← Назад
Решение #639069 Экономические
Постановление
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 274 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| ИПК | 279 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI
SURXONDARYO VILOYAT
SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
СУРХАНДАРЬИНСКИЙ
ОБЛАСТНОЙ СУД
190111, Termiz sh, S.Saodat k., 286“b”uy
190111, г.Термиз, ул. С.Саодат, дом 286“б”
Tel: (+99876) 221-94-61 faks: 0 (76) 221-94-61 e-mail: i.surxondaryo@sud.uz
Биринчи инстанция судида
ишни кўрган судья Д.Жумаев
Апелляция
инстанцияси
маърузачи судья Ж.Хомидов
судида
ҚАРОР
(апелляция инстанцияси)
2023 йил 6 март
4-1901-2201/4443-сонли иш
Сурхондарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати
Ж.Ш.Хомидовнинг раислигида, ҳайъат аъзолари А.Т.Махаммадиев ва
С.А.Аллабердиевдан иборат таркибда, У.Ф.Панжиевнинг котиблигида, жавобгар
адвокати О.Масаидов (2023 йил 22 февралдаги 000359-сонли ордерга асосан)
иштирокида, аризачи – Сурхондарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг
жавобгар – “Glass Eхpo Surxon” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
молиявий жарима қўллаш хақидаги Термиз туманлараро иқтисодий судининг 41901-2201/4443-сонли иш бўйича 2023 йил 20 январь куни қабул қилинган ҳал
қилув қарори устидан “Glass Eхpo Surxon” масъулияти чекланган жамияти
томонидан берилган апелляция шикоятини иш ҳужжатлари билан биргаликда,
Сурхондарё вилоят суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аризачи – Сурхондарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси (бундан буён
матнда аризачи деб юритилади) иқтисодий судга ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар – “Glass Eхpo Surxon” масъулияти чекланган жамиятига (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) 128711783,7сўм молиявий жарима қўллашни
сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2023 йил 10 январь кунида қабул қилинган
ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қаноатлантирилиб, жавобгарга
нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14
майдаги 283-сонли қарорига асосан 128711783,7 сўм миқдорида молиявий
жарима қўлланилган. Молиявий жаримани ундириш аризачи зиммасига
юкланган. Аризачи томонидан олдиндан тўлаб чиқилган 24000 сўм почта
харажатлари жавобгардан ундириш белгиланган.
Жавобгар мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, унинг устидан
апелляция шикояти келтирган. Шикоятда биринчи инстанция суди ишни
кўришда жавобгарнинг иштирокини таъминламаганлигини билдириб, ҳал қилув
қарорини бекор қилиб, ариза талабини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги
қарор қабул қилишни сўраган.
Суд мажлиси ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлишига
қарамасдан аризачидан вакиллар иштирок этмади.
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (матнда
ИПК деб юритилади)нинг 274-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ,
апелляция инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш
вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган апелляция шикоятини
(протестини) берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг
келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шу
сабабли, судлов ҳайъати ишни аризачи вакили иштирокисиз кўришни лозим
топади.
Иш апелляция инстанция судида кўриб чиқилиши жараёнида суд
мажлисида иштирок этган жавобгар вакили шикоятдаги важларни такрорлаб,
ҳозирда шартнома бўйича молларни тўлиқ олиб келганлигини билдириб, иш
бўйича қонуний тўхтамга келишни сўради.
Судлов
ҳайъати,
иш
юзасидан
тарафлар
вакилларининг
тушунтиришларини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни
муҳокама қилиб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз
қолдиришни лозим топди.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд мажлисида аниқланган ҳолатлардан
кўринишича, аризачи томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг
2022 йил 9 августдаги 13-27/134-хфу-сонли хатига асосан жавобгарда Вазирлар
Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо
операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 283-сонли қарори талаблари ижроси юзасидан таҳлил ўтказилган.
Ўтказилган таҳлилда жавобгар билан Хитойнинг "Xumam Intelegent Machine
Ko., LTD субъекти ўртасида имзоланган IDN:206892511305857242210200009сонли, "Xunade Mechanikal End Ekyupment LTD Kuangjo субъекти ўртасида
имзоланган IDN:206892511305857242210200005-сонли, "Guangdong Fushan
Technoloji
Ko.,
LTD"
субъекти
ўртасида
имзоланган
IDN:206892511305857242210200008-сонли, "Guangdong Fushan Technoloji Ko.,
LTD" sub'ekti o'rtasida imzolangan IDN:206892511305857242210200008-сонли
Гонконгнинг "Jemini Yunited Ko Limited" субъекти ўртасида имзоланган
DN:206892511305857242210200003-сонли импорт контрактлари бўйича жами 50
700 АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган дебитор қарздорликка йўл
қўйилганлиги ҳолати аниқланган.
Таҳлил натижаси юзасидан аризачи томонидан жавобгарга молиявий
жаримани ихтиёрий тўлаб бериш учун талабнома юборилган бўлсада, тўлов
ихтиёрий тўланмаганлиги натижасида аризачи судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2020
йил
14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари
мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283сонли Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо операциялари амалга
оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 27-бандига кўра, ташқи савдо контрактлари бўйича активлар
репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб
тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар
республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва
хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур
Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин 30
банк иш куни (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60
банк иш куни) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар.
180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин
муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек, бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда;
180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки
“эркин муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча;
365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки “эркин
муомалага чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилмаган
товарлар, шунингдек бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар
суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига
қўшимча жарима тўлайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги
“Тадбиркорликни
қўллаб-қувватлаш
тизимини
такомиллаштириш,
ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПҚ-5087-сонли Қарорининг 10-бандида 2021 йил 1 майдан бошлаб
чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган
экспорт қилувчилар ва “эркин муомалага чиқариш” божхона режимида
товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш
ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун
қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтириш,
2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати
ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар
қўллаш тўхтатилган ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил
1 майдан бошлаб янгидан ҳисоблаш белгиланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳқамасининг 2022
йил 22 августдаги “Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ
тўловчиларнинг солиқ мажбуриятларини аниқлашда давлат органлари ва
ташкилотларининг маълумотлар базасидан фойдаланишни тартибга солиш
тўғрисида”ги 471-сонли қарорига 3-илова “Ўзбекистон Республикаси
Ҳуқуматининг айрим қарорларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар”нинг
7-бандида “Ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация
қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки
ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб
кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар
кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23,
24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45
кун (кичик тадбиркорлик субъектлари учун — 90 кун) мобайнида таъминламаган
хўжалик юритувчи субъектлар:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда — репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда —
репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда
қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт амалга
оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда — репатриация
қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда республика
бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар.
Бироқ, жавобгар низо судда кўрилган кунга қадар дебитор қарздорликни
бартараф этмаган.
Бундай ҳолатда, биринчи инстанция суди ариза талабини қаноатлантириб,
жавобгарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020
йил 14 майдаги 283-сонли қарорига асосан 128711783,7 сўм миқдорида молиявий
жарима қўллаш ҳақида тўғри хулосага келган.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни
9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига кўра, аризачи ва жавобгар – ҳуқуқий
таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича давлат божи тўловидан
озод қилинган.
Шунга кўра, биринчи инстанция суди асосли равишда жавобгардан давлат
божи ундирмаган.
ИПК 279-моддасида ҳал қилув қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун
асослар келтирилган бўлиб, ушбу асослар мавжуд бўлмаганлиги сабабли, ҳал
қилув қарорини ўзгаришсиз, апелляция шикоятини қаноатлантирмасдан
қолдириш лозим.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Жавобгарнинг
апелляция
шикояти
қаноатлантирилмасдан
қолдирилаётганлиги сабабли, суд харажатлари унинг зиммасига юкланади.
Юқоридагиларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 260, 274, 276, 278, 280-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати
қ а р о р қ и л а д и:
Термиз туманлараро иқтисодий судининг 4-1901-2201/4443-сонли иш
бўйича 2023 йил 10 январда қабул қилган ҳал қилув қарори ўзгаришсиз,
апелляция шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилсин.
“Glass Eхpo Surxon” масъулияти чекланган жамияти томонидан апелляция
инстанцияси учун 30.000 сўм почта харажати тўланганлиги инобатга олиниб,
унинг зиммасида қолдирилсин.
“Glass Eхpo Surxon” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан ишни
видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ 75.000 сўм суд харажати
Олий суд депозит ҳисобига ундирилсин.
Ижро варақаси берилсин.
Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради.
Мазкур қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти берилиши мумкин.
Раислик қилувчи
(имзо)
Ж.Ш.Хомидов
ҳайъат аъзолари
(имзо)
А.Т.Махаммадиев
(имзо)
С.А.Аллабердиев
Аслига тўғри:
Ж.Ш.Хомидов