← Назад
Решение #639055 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| ИПКнинг | 157 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| онуннинг | 19 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TERMIZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
190111, Termiz shahri, Istiqlol
ko’chasi, 67
190111, Termiz, Istiqlol street, 67
Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25
i.termiz@sud.uz
e-mail:
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
НОМИДАН
2302/452-сонли иш
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 06 март
4-1901-
Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида,
судья
С.Қултўраев
раислигида,
З.Казиеванинг
котиблигида, банк вакили Ш.Туробов (ишончнома асосида),
жавобгар раҳбари И.Тураев (паспорт асосида)
иштирокида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси “Асакабанк” АЖ манфаатида жавобгар “Iroda Nilufar
Anvaroy” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан гаров
шартномасини ҳақиқий деб топиш, кредит қарздорликларини
ундириш, ундирувни гаров мулкларига қаратиш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Термиз туманлараро
иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят
ҳудудий бошқармаси “Асакабанк” АЖ (бундан буён матнда банк
деб юритилади) манфаатида, судга даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, “Асака” банк АЖ Сурхондарё вилоят филиали (бундан буён
матнда банк филиали деб юритилади) билан “Iroda Nilufar
Anvaroy” МЧЖ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)
ўртасида 09.03.2018 йилда таъминланганлик, мақсадлилик, фоиз
тўлашлик ва қайтариш шартлари асосида №2018/51-сонли кредит
шартноманинг 4-бўлими, 4.2.3-бандига асосан жавобгар кредит
маблағларининг ҳисобига сотиб олинган:
а) жавобгарга тегишли 2018 йилда ишлаб чиқарилган, давлат
рақам белгиси
75/377 ОАА бўлган, двигател рақами
F8CB181140131, кузов XWB7T125YDJP105402 бўлган автомашина.
Рўйхатга олиш гувоҳномаси 13.09.2018 йил VL 0520682. Кредит
таъминоти сифатида 30650404 сўм гаров қийматида;
б) жавобгарга тегишли 2018 йилда ишлаб чиқарилган,
ДАМАС русумли давлат рақам белгиси 75/417 UАА бўлган,
двигател рақами F8CB181070081, кузов XWB7T125YDJP105387
1
бўлган автомашина. 11.09.2018 йил VL 0520621. Кредит таъминоти
сифатида 30650404 сўм гаров қийматида;
в) жавобгарга тегишли 2018 йилда ишлаб чиқарилган,
“ГБАСПГДамас” русумли, давлат рақам белгиси
75/375 ОАА
бўлган, двигател рақами F8CB181070146, кузов XWB7T12
YDJP105404 бўлган автомашина. 29.08.2018 йил VL 0604280.
Кредит таъминоти сифатида 30650404 сўм гаров қийматида;
г) жавобгарга тегишли 2018 йилда ишлаб чиқарилган,
“ГБАСПГДамас” русумли, давлат рақам белгиси
75/051 RАА
бўлган, двигател рақами F8CB181090105, кузов XWB7T12
YDJP105389 бўлган автомашина. 11.08.2018 йил VL 0601645.
Кредит таъминоти сифатида 30650404 сўм гаров қийматида;
д) жавобгарга тегишли 2018 йилда ишлаб чиқарилган,
“ГБАСПГДамас” русумли, давлат рақам белгиси
75/288 TАА
бўлган, двигател рақами F8CB180160041, кузов XWB7T12
YDJP094663 бўлган автомашина. 29.08.2018 йил VL 0604257.
Кредит таъминоти сифатида 30650404 сўм гаров қийматида;
е) жавобгарга тегишли 2018 йилда ишлаб чиқарилган,
“Koбалт” русумли, давлат рақам белгиси
75/412 TАА бўлган,
двигател
рақами
B15D211181032-DJDX0017,
кузов
XWBJA69VEJA033161 бўлган автомашина. 13.06.2018 йил VL
0409407. Кредит таъминоти сифатида 58367983 сўм гаров
қийматида гаровга қуйиш тўғрисидаги гаров шартномани ҳакикий
деб топиш;
Банк филиали билан жавобгар ўртасида 09.03.2018 йилда
таъминланганлик, мақсадлилик, фоиз тўлашлик ва қайтариш
шартлари асосида №2018/51-сонли кредит шартномаси бўйича
банк фойдасига жавобгар ҳисобидан 107505775,12 сўм муддатли
асосий кредити, 52624187,69 сўм кредит фоизи ва 16125866,26 сўм
жарима, жами 176255829,07 сўмни ундириш ва ундирувни гаров
мулкига қаратишни сўраган.
Палата даъво аризасида ишни вакили иштирокисиз кўриб
чиқишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддасига
асосан суд ишни палата вакилининг иштирокисиз кўриш мумкин
деган хулосага келди.
Суд мажлисида банк вакили судга ариза тақдим этиб,
ИПКнинг
157-моддасига асосан банк филиали билан
жавобгар
ўртасида
09.03.2018
йилда
таъминланганлик,
мақсадлилик, фоиз тўлашлик ва қайтариш шартлари асосида
№2018/51-сонли кредит шартноманинг 4-бўлими, 4.2.3-бандига
асосан жавобгар кредит маблағларининг ҳисобига сотиб олинган 5
дона ДАМАС ва
1 дона КОБАЛТ автомашиналарини гаров
қуйиши лозим бўлсада ҳозирги кунда кредит маблағлари ҳисобига
олиб келинган ва жавобгарга тегишли бўлган
1 дона 2018
2
йилда ишлаб чиқарилган, “Koбалт” русумли, давлат рақам белгиси
75/412 TАА бўлган, двигател рақами B15D211181032-DJDX0017,
кузов XWBJA69VEJA033161 бўлган автомашина. 13.06.2018 йил VL
0409407. Кредит таъминоти сифатида 58367983 сўм ҳисобида
ҳамда жавобгарга тегишли 2018 йилда ишлаб чиқарилган,
“ГБАСПГДамас” русумли, давлат рақам белгиси 75/051 RАА
бўлган, двигател рақами F8CB181090105, кузов XWB7T12
YDJP105389 бўлган автомашина. 11.08.2018 йилда берилган қайд
этиш гувохномаси VL 0601645 автомашинани кредит таъминоти
сифатида 30650404 сўм гаров қийматида гаровга қуйиш тўғрисида
гаров шартномасини тузишга мажбур этиш, банк” фойдасига
жавобгарнинг ҳисобидан 52624187,69 сўм кредит фоизи ва
16125866,26 сўм жарима, жами 68750053,95 сўм ундиришни
сўради.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъвогарнинг даъвоси
асоссиз эканлигини билдириб, суддан даъво талабларини рад
этишни сўради.
Суд, суд мажлисида иштирок этган банк ва жавобгар
вакилининг тушунтириш ва важларини эшитиб, ишда мавжуд
ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг 2023 йил 06
мартдаги №01/09-989-сонли аризасини қабул қилишни ва
қуйидаги
асосларга
кўра
даъво
талабларини
қисман
қаноатлантириб, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича, банк филиали билан
жавобгар
ўртасида
09.03.2018
йилда
таъминланганлик,
мақсадлилик, фоиз тўлашлик ва қайтариш шартлари асосида
№2018/51-сонли кредит шартномаси тузилган.
Кредит шартномасининг 1-бўлим шартларига кўра 5 дона
Дамас ва 1 дона Кобалт автомашинасини сотиб олиш мақсадида
36 ой муддатга йиллик 20% устама тўлаш шарти билан 352700000
сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Шартноманинг 4бўлими 4.2.3-бандига кўра жавобгар кредит маблағлари ҳисобига
олинган 1 дона Кобалт ва 5 дона Дамас автомашиналарини ҳарид
қийматининг 60% миқдорида жами 211620000 сўм ҳисобида
гаровга қуйиш мажбуриятини олган бўлсада, жавобгар ушбу
мажбуриятни бажармаган.
Банк филиали томонидан шартномада белгиланган тартибда
ва муддатда кредит маблағлари ажратилган бўлсада, жавобгар
томонидан кредит шартномаси бўйича кредит қарз ва фоизларини
шартномада белгиланган муддатда ва тартибда қайтармасдан, 1
дона Кобалт ва 5 дона Дамас автомашиналарини гаровга қўйиш
мажбуриятларини бажармаган. Шу сабабли тарафлар ўртасида
мазкур низо келиб чиққан.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят
3
ҳудудий бошқармаси банк манфаатида жавобгарга нисбатан даъво
аризаси билан судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига кўра, мажбурият —
фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс
(қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни
амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни
бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян
ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса —
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш
ҳуқуқига эга бўлади.
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда
ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Суд кредит шартномасига асосан жавобгар 1 дона Кобалт ва 5
дона Дамас автомашиналарини гаровга қўйиш мажбуриятини
олганлиги сабабли ушбу талабни қаноатлантириш лозим бўлади.
ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир
тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда
ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи
эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар
тўлаш мажбуриятини олади.
Юқоридагиларга асосан, банкнинг жавобгардан 52624187,69
сўм кредит фоизи ундириш талаби ҳам асосли бўлганлиги сабабли
қаноатлантирилиши лозим.
ФКнинг 326-моддасида агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга
ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи,
шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
кераклиги қайд этилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди (хўжалик)
Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги
фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 163-сонли қарорининг 2-бандида, шартномада жарима
ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан
қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
усулларидан бири ҳисобланиши, судлар неустойкани ундириш
тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг
қонун
талабларига
мувофиқ
ҳисобланганлигини,
унинг
асослилигини, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги
каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб
қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари
шартлиги,
4-бандида эса, ФКнинг 326-моддасига
4
даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий
аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга
олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги ҳақида
тушунтириш берилган.
Шу сабабли, суд банкнинг жавобгардан 16125866,26 сўм
жарима ундириш талабини асосли деб ҳисобласада, жавобгарнинг
шартнома шартларини бажармаслиги ҳолатларини муҳокама
қилиб, талаб қилинаётган неустойканинг адолатли миқдорини
белгилаган
ҳолда,
ундирилиши
сўралаётган
жаримани
камайтириб,
2000000
сўм
миқдорида
қаноатлантиришни,
жариманинг қолган қисмини рад этишни лозим топади.
ИПКнинг
118-моддаси
биринчи
қисмига
кўра,
суд
харажатлари
ишда
иштирок
этувчи
шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги
Қонуни иловаси
2-бандига кўра, мулкий хусусиятга эга даъво
аризаларидан даъво баҳосининг
2 фоизи миқдорида,
номулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан БҲМнинг
10
баравари миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган.
Қонуннинг 19-моддасига кўра, даъвогар томонидан даъво
талаблари камайтирилган тақдирда, тўланган давлат божи қайта
ҳисоблаб чиқилмайди.
Юқоридагиларга кўра, суд даъво талабларини қисман
қаноатлантириб, Республика бюджетига жавобгардан 4375001,08
сўм давлат божи, банкдан 2150115,5 сўм давлат божи ундиришни
ҳамда жавобгардан банк ҳисобига 24000 сўм, Олий суд депозитига
6000 сўм почта харажати ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118, 176, 180, 186-188, 190
192-моддаларини қўллаб, суд
қарор
қ и л а д и:
даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
“Iroda Nilufar Anvaroy” МЧЖга тегишли бўлган 1 дона 2018
йилда ишлаб чиқарилган, “Koбалт” русумли, давлат рақам белгиси
75/412 TАА бўлган, двигател рақами B15D211181032-DJDX0017, кузов
XWBJA69VEJA033161 бўлган автомашина. 13.06.2018 йил
VL
0409407. Кредит таъминоти сифатида 58367983 сўм ҳисобида ҳамда
2018 йилда ишлаб чиқарилган, “ГБАСПГДамас” русумли, давлат
рақам белгиси 75/051 RАА бўлган, двигател рақами F8CB181090105,
кузов XWB7T12 YDJP105389 бўлган автомашина. 11.08.2018 йилда
берилган қайд этиш гувохномаси VL 0601645 автомашинани кредит
таъминоти сифатида 30650404 сўм гаров қийматида гаровга қуйиш
тўғрисида гаров шартномасини тузишга мажбур этилсин.
“Iroda Nilufar Anvaroy” МЧЖ ҳисобидан “Асакабанк” АЖ
фойдасига 52624187,69 сўм кредит фоизи, 2000000 сўм жарима ва
5
олдиндан тўланган 24000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Республика бюджетига “Iroda Nilufar Anvaroy” МЧЖ ҳисобидан
4375001,08 сўм давлат божи;
“Асакабанк” АЖ ҳисобидан 2150115,5 сўм давлат божи
ундирилсин.
“Iroda Nilufar Anvaroy” МЧЖ ҳисобидан Олий суд депозитига
6000 сўм почта харажати ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори бир ой муддат ўтиб қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан
бошлаб бир ойлик муддат ичида Сурхондарё вилоят судига Термиз
туманлараро иқтисодий суди орқали апелляция тартибида шикоят
қилиниши мумкин.
С.Б.Қултўраев
6