← Назад
Решение #638989 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 587 | — | law | |
| онунинг | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
BUSTAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
170400, Andijon viloyati, Bo’ston tumani,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, Andijan region, Bustan district,
Mustaqillik street, 36
Tel: (+99874) 333 23 29
е-mail: i.buz@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ
Бўстон туман
4-1703-2302/483-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судья Ш.Абдухаликов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар
«Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар «Ғофуровлар ери”
фермер хўжалигига нисбатан тақдим этган даъвоси бўйича ишни даъвогар
вакили Б.Тешабоев (ишончнома асосида), жавобгар хўжалик раҳбари
М.Хамрақулов (паспорт асосида)ларнинг иштирокида Бўстон туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда матнда “Палата” деб аталади) «Ўзагролизинг” акциядорлик
жамияти (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) манфаатида
судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – «Ғофуровлар ери” фермер
хўжалиги (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади)дан 10 889 742
сўм асосий қарз, 719 251 сўм пеня ундиришни сўраган.
Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогарнинг
ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур қоидага асосан суд ишни палата
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, даъво аризада
келтирилган важларни такрорлаб, жавобгар томонидан лизинг тўловлари
шартнома иловасида келишилган муддатларда амалга оширилмаганлигини,
бир неча маротаба оғзаки ва ёзма равишда огохлантирилганлигини, суд кунига
қадар
тўловлар
амалга
оширилмаганлигини
билдириб,
даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар хўжалик раҳбари суд мажлисида ҳақиқатдан ҳам лизинг
шартномаси бўйича даъвогардан қарздорлиги мавжудлигини, топширилган
пахта хом ашёси учун “Водий саноат фахри” масъулияти чекланган жамияти
томонидан тўловлар амалга оширилмаганлиги натижасида лизинг шартномаси
бўйича қарзни ўз вақтида тўлаб бера олмаганлигини билдириб, даъвони
қонуний ҳал қилишни сўради.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, «Ўзагролизинг” акциядорлик
жамияти томонидан «Ғофуровлар ери” фермер хўжалиги ўртасидаги 2021 йил 8
октябрь куни №21/02-4-33-сонли бир дона “TTZ-100 HC” русумли чопиқ
тракторини етказиб бериш бўйича лизинг шартномаси тузилган. Шартномага
кўра, даъвогар жавобгарга бир дона чопиқ тракторини етказиб бериш, жавобгар
эса шартнома иловасига асосан тўловларни амалга ошириш мажбуриятини
олган. Тарафлар ўртасида 2021 йил 8 октябрдаги топшириш-қабул қилиш
далолатномаси асосида бир дона “TTZ-100 HC” русумли чопиқ трактор техник
соз холда топширилган.
Шартноманинг 4.3-бандларида ҳар чоракда лизинг тўловлари лизинг
олувчи томонидан лизинг объекти қабул қилиб олинган кундан бошлаб, ушбу
шартноманинг ажралмас қисми бўлиб хисобланган 1-иловасида кўрсатилган
тўлов графиги асосида аннутет усулида ҳисобланади ва техника топширилган
ойнинг 1-санасидан бошлаб ҳар 3 (уч) ойлик давр учун, ана шу ҳар 3 ойлик
даврнинг охирги иш кунигача (29-31 санасида – охирги банк иш куни қайси
санага тўғри келишига қараб) бўлган муддатда тўлаб берилишига келишилган.
Жавобгарнинг 2022 йил 22 декабрь кун ҳолатига жами 10 889 742 сўм
қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогар жавобгарга 2022 йил 1 декабрь куни муддати ўтган
қарздорликларни ихтиёрий тўлаб бериш юзасидан талабномаси почта алоқа
хизмати орқали юборилган. Бироқ жавобгар талабномани оқибатсиз қолдирган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги
ўринларда “ФК” деб аталади) 236-моддасига кўра, мажбурият шартларига
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 587-моддасига мувофиқ, лизинг шартномаси бўйича лизинг
берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи
тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учин тараф билан ундан лизинг олувчи
учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг
олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш
мажбуриятини олади.
Юқоридагиларга асосан суд даъвогарнинг 10 889 742 сўм ундириш
талабини қаноатлантиришликни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар тўловлар ўз муддатида тўланмаганлиги сабабли
шартномаларнинг 8.3-банди ва Ўзбекистон Республикасининг 29.08.1998
йилдаги “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий
базаси тўғрисида”ги Қонунинг 32-моддасига асосан 719 251 сўм пеня ҳисоблаб
ундиришни талаб қилган. Даъвогар жавобгардан пеня ундиришни талаб
қилишга ҳақли ва пеня асосли ҳисобланган.
Зеро, ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда,
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради.
ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга хақли эканлиги, бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий ахволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари
эътиборга олиниши белгиланган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июнь
кунги 163-сонли Пленум қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб
қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб
белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд пеня ундириш ҳақидаги талабни муҳокама
қилиб, тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини, тарафларнинг
шартнома интизомига риоя этишлари, мажбуриятда иштирок этувчи
тарафларнинг мулкий ахволи ва бошқа ҳолатларни инобатга олиб 200 000 сўм
миқдорида пеня ундиришни лозим топади.
Суд ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича давлат божи ундириш
масаласини муҳокама қилиб, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига
давлат божи ундиришни лозим топади.
Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши
ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан
келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши
лозимлиги белгиланган.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180 моддаларини қўллаб
қ а р о р қ и л а д и:
- «Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти фойдасига 10 889 742 сўм асосий
қарз, 200 000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали
Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят келтириши мумкин.
Судья
Ш.Абдухаликов