Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2502/672 Дата решения 09.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Мамадиев Сарвар Носиржонович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 391127 Claim ID 2817837 PDF Hash 8e7310ac7dc0501f... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖК 266-моддаси збекистон Республикаси ЖК 266 law
ЖПКнинг 84-моддаси ЖПКнинг 84 law
уновга ЖПКнинг 583-моддаси уновга ЖПК 583 law
збекистон Республикаси ЖК 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
ЖКнинг 266-моддаси ЖКнинг 266 law
илинсин ва унга нисбатан жиноят иши ЖПКнинг 84-моддаси илинсин ва унга нисбатан жиноят иши ЖПК 84 law
збекистон Республикаси ЖПК 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ 2025 йил июнь ойининг 09 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, сайёр суд мажлиси, 3-Чарх Камолон биносида, раислик қилувчи, туман судининг судьяси С.Мамадиев, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, айбланувчи А.Тургунбаев ва унинг ҳимоячиси “SHIROZA-HIMOYA” адвокатлик фирмаси адвокати Г.Мирзаева, жабрланувчи А.Усманкулова, фуқаровий даъвогарлар М.Мансуров ва Н.Турғуновнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддаси 1-қисми билан айбланувчи Тургунбаев Абдухалик Зарибдаровичга оид № 1-1006-2502/672-сонли жиноят ишини кўриб чиқди. Иш ҳужжатларига кўра: Тургунбаев Абдухалик Зарибдарович (Turgunbayev Abduxalik Zaribdarovich), 1973 йил 10 октябрь куни Тошкент вилоятида туғилган, миллати қозоқ, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, вақтинча ишсиз, муқаддам судланган, вақтинча ишсиз, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Бўзсув ҚФЙ, Ўрикзор МФЙ, Абай кўчаси 6-уйда яшайди, 2025 йил 27 январь куни “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат” тарзидаги эхтиёт чораси қўлланилган. Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддаси 1-қисми билан айбланган. Суд, айбланувчи ва жабрланувчини кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва судда аниқланган далилларга баҳо бериб қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: А.Тургунбаев 2025 йил 05 январь куни, соат 09:30 ларда, ўзининг бошқарувидаги давлат рақами 10|W 320CB бўлган “Changan” русумли автоуловида, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси “Чилонзор буюм бозори” қаршисидаги 2-даражали йўл-қатнов қисмида харакатланаётган вақтида, амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 4-банди ва 73-банди яъни «Йўл ҳаркати қатнашчилари бошқа йўл ҳаркати қатнашчиларининг ҳаркатланишига хавф туғдирмасликлари керак» ва «Ҳайдовчи ўзидан олдинда ҳаракатланаётган транспорт воситаси кескин тормоз берганида тўқнашиб кетмаслик кафолатини берадиган даражадаги 1 масофани, шунингдек йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлайдиган ёнлама оралиқ масофани сақлаши керак» деб кўрсатилган талабларга риоя қилмасдан, унинг йўналиши билан бир йўналишда, унинг олд томонида ҳаракатланиб кетаётган, 1989 йилда туғилган Мансуров Марат Рашидовичнинг бошқарувидаги давлат рақами 10Т 816СВ бўлган “Shinеray” русумли автоуловининг орқа қисмига урилиб, тўқнашув содир этган Содир этилган йўл-транспорт ходисаси оқибатида, давлат рақами 10W 320CB бўлган “Чанган” русумли автоулови йўловчи 1972 йилда туғилган Усманкулова Азиза Ахроровна тан жарохати олиб, олган тан жарохатлари натижасида шифохонага мурожаат қилг. Ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг 23.01.2025 йилдаги №181-Ҳ-Раж-сонли хулосасига кўра, А.А.Усманкуловада мазкур йўлтранспорт ҳодисаси оқибатида «Кўкрак қафаси ёпиқ жарохати, ўнг томонлама кўкрак қафаси 6-7 қовурғаларни ёпиқ синиб қониқарли туриши, кўкрак қафаси ўнг томони тери ости эмфиземаси, кўкрак қафаси ўнг томони қонталаши» каби ЎРТАЧА ОҒИР даражадаги тан жароҳатлари олганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Тургунбаев Абдухалик Зарибдаровичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан эълон қилинган ва мазмунан кўриш учун судга чиқарилган. Мазкур жиноят иши бўйича жабрланувчи А.Усманкулова, фуқаровий даъвогарлар М.Мансуров ва Н.Турғуновлар судга аризалар билан мурожаат қилиб, айбланувчи А.Тургунбаев билан ярашганлиги, айбланувчи А.Тургунбаев унга етказилган моддий ва маънавий зарарларни тўлиқ қопланганлиги, унинг А.Тургунбаевга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини билдириб, А.Тургунбаевни жиноий жавобгарликдан озод этишликни сўрадилар. Айбланувчи А.Тургунбаев ҳам судга ариза билан мурожаат қилиб, айбига тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги ва жабрланувчиларга етказилган моддий ва маънавий зарарларни тўлиқ қоплаганлигини ҳамда бир-бирлари билан ярашганликларини билдириб, ўзини жиноий жавобгарликдан озод этишликни сўради. Суд, жабрланувчи А.Усманкулова, фуқаровий даъвогарлар М.Мансуров ва Н.Турғуновни ҳамда айбланувчи А.Тургунбаевнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини ўрганиб, прокурор ёрдамчиси ва ҳимоячининг айбланувчи А.Тургунбаев ва жабрланувчи А.Усманкулова, фуқаровий даъвогарлар М.Мансуров ва Н.Турғуновни ўзаро ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатиш ҳақида билдирган фикрларини эшитиб, А.Тургунбаевнинг етказилган моддий зарарни тўлиқ қопланганлигини, тарафлар ўртасида бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини, судланувчи муқаддам судланмаганлиги, ярашув ўзаро хоҳишлари билан ихтиёрий бўлганлигини 2 эътиборга олиб ва Ўзбекистон Республикаси ЖК 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят ярашувга тушиши сабабли, ЖКнинг 661моддасига мувофиқ А.Тургунбаевни жиноий жавобгарликдан озод қилиб, юритилган жиноят ишини айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб, ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига асосан ярашганлик муносабати билан тугатишни ҳамда жабрланувчи А.Усманкулова, фуқаровий даъвогарлар М.Мансуров ва Н.Турғуновга ЖПКнинг 583-моддаси 6-қисмига асосан, ярашув суд томонидан тасдиқлангач, мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш ҳақида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб, суд А Ж Р И М Қ И Л Д И: Тургунбаев Абдухалик Зарибдарович (Turgunbayev Abduxalik Zaribdarovich) Ўзбекистон Республикаси ЖК 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликдан озод қилинсин ва унга нисбатан жиноят иши ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига асосан тугатилсин. А.Тургунбаевга нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат” тарзидаги эҳтиёт чораси ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг бекор қилинсин. Жабрланувчи А.Усманкулова, фуқаровий даъвогарлар М.Мансуров ва Н.Турғуновга Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583-моддаси тартибида мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқотилганлиги тушунтирилсин. Ажримдан норози томонлар, ажрим эълон қилинган вақтдан бошлаб ўн сутка ичида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий шикоят ёки протест билдириши мумкин. Раислик қилувчи: С.Мамадиев 3 4