← Назад
Решение #638881 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 631 | — | law | |
| ФКнинг | 666 | — | law | |
| ФКнинг | 673 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 261 | — | law | |
| аролик кодекси | 326 | — | code_article | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO
SHAHRISABZ INTER-DISTRICT
IQTISODIY SUDI
ECONOMIC COURT
Shahrisabz shahri, Ipak yo‘li ko‘chasi, 140-uy, Tel: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Pochta: i.shaxrisabz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 06 март
4-1802-2301/385-сонли иш
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Сафаров
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, даъвогар
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош Бошқармаси
“Qo‘riqlash Servis” ДУКнинг жавобгар “Худойберди Холиқович” ИТК МЧЖ
ҳисобидан 43.995.414 сўм асосий қарз, 219.977,07 сўм пеня ҳамда суд
харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни
даъвогар вакили С.Каримов (27.12.2022 йилдаги 286-сонли ишончнома),
жавобгар вакили Н.Қобилов (МЧЖ раҳбари)нинг иштирокида Шаҳрисабз
туманлараро иқтисодий суди биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош
Бошқармаси “Qo‘riqlash Servis” ДУК (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси
билан мурожаат этиб, жавобгар “Худойберди Холиқович” ИТК МЧЖ
ҳисобидан 43.995.414 сўм асосий қарз, 219.977,07 сўм пеня ҳамда суд
харажатларини ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили жавобгар томонидан
шу вақтга қадар бажарилган пудрат ишлари учун тўловни амалга
оширмаганлигини, бажарилган ишлар жавобгар томонидан қабул қилиб
олиниб, барча ҳужжатлар расмийлаштирилганлигини билдириб, даъво
аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари даъвогар томонидан
пудрат
ишлари
бажарилганлигини,
тўловлар
қисман
амалга
оширилганлигини билдириб, даъво аризаси юзасидан қонуний қарор
қабул қилишни сўради.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларини ўрганиб, иш юзасидан ишда
иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари ва важларини эшитиб,
қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни ҳамда ишни
кўриш билан боғлиқ олдиндан тўланган суд харажатларини ҳам
жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топади.
Иш хужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 28.07.2021 йилда
№35-сонли “Пудрат шартномаси” расмийлаштирилган.
Мазкур шартноманинг 3.5-бандига асосан амалга оширилган иш учун
тўлов даъвогар (пудратчи)нинг ишнинг ҳақиқий бажарилиши жавобгар
(буюртмачи) билан келишилган пудратчининг ҳисоб-фактуралари ва
қўшимча харажатлари асосида жавобгарнинг тўлов топшириғига биноан
тугатиш далолатномаси имзоланган кундан бошлаб 20 (йигирма) банк
куни ичида бўнак (аванс) суммасини олиб ташланиши, 5.1-бандида эса иш
тугагандан кейин эса томонлар икки томонлдама қабул қилиш
далолатномаси тузилиши қайд этилган.
Даъвогардан шартномада қайд этилган қурилиш объектидаги
ишларни бажариб, жавобгарга топширган ва даъвогар томонидан
27.07.2021 йилдаги 34-сонли тошириш қабул қилиш далолатномаси (акт
выполненных работ за июль месяц на монтаж пусконаладку охраны и
пожарной сигнализации, видеонаблюдения систем связи и локальной
компьютерной сети)га асосан 62.850.592 сўмлик қурилиш монтаж
ишларини бажарган ва улар ўртасида ишларнинг бажарилиб
топширилганлиги юзасидан мазкур ҳужжат ҳамда 13.08.2021 йилда
тасдиқланган ҳисоб-фактура рамийлаштирилган.
Даъвогар томонидан жавобгарга мавжуд қарздорликни ўз вақтида
қайтаришлик юзасидан эътироз (талабнома) юборилган бўлсада, жавобгар
томонидан ушбу эътирознинг ижроси оқибатсиз қолдирилган.
Натижада ушбу низо келиб чиқиб, даъвогар даъво аризаси билан
иқтисодий судга мурожаат қилган.
Даъвогарнинг даъво талаби асослидир.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 8, 234-моддаларига кўра, мажбурият - фуқаролик
ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс
(кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: молмулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва
ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса
- қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига
эга бўлади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб
чиққан. ФКнинг 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф
(пудратчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум
бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган
муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини
қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 666-моддасига асосан, қурилиш пудрати шартномаси бўйича
пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи
билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш
мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур
шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш
мажбуриятини олади.
Қурилиш пудрати шартномаси корхонани, бинони (жумладан уйжой биносини), иншоотни ёки бошқа объектни қуриш ёки қайта қуриш
ҳақида, шунингдек монтаж, созлаш-ишга тушириш ва қурилаётган объект
билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа ишларни бажариш ҳақида тузилади.
ФКнинг 673-моддасида буюртмачи пудратчининг бажарган иши учун
сметада назарда тутилган миқдорда, қонун ёки қурилиш пудрати
шартномасида белгиланган муддатда ва тартибда ҳақ тўлаши назарда
тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли
қарорининг 12-бандига кўра, ФКнинг 333-моддасига асосан, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса,
қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун жавоб беради.
Суд муҳокамасида даъвогар томонидан даъво аризасига ҳамда тақдим
этилган (ҳисоб-фактуралар далолатнома ва ҳкз) ҳужжатлар асосида
жавобгарнинг 43.995.414 сўм асосий қарздорлиги ўз тасдиғини топди.
Шу сабабли суд, даъвогарнинг 43.995.414 сўм асосий қарз ундириш
талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар даъво аризасида шартнома талабига асосан
219.977,07 сўм пеня ундиришни ҳам сўраган.
ФКнинг
261-моддасига
кўра,
қарздор
мажбуриятларнинг
бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган
муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига
нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади.
Даъвогар даъво аризасида тарафлар ўртасида рамийлаштирилган
шартноманинг 4.2-бандига асосан мажбуриятнинг 0,5 (ноль беш) фоизи
миқдорида пеня ундиришни сўраган.
Шу сабабли даъвогарнинг жавобгардан 219.977,07 сўм пеня ундириш
қисми асосли ҳисобланади.
Мазкур ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик
кодекси 326-моддаси талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий
жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли қарори 4-банди учинчи қисмида
тушунтириш берилганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг шартномада
назарда тутилган пеня миқдорини 0,5 (ноль беш) фоизи сўралганлигини
қайд этишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи қисмида суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши, иккинчи
қисмида эса, ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича
қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат
божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан
қопланиши белгиланган.
Суд, юқорида қайд этилган моддий ҳуқуқ нормаларини қўллаб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 43.995.414 сўм асосий қарз, 219.977,07
сўм пеня ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати ҳамда 884.307,82
сўм давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 113, 114, 118, 176-180, 186-188-моддаларини
қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош
Бошқармаси “Qo‘riqlash Servis” ДУКнинг даъво аризаси тўлиқ
қаноатлантирилсин.
Жавобгар – “Худойберди Холиқович” ИТК МЧЖ ҳисобидан:
- Даъвогар Даъвогар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси
Қўриқлаш бош Бошқармаси “Qo‘riqlash Servis” ДУК фойдасига 43.995.414
сўм асосий қарз, 219.977,07 сўм пеня ва олдиндан тўланган 30.000 сўм почта
харажати ҳамда 884.307,82 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида Шаҳрисабз
туманлараро иқтисодий суди орқали Қашқадарё вилоят судига аппеляция
тартибида шикоят бериши мумкин.
А.Сафаров