Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1603-2302/359 Дата решения 06.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Чустский межрайонный экономический суд Судья Мухиддинов Абдурасул Рахимович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "POP TONGI" газетаси Ответчик / Подсудимый Попдонмаҳсулотлари АЖ
Source ID 1060369 Claim ID 3146073 PDF Hash 6399325d09895b91... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 437-моддаси ФКнинг 437 law
ФКнинг 449-моддаси ФК 449 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
онуни 5-моддаси онуни 5 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI CHUST TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ЧУСТСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 161100, Наманган вилояти, Чуст тумани, Чуст шаҳри, Чустий кўчаси, 5 уй 161100, Наманганская область, Чустский район, г.Чуст, ул.Чустий, дом 5 Тel: (0 369) 423-37-57 Fax: (0 369) 423-37-57 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.chust@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 6 март 4-1603-2302/359-сонли иш Чуст туманлараро иқтисодий суди судьяси А.Р.Мухиддинов, судья ёрдамчиси Д.А.Тиллабоев котиблигида, даъвогар - ХХХХХ газетаси таҳририятининг жавобгар -ХХХХХ акциядорлик жамияти ҳисобидан жами 30 000 000 сўм асосий қарз ва 15 000 000 сўм пеня, жами 45 000 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган ишни даъвогар вакиллари З.Норйигитова ва Д.Давлатова (2023 йил 27 февралдаги 15сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили М.Маматхонов (2023 йил 6 мартдаги 24-сонли ишончнома асосида) иштирокида, суд биносида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: даъво аризада баён этилишича, Поп туман ҳокимлигининг ХХХХХ газетаси таҳририяти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) ҳамда ХХХХХ акциядорлик жамияти ўртасида 2021 йил 2 декабрда 24-сонли ХХХХХ газетасини етказиб бериш ҳақидаги шартнома тузилган. Мазкур шартномага асосан ХХХХХ акциядорлик жамиятига (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) шартномада келишилган миқдорда ва шартларда газета етказиб берилган. Етказиб берилган газета учун тўлов амалга оширилмаган. Бунга кўра, даъвогар иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар ҳисобидан 30 000 000 сўм асосий қарз ва 15 000 000 сўм пеня, жами 45 000 000 сўм қарздорлик ҳамда олдиндан тўланган суд харажатларини ундиришни сўраган. Суд муҳокамасида даъвогар вакили даъво талабларини тўлиқ қўллаб қувватлаб, тушунтиришида жавобгар билан ўрталарида тузилган шартномалар асосида ХХХХХ газетаси етказиб бериб келинганлигини, бироқ жавобгар 2021 йил учун етказиб берилган газета учун тўловни амалга оширмай келганлигини, бунинг оқибатида газета таҳририяти молиявий оғир аҳволга тушиб қолганлигини, ходимларга иш ҳақини ҳам тўлашга имконияти қолмаганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд муҳокамасида жавобгар вакили даъвони тан олиб, корхона моддий аҳволи оғирлиги сабабли етказиб берилган газета учун тўлов қила олишмаганлигини, хозирда корхонанинг солиқ тўлови бўйича катта қарздорлиги борлиги сабабли, суддан даъво талабининг пеня қисмини камайтириб беришни сўради. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, тарафлар вакилларининг тушунтиришини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнда ФК деб юритилади) 234-моддасининг иккинчи қисмида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши белгиланган. ФКнинг 236-моддасида эса мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги баён этилган. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари маҳсулот етказиб бериш шартномасидан юзасидан келган. ФКнинг 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи — сотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ҳамда жавобгар ўртасида 2021 йил 2 декабрда 24-сонли ХХХХХ газетасини етказиб бериш ҳақидаги шартнома тузилган. Мазкур шартноманинг 2.1. бандига асосан ХХХХХ газетасининг 1 комплект йиллик обуна нархи 150 000 сўмдан (қўшимча қиймат солиғисиз), 200 комплект газета учун жами 30 000 000 сўмлик газета етказиб берилган. Шартноманинг 2.3-бандига кўра, “обуначи” яъни, жавобгар етказиб бериладиган нашрлар учун олдиндан 30 фоиз тўловларни, 2022 йилнинг обунаси учун қолган 70 фоиз тўловни келишилган муддатгача амалга ошириш мажбуриятини олган. Жавобгарнинг 2021 йил 2 декабрь кунги ХХХХХ газетаси таҳририяти номига ёзган 300-сонли кафолат хатида 2022 йил учун шартнома имзолангани ҳамда обуна тўловларини 2022 йил май ойига қадар тўлиқ тўлаб берилиши кафолатланган. Шу асосда, 2021 йил 2 декабрдаги 24-сонли шартномага асосан 2022 йил мобайнида юк хатлари орқали жами 30 000 000 сўмлик газета етказиб берилган. Бироқ, етказиб берилган газеталар учун тўлов амалга оширилмаган. Жавобгарга огоҳлантириш хатлари юборилган, лекин натижа бўлмаган. ФКнинг 449-моддасига кўра эса, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлаши лозим. Шу асосда, суд даъвогарнинг газета етказиб берганлиги, жавобгар томонидан эса етказиб берилган газета учун 30 000 000 сўм маблағ тўлаб берилмаганлиги иш хужжатлари асосида тасдиқланиши сабабли даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талабини қонун ҳужжатлари ва шартнома шартларига мувофиқ асосли деб ҳисоблаб, ушбу талабни қаноатлантиришни лозим топади. Бундан ташқари, даъвогар даъво талабида жавобгар шартноманинг тўлов мажбуриятини бузганлиги сабабли шартноманинг 5.2-бандига кўра, тўлов муддати кечиктирилган хар бир кун учун 0.4 фоиз миқдорида, аммо кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда 15 000 000 сўм пеня ҳисоблаб, жавобгардан ундиришни сўраган. ФКнинг 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Бундан кўринадики, даъвогарнинг суд орқали жавобгардан шарнома мажбуриятларини бузганлиги учун пеня ундиришни сўраши шартнома ва қонун ҳужжатларига мувофиқ асосли. ФК 335-моддасига мувофиқ, агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли. ФК 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги қарори 4бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги ҳақида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда суд даъвогар томонидан шартноманинг 5.2-бандига риоя қилинмаганлиги, яъни “обуначи” етказиб бериладиган нашрлар учун олдиндан 30 фоиз миқдорида тўлов амалга оширилмасдан газета етказиб берилиши натижасида неустойка миқдорининг ошиб кетишига ўзи ҳам қисман сабабчи бўлганлигини инобатга олиб, сўралган пеняни 5 000 000 сўм миқдорида қаноатлантиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра суд, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 30 000 000 сўм асосий қарз, 5 000 000 сўм пеня, жами 35 000 000 сўм ундиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этишни лозим топди. Шунингдек, «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 5-моддасининг 2-бандига кўра, ишларни иқтисодий судларда кўриб чиқилиши юзасидан давлат божи ундирилиши, ИПК 118-моддасининг биринчи қисмида суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилиши белгиланган. Мазкур модданинг олтинчи қисмида агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Шу асосда ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича даъвогар томонидан олдиндан тўланган 900 000 000 сўм миқдордаги давлат божи жавобгардан даъвогар ҳисобига ундирилиши лозим. Бинобарин, ИПКнинг 118, 176-180-моддаларига амал қилиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХХХХ акциядорлик жамияти ҳисобидан даъвогар ХХХХХ газетаси таҳририяти фойдасига 30 000 000 сўм асосий қарз, 5 000 000 сўм пеня, жами 35 000 000 сўм қарздорлик ҳамда тўланган 900 000 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин бу ҳақда ижро варақалари берилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи А.Р. Мухиддинов