Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2202/58812 Дата решения 07.03.2023 Инстанция Кассация Тип документа Определение (о прекращении производства по делу) Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Сайфуллаев Бахтиёр Насуллоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение GRAND PROGRAMM масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "SERGELI FOOD" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1067772 Claim ID 3203378 PDF Hash c465857da2169cf1... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 288-моддаси ИПК 288 law
ИПК 292-моддаси ИПК 292 law
Даъвогар томонидан ИПК 287-моддаси Даъвогар томонидан ИПК 287 law
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1001-2202/58812-сонли иқтисодий иш судья – Б.Н.Сайфуллаев ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ А Ж Р И М И (кассация шикоятини қайтариш тўғрисида) 2023 йил 7 март Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Б. Сайфуллаев, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг даъвогар “GRAND PROGRAMM” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “SERGELI FOOD” масъулияти чекланган жамиятидан 940 403 308 сўм зарарни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан қабул қилинган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 декабрдаги ҳал қилув қарори, Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 2 февралдаги қарори устидан “GRAND PROGRAMM” масъулияти чекланган жамияти томонидан берилган кассация шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни \ а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар “GRAND PROGRAMM” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “SERGELI FOOD” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)дан 940 403 308 сўм зарарни ундиришни сўраган. Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 5 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш рад қилинган ва ундан республика бюджетига 18 808 066,16 сўм давлат божи ундирилган. Тошкент шаҳар суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 2 февралдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилсин. Суд қарорлари устидан жавобгар томонидан Олий судга кассация шикояти берилган. Унда суд қарорларини бекор қилиб, даъвони қаноатлантириш ҳақида қарор қабул қилиш сўралган. Суд, кассация шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан кассация шикоятини қайтаришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 287-моддасига кўра, кассация шикоятини (протестини) бераётган шахс ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга кассация шикоятининг (протестининг) ва унга илова қилинган, бу шахсларда мавжуд бўлмаган ҳужжатларнинг кўчирма нусхасини юбориши ёки тилхат олиб шахсан топшириши керак. ИПК 288-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига кўра, кассация шикоятига ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга кассация шикоятининг ва унга илова қилинган, ушбу шахсларда мавжуд бўлмаган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари юборилганлигини ёки топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади. ИПК 292-моддаси биринчи қисмининг 3-бандида кассация шикоятига (протестига) унинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи шахсларга юборилганлигига доир далиллар илова қилинмаган бўлса, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) қайтариши белгиланган. Даъвогар томонидан ИПК 287-моддасининг талабга риоя қилинмаган. Яъни, кассация шикоятига унинг кўчирма нусхаси ишда иштирок этувчи шахс бўлган Палатага юборилганлиги ёки тилхат олиб шахсан топширилганлигини тасдиқловчи далил илова қилинмаган. Кассация шикоятига унинг нусхасижавобгарга юборилганлигини тасдиқлавчи почта квитанцияси илова қилинган холос. Бундай ҳолатда МЧЖнинг кассация шикояти қайтарилади. Юқоридагиларга асосланиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 288, 289 ва 292-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л а д и: “GRAND PROGRAMM” масъулияти чекланган жамиятининг кассация шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатлар, жами 6 (олти ) (шу жумладан, почта квитанцияси (бир дона), давлат божи почта харажати тўланганлигини тасдиқловчи далил) қайтарилсин. Ушбу ажримда кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилгач, шикоятни берган шахс кассация шикояти билан судга умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли. Мазкур ажрим кассация шикояти берган шахснинг илтимосномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ёки унинг ўринбосари томонидан бекор қилиниши мумкин. Судья Б. Сайфуллаев