:
- 2.1 объектлар ва асбоб-ускуналарнинг қўшилган қиймати солиғи билан
баҳоси Вазирлар Маҳкамасининг 19.09.2018 йилдаги 744-сонли қарорининг 7бандида ва 31.03.2018 йилдаги 253-сонли қарорининг 1 “б” ва 2 “а”-бандларида
белгиланган тартибда, яъни фақат бино-иншоотлар ва асбоб - ускуналарни
баҳолаш қиймати миқдорида белгиланади ва тарафлар ўртасида ушбу масалада
келишмовчиликлар келиб чиққан тақдирда, холис баҳо берувчи ташкилот ёки
экспертни жалб этиш;
- 2021 йил 4 январда тузилган 1/3-сонли шартноманинг 2-иловасини
шартнома баҳосининг ўзгартирилган суммасига мутаносиб миқдорда қайта
тузишни белгилаш;
қийматини аниқлаш учун холис баҳоловчи ташкилотга мол-мулкнинг
қийматини аниқлаш учун экспертиза тайинлашни сўраган.
Косон туманларо иқтисодий судининг 2021 йил 5 ноябрдаги ва 2022 йил
27 январдаги ажримлари билан иш бўйича экспертиза тайинланган.
Косон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 апрелдаги ҳал қилув
қарори билан даъво талабларини қисман қаноатлантирилиб, тарафлар
ўртасида 2021 йил 4 январда тузилган 1/3-сонли шартноманинг муҳим
шартларидан ҳисобланган 2.1-бандидаги 52.175.872.031 сўм шартнома баҳоси
33.892.289.326 сўмга ўзгартирилган. Даъво талабининг қолган қисмини
қаноатлантириш рад этилган.
Апелляция инстанцияси судининг 2022 йил 2 августдаги қарори билан
Косон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 14 апрелдаги ҳал қилув
қарори бекор қилинган. Иш янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига
юборилган.
Косон туманлараро иқтисодий судининг 11.08.2022 йилдаги ажрими
билан ишга Давлат активларини бошқариш агентлиги Қашақадарё вилоят
ҳудудий бошқармаси низонинг предметига мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шасх сифатида жалб қилинган.
Даъвогар судга даъво предметини ўзгартириш тўғрисида ариза билан
мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2021 йил 4 январда тузилган 1/3-сонли
шартноманинг муҳим шартларидан ҳисобланган 2.1-бандидаги 52.175.872.031
сўм шартнома баҳосини 41.183.628.126 сўмга ўзгартиришни сўраган.
Суднинг 29.08.2022 йилдаги ажрими билан даъво предметини
ўзгартириш тўғрисида ариза иш юритишга қабул қилинган.
Касби туманлараро иқтисодий судининг 04.11.2022 йилдаги ажрими
билан ишга “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти низонинг предметига
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жал
қилинган.
Биринчи босқич судининг 2022 йил 28 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан
даъвогарни даъво аризасини қаноатлантириш рад этилган.
Ушбу ҳал қилув қароридан норози бўлган «Косон Бахт текстил» масъулияти
чекланган жамияти апелляция шикояти билан мурожаат этган.
Апелляция шикоятида ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризасини
тўлиқ қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилиш сўралган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар жамият вакили апелляция
шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, биринчи босқич судининг ҳал
қилув қарорини бекор қилиб, янги қарор қабул қилиб, даъво аризасини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакиллари биринчи босқич
судининг ҳал қилув қарорини ўз кучига қолдиришни апелляция шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Бугунги суд мажлисининг ўтказилиши вақти ва жойи тўғрисида белгиланган
тартибда хабардор қилинган ССП, “Ўзпахтасаноат” АЖ ва Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги
Республика суд экспертизаси маркази Қашқадарё бўлими вакиллари иштирок
этмади, апелляция шикояти юзасидан фикр билдирмади.
274моддаси 3-бандида апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд
муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
апелляция шикоятини (протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи
бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга
тўсқинлик қилмайди, бундан жамият ёки давлат манфаатларини кўзлаб
қўзғатилган ишлар бўйича прокурорнинг келмаганлиги мустасно.
Бундай ҳолда судлов ҳайъати ССП “Ўзпахтасаноат” АЖ ва Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова номидаги
Республика суд экспертизаси маркази Қашқадарё бўлими иштирокисиз ишни
кўриб чиқишни лозим топади.
Судлов ҳайъати, ишда иштирок этувчи тарафлар вакилларининг
тушунтиришларини, эшитиб, қуйидаги асосларга кўра, ҳал қилув қарорини
ўзгаришсиз, апелляция шикоятини эса қаноатлантирмасдан қолдиришни лозим
топади.
Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасидан аниқланишича, 2020 йил 28
августда даъвогар ва жавобгар ўртасида кўчмас мулк ва асбоб ускуналарни
олди-сотдиси бўйича меморандум келишуви тузилган бўлиб, унга кўра “KOSON
PAXTA TOZALASH” АЖ ва пахта қабул қилиш пунктлари бино-иншоотлари
мулкий мажмуаларини ҳамда асбоб-ускуналарини келгусида сотиб олиш
мажбурияти билан Фуқаролик кодексининг 361-моддасига мувофиқ асосий
шартнома тузилгунга қадар мулк қилиб топшириши, “KOSON BAXT TEKSTIL”
МЧЖ эса мулкларни қабул қилиб олиши ва мазкур шартномада кўрсатилган
муддатда асосий шартномани имзолаш ҳамда белгиланган тартибда ва
муддатларда мулк учун тўловларни тўлаши, мулкларнинг бозор қиймати
аниқланиб, сотиш бўйича йирик битим тасдиқлаш юзасидан акциядорлар
умумий йиғилиши ўтказилиб, пахта тозалаш корхонаси мол-мулкларининг
олди-сотди шартномаси тузишни маъқуллаш бўйича қарор қабул қилингунга
қадар тузилган бўлиб, асосий шартномани тузиш мажбуриятини белгилаган.
2020 йил 09 декабрь кунги “KOSON PAXTA TOZALASH” АЖ
акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарори билан
“KOSON PAXTA TOZALASH” АЖ ва унга пахта қабул қилиш масканларини сотиш
бўйича “KOSON BAXT TEKSTIL” МЧЖ кластер корхонаси билан йирик битим
тузишга розилик берилган.
“KOSON PAXTA TOZALASH” АЖ (Сотувчи) билан “KOSON BAXT TEKSTIL”
МЧЖ (Сотиб олувчи) ўртасида 2021 йил 4 январда 1/3-сонли кўчмас мулк ва
асбоб ускунани сотиш шартномаси тузилган. Унга кўра “Сотувчи” ўзига
тегишли бўлган Косон тумани, “Қарши Бухоро” йўлида жойлашган “KOSON
PAXTA TOZALASH” АЖ, Сурхон П.К.К.М, Гулбоғ П.К.К.М, Пулати П.К.К.М, Этаковул
П.К.К.М, О.Рўзикулов П.К.К.М, ҳамда “Намунавий дала шийпони”га тегишли
бўлган бино ва иншоотларни ҳамда асбоб ускуналарни мулкий мажмуа
сифатида (1-иловага мувофиқ) “Сотиб олувчи”га мулк қилиб топшириши
(сотиши), “Сотиб олувчи” эса ушбу “Объект ва асбоб ускуналар”ни қабул қилиб
олиши ва мазкур шартномада кўрсатилган “Объект ва асбоб ускуналар”нинг
баҳосини белгиланган тартибда ва муддатларда (2-иловага мувофиқ)
“Сотувчи”га баҳоланган қийматида тўлаши қайд этилган.
Шартноманинг 2.1-бандида “Объектлар ва асбоб ускуналар”нинг
баҳоланган баҳоси қўшилган қиймат солиғи билан жами бўлиб 52.175.872.031
(эллик икки миллиард бир юз етмиш беш миллион саккиз юз етмиш икки минг
ўттиз бир) сўмни ташкил қилади. Томонларнинг келишуви асосида ўзгаради;
2.4-бандида мазкур шартноманинг 2.1-бандида кўрсатилган “Объектлар ва
асбоб ускуналар”нинг баҳоси томонларнинг келишуви асосида (бунда “KOSON
PAXTA TOZALASH” АЖнинг ваколатли бошқарув органи қарори асосида)
ўзгариши мумкин.
Шартноманинг 2.1-банди ва унинг 2-иловасини ўзгартириш ҳақида
даъвогарнинг 06.09.2021 йилги 325-сонли ёзма таклифи жавобгарнинг
14.09.2021 йилги 154-сонли жавоб хати билан рад этилган.
Косон туманларо иқтисодий судининг 2021 йил 5 ноябрдаги ва
2022 йил 27 январдаги ажримлари билан иш бўйича экспертиза тайинланган
бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х.Сулаймонова
номидаги Республика суд экспертизаси маркази Қашқашқадарё бўлими суд
қурилиш техника экспертининг 28.02.2022 йилдаги ҳулосасига биноан кўчмас
мулк, бино иншоотларнинг баҳоси 33.892.289.326 сўм, ҳамда судга оид
товаршунослк экспертизаси бўйича давлат суд экспертининг 10.03.2022
йилдаги ҳулосасига кўра асбоб ускуналарнинг баҳоси 7.291.338.800 сўм ташкил
этиши қайд этилган.
Шу сабабли, даъвогар ариза билан даъво предметини ўзгартириб,
экспертиза ҳулосаларига асосан кўчмас мулк, бино иншоотларнинг баҳоси
33.892.289.326 сўм ва асбоб ускуналарнинг баҳоси 7.291.338.800 сўм, жами
41.183.628.126 сўмни ташкил этиши сабабли, тарафлар ўртасида 2021 йил 4
январда тузилган 1/3-сонли шартноманинг муҳим шартларидан ҳисобланган
2.1-бандидаги 52.175.872.031 сўм шартнома баҳосини 41.183.628.126 сўмга
ўзгартиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 382-моддасига
мувофиқ агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига
мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Тарафлардан бирининг
талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда
ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: 1) иккинчи тараф шартномани
жиддий равишда бузса; 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада
назарда тутилган ўзга ҳолларда. Тарафлардан бирининг шартномани бузиши
иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан
кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий
бузиш ҳисобланади.
ФКнинг 356-моддаси, учинчи қисмига биноан шартнома тузилганидан
кейин баҳони ўзгартиришга қонунчилик ёки шартномада назарда тутилган
ҳолларда ва шартларда йўл қўйилади.
Ваҳоланки, шартноманинг 2.4-бандида “мазкур шартноманинг 2.1бандида кўрсатилган “Объектлар ва асбоб ускуналар”нинг баҳоси
томонларнинг келишуви асосида (бунда “KOSON PAXTA TOZALASH” АЖнинг
ваколатли бошқарув органи қарори асосида) ўзгариши” белгиланган.
Шартнома талабларига кўра, “KOSON PAXTA TOZALASH” АЖнинг
ваколатли бошқарув органи томонидан тарафлар ўртасида 2021 йил 4 январда
1/3-сонли кўчмас мулк ва асбоб ускунани сотиш шартномаси шартларига
ўзгартириш киритиш тўғрисида қарор қабул қилинмагани, шунингдек,
жавобгар томонидан шартнома шартлари жиддий бузилмаган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекснинг
68-моддасида, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига
асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаш кераклиги белгиланган.
Ўзбекистон
Республикасининг
Иқтисодий
процессуал
кодекси
278-моддаси биринчи банди иккинчи қисмига кўра, апелляция инстанцияси суди
апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ҳал қилув
қарорини ўзгаришсиз қолдиришга ҳақли.
Ушбу ҳолатда, ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асослар мавжуд эмас.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекснинг
118-моддасини еттинчи қисмида, давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат
органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг
манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабини қаноатлантириш рад
этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи
манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг
қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилиши
белгиланган.
Юқоридагиларга кўра, судлов ҳайъати ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз,
апелляция
шикоятини
қаноатлантирмасдан
қолдиришни,
апелляция
инстанцияси учун тўланган давлат божи ва почта ҳаражатини апеллянт
зиммасига қолдиришни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 278, 280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати
қарор қилади:
Касби туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 28 ноябрдаги ҳал қилув
қарори ўзгаришсиз, «Косон Бахт текстил» масъулияти чекланган жамиятининг
апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
Апелляция инстанцияси учун тўлаб чиқилган давлат божи ва почта
ҳаражати апеллянт зиммасида қолдирилсин.
Қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради.
Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий судлов
ҳайъатига кассация тартибида шикоят бериш мумкин.
Раислик қилувчи
М.Астанов
ҳайъат аъзолари
Ҳ.Турсунов
М.Бозоров