← Назад
Решение #639031 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 587 | — | law | |
| онунинг | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 292 | — | law | |
| ФК | 293 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
BUSTAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
170400, Andijon viloyati, Bo’ston tumani,
Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, Andijan region, Bustan district,
Mustaqillik street, 36
Tel: (+99874) 333 23 29
е-mail: i.buz@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲAЛ ҚИЛУВ ҚAРOРИ
Бўстон тумани
4-1703-2302/484-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Абдухаликов
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Ўрмоновнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдосаноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар
«Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгарлар «Ахрориддин”
фермер хўжалиги, «Тўмарис” фермер хўжалиги, «Абдумуталиб” фермер хўжалиги
ва «Файзулло” фермер хўжалигига нисбатан тақдим этган даъвоси бўйича ишни
даъвогар вакили С.Бутаев (ишончнома асосида)нинг иштирокида Бўстон
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда матнда “Палата” деб аталади) «Ўзагролизинг” акциядорлик
жамияти (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) манфаатида судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «Ахрориддин” фермер хўжалиги
(кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади), «Тўмарис” фермер
хўжалиги, «Абдумуталиб” фермер хўжалиги ва «Файзулло” фермер хўжалиги
(кейинги ўринларда матнда “Қўшимча жавобгар” деб юритилади)дан 16 570 228
сўм асосий қарз, 994 214 сўм пеня ундиришни сўраган.
Палата даъво аризасида ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (кейинги
матнларда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогарнинг ишни
унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур қоидага асосан суд ишни палата
вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Даъвогар вакили суд мажлисида кўрсатма бериб, даъво аризада
келтирилган важларни такрорлаб, жавобгар суд кунига қадарли асосий
қарздорликни тўлиқ амалга оширганлигини, суд кунига асосий қарздорлик
мавжуд эмаслигини билдириб, даъвони пеня ундириш талабини
қаноатлантиришни сўради.
2023 йил 1 март куни бўлиб ўтган суд мажлисида жавобгар хўжалик
раҳбари М.Охунов кўрсатма бериб, асосий қарздорлик бўйича тўловларни амалга
оширганлигини, пеня тўлашга имкони йўқлигини билдириб, даъвони қонуний
ҳал қилишни сўради.
Қўшимча жавобгарлар суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида тегишли
тартибда хабардор қилинган бўлсада, уларнинг вакиллари суд мажлисига
келмади ва низо юзасидан эътирозларини билдиришмади.
ИПКнинг 170-моддасининг учинчи қисмига асосан ишни қўшимча
жавобгарлар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, «Ўзагролизинг” акциядорлик жамияти
билан «Ахрориддин” фермер хўжалиги ўртасида 2018 йил 17 августь куни
№18/02-4-93-сонли бир дона “TD 5.110 4WD” русумли тракторни етказиб бериш
бўйича лизинг шартномаси тузилган. Шартномага кўра даъвогар жавобгарга бир
дона тракторни етказиб бериш, жавобгар эса шартнома иловасига асосан
тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида 2018 йил
31 декабрь куни топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосида бир дона “TD
5.110 4WD” русумли трактор техник соз холда топширилган.
Шартноманинг 4.3-бандларида ҳар чоракда лизинг тўловлари лизинг
олувчи томонидан лизинг объекти қабул қилиб олинган кундан бошлаб, ушбу
шартноманинг ажралмас қисми бўлиб хисобланган 1-иловасида кўрсатилган
тўлов графиги асосида аннутет усулида ҳисобланади ва техника топширилган
ойнинг 1-санасидан бошлаб ҳар 3 (уч) ойлик давр учун, ана шу ҳар 3 ойлик
даврнинг охирги иш кунигача (29-31 санасида – охирги банк иш куни қайси
санага тўғри келишига қараб) бўлган муддатда тўлаб берилишига келишилган.
Жавобгарнинг 2022 йил 22 декабрь ҳолатига жами 16 570 228 сўм
қарздорлиги вужудга келган.
Даъвогар жавобгарга 2023 йил 4 январь куни муддати ўтган
қарздорликларни ихтиёрий тўлаб бериш юзасидан талабномаси почта алоқа
хизмати орқали юборилган. Бироқ жавобгар талабномани оқибатсиз қолдирган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (кейинги
ўринларда “ФК” деб аталади) 236-моддасига кўра, мажбурият шартларига
мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 587-моддасига мувофиқ, лизинг шартномаси бўйича лизинг
берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи
тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учин тараф билан ундан лизинг олувчи
учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи
эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини
олади.
Даъвогар томонидан судга жавобгар 2023 йил 20 февраль куни лизинг
тўловларини амалга оширганлиги ҳақида маълумотнома тақдим қилган.
Ушбу ҳолатда суд даъвогарнинг 16 570 228 сўм асосий қарздорликни
ундириш талабини рад этишни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар тўловлар ўз муддатида тўланмаганлиги сабабли
шартномаларнинг 8.3-банди ва Ўзбекистон Республикасининг 29.08.1998 йил
кунги “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий
базаси тўғрисида”ги Қонунинг 32-моддасига асосан 994 214 сўм пеня ҳисоблаб
ундиришни талаб қилган. Даъвогар жавобгардан пеня ундиришни талаб
қилишга ҳақли ва пеня асосли ҳисобланган.
ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда, мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
беради.
ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга хақли эканлиги, бунда қарздор
мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган
тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга
олиниши белгиланган.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июнь
кунги 163-сонли Пленум қарорида “Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб
қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт”-деб
белгиланган.
Юқоридагиларга асосан суд пеня ундириш талабини муҳокама қилиб,
тарафларнинг мажбуриятларни бажариш даражасини, тарафларнинг шартнома
интизомига риоя этишлари, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволи ва бошқа ҳолатларни инобатга олиб, жавобгар ва қўшимча
жавобгарлардан солидар тартибда 200 000 сўм миқдорида пеня ундиришни
лозим топади.
2018 йил 7 декабрдаги кафиллик шартномасига асосан «Тўмарис” фермер
хўжалиги, «Абдумуталиб” фермер хўжалиги ва «Файзулло” фермер хўжалиги
лизинг шартномаси бўйича лизинг олувчи ўз мажбуриятларини бажармаган ёки
лозим даражада бажармаган тақдирда лизинг берувчи олдида лизинг олувчи
билан биргаликда солидар жавобгарликни ўз зиммаларига олишлиги, кафиллик
шартномасининг 3.4-бандида кафиллар лизинг шартномаси бўйича юзага келган
қарздорликни, шунингдек суд қарорида белгиланган ёки лизинг олувчи
томонидан тан олинган пеня (жарима)ни, суд ҳаражатларини тўлаши, лизинг
берувчининг лизинг шартномаси бўйича бошқа зарарларини қоплашлари
белгиланган.
ФКнинг 292-моддасига кўра, кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа
шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида
жавоб беришни ўз зиммасига олади.
ФКнинг 293-моддасига мувофиқ, қарздор кафиллик билан таъминланган
мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва
қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки
кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда
тутилган бўлмаса.
Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради,
шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини
ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди.
Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса,
биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб берадилар.
Суд ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича давлат божи тўловини ундириш
масаласини мухокама этиб, жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига
ундиришни лозим топади.
Зеро, ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Агар даъвогар томонидан
билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг
миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд
томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан
ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозимлиги
белгиланган.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 170, 176-180 моддаларини қўллаб
қ а р о р қ и л а д и:
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Шахрихон туманидаги “Ахрориддин”, “Тўмарис”, «Абдумуталиб” ва
«Файзулло” фермер хўжаликлари ҳисобидан «Ўзагролизинг” акциядорлик
жамияти фойдасига 200 000 сўм пеня солидар тартибда ундирилсин.
«Ахрориддин” фермер хўжалиги ҳисобидан «Ўзагролизинг” акциядорлик
жамияти фойдасига олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 351 288,84 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддатда шу суд орқали
Андижон вилоят судининг иқтисодий судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят келтириши мумкин.
Судья
Ш.Абдухаликов