← Назад
Решение #639248 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Ушбу Кодекс | 736 | — | code_article | |
| онуннинг | 33 | — | law | |
| ушбу Кодекс | 280 | — | code_article | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
Tel: (+998-73) 244 65 30, 244 65 40
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 6 март
4-1501-2302/1635-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова
раислигида, судья ёрдамчиси Б. Охуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакили С.Д. Абдураззаков (2023 йил 4 январь кунги 01-01/4174-сонли ишончномага
асосан) иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона
вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “А” акциядорлик жамияти манфаатини
кўзлаб жавобгар “А” шуъба корхонаси ва қўшимча жавобгар “Ага нисбатан судга
киритилган жавобгар “А” шуъба корхонасидан 15 431,96 АҚШ доллари кредит
фоизи ва 30 000 сўм почта харажатини ундириш, ундирувни ундирувни гаровга
олинган жавобгарларга тегишли бўлган мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво
аризаси асосан қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий
бошқармаси даъвогар “А” акциядорлик жамияти манфаатини кўзлаб судга даъво
аризаси билан мурожаат этиб жавобгар “А” шуъба корхонаси ва қўшимча жавобгар
“Ага нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат этиб, жавобгар “А” шуъба
корхонасидан 15 431,96 АҚШ доллари кредит фоизи ва 30 000 сўмни ундириш,
ундирувни ундирувни гаровга олинган жавобгарларга тегишли бўлган мулкларга
қаратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қаноатлантиришни сўраб
гаровга олинган мулклар
мажбурий ижро ҳаракатлари давомида ҳали
сотилмаганини тушунтириб ўтди.
Ишни кўриш вақти ва жойи ҳақидаги суд ажрими жавобгарларга
топширилгани почта маълумотномалари билан тасдиқланади. Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг (бундан буён матнда ИПК деб
юритилади) 128–моддаси иккинчи қисмининг иккинчи хатбошига асосан
иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси қуйидаги ҳолларда ҳам суд
томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади, агар: суд
томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта
манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси
олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа
муассасаси судни хабардор қилган бўлса. Суд ушбу қонун талабида асосланиб
жавобгарларни огоҳлантириш чоралари кўрилгани учун ишни жавобгар вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб топди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, иш материалларини
ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим деб
топади.
Иш материалларига қараганда, “А” АТБ ва “А” шуъба корхонаси МЧЖ
ўртасида тузилган 2020 йил 22 январь куни 2020-01-сонли кредит шартномасига
асосан 2019 йил 7 апрель кунги 12-UZ-сонли шартнома бўйича жалюзи пардалар
ишлаб чиқариш ускунасини 264 000 АҚШ долларга сотиб олиш учун миқдорида 7
йил муддатга, шу жумладан 12 ой имтиёзли давр билан йиллик 6 ой “Libor”+3,6
фоиз
чет эл банкини маржаси ва комиссия ҳамда 3,0 фоиз йиллик банкниг
маржаси, тўлов муддати ўтган кредитни асосий қисми бўйича амалдаги кредит
бўйича фоиз ставкаси ва қўшимча йиллик 2,5 фоиз тўлаш шарти билан кредит
маблағи ажратилган.
Кредитни қайтарилишини таъминоти сифатида банк ва
“А” шуъба
корхонаси ўртасида тузилган 2021 йил 26 февраль кунги гаров шартномасига
асосан кредит маблағига сотиб олинган 4 комплект жалюзи парда ишлаб чиқариш
ускуналари, шунингдек 2020 йил 29 январь кунги Фарғона шаҳар 9-сонли давлат
нотариал идорасида 2020000773 000897-сонли реестрида қайд этилган ипотека
шартномасига асосан қўшимча жавобгар “Ага тегишли бўлган Фарғона шаҳар,
Саноат кўчаси (Кимёгарлар саноат зонаси ҳудуди олди томони) 3531,0 кв.м ер
майдонида жойлашган бино ва иншоотлари ҳамда Фарғона вилоят, Фарғона шаҳар,
Маърифат МФЙ, Қомус кўчаси 45 уйда жойлашган “Маиший хизмат уйи” бино ва
иншоотлари гаровга олинган.
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг мазкур иш бўйича берилган 2022
йил 30 май куни берилган ижро варақаси бўйича ундирувчи АТБ “Асака банк” АЖ
фойдасига қарздорлар “А” шуъба корхонаси ва “А ҳисобидан жами 293 679,39
АҚШ доллар миқдорида кредит қарздорлиги ундирилган, ундирув гаровга олинган
“Ага тегишли бўлган Фарғона вилоят, Фарғона шаҳар, Саноат кўчаси (Кимёгарлар
саноат зонаси ҳудуди олди томони) 3531,0 кв.м ер майдонида жойлашган бино ва
иншоотлари ҳамда Фарғона вилоят, Фарғона шаҳар, Маърифат МФЙ, Қомус кўчаси
45 уйда жойлашган “Маиший хизмат уйи” бино ва иншоотларига ҳамда “А” шуъба
корхонасининг кредит ҳисобига сотиб олган 4 копмлект жалюзи парда ишлаб
чиқариш ускуналарига қаратилган.
Жавобгар “А” шуъба корхонаси кредит шартномаси мажбуриятларини
бузиб, шартномада белгиланган муддатларда кредит маблағини қайтармагани ҳолда
қарздорликка йўл қўйгани учун Банк судга даъво аризасини киритган, яъни низо
кредит ва гаров шартномаларидан келиб чиққан.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 236-моддаси талабларига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада
бажарилиши керак.
ФК 234-моддасида мажбурият – фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга
асосан бир шахс бошқа шахс фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга,
чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш
ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга
бўлади, деб белгиланган.
ФК 238-моддаси талабларига кўра, мажбурият келишилган ва тарафлар учун
мақбул усулда бажарилиши керак.
ФК 735-моддасининг
биринчи қисмида “Қарз олувчи олинган қарз
суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз
берувчига қайтариши шарт”, деб белгиланган.
Ушбу Кодекснинг 736-моддасининг
иккинчи қисмида “Агар қарз
шартномасида қарзни қисимлаб (бўлиб бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса,
қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни
бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар
билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли”, деган қоида
назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит шартномаларидан
келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Қарорининг 3бандига кўра, банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда – кредит
ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган
ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда,
кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган
кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади.
Жавобгар МЧЖ шартномавий мажбуриятни ўз вақтида бажармагани учун
судга даъво аризаси киритилган 2022 йил 14 декабрь куни ҳолатига 111 15 431,96
АҚШ доллари миқдорида кредит фоизидан қарздорлик ҳосил бўлган.
Кредит фоизини ундириш ҳақидаги даъво талаблари шартнома шартлари,
кредитни қайтариш жадвали, огоҳлантириш хатлари, талабнома ва бошқа далиллар
билан исботлангани учун суд ушбу талабларни қаноатлантиришни лозим деб
топади.
“Ипотека тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 33-моддаси
биринчи қисмига кўра, “Ипотека билан таъминланган мажбурият асосида
кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқ (талаб) шу кредиторнинг ўзи томонидан битим
бўйича бошқа шахсга ўтказилиши (талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш) ёки
қонун асосида бошқа шахсга ўтказилиши мумкин.”
ФК 279-моддаси биринчи қисмида гаровга олувчининг талабларини
қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи
жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда
гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиши мумкин, деб белгиланган.
ФК 281-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларига биноан, ушбу
Кодекснинг 280-моддасига мувофиқ ундирув қаратилган, гаровга қўйилган молмулкни мажбурий равишда реализация қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган
тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотиш
орқали амалга оширилади.
Даъвогарнинг кредит фоизини жавобгардан ундириш ва ундирувни гаровга
олинган мулкларга қаратиш талаби асосли бўлгани учун суд даъвони
қаноатлантиришни лозим деб топади.
ИПК 118-моддасига мувофиқ, жавобгардан даъво аризаси судга кирим
қилинган 2022 йил 10 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг 1
АҚШ доллари 11 350,12 сўмга тенг бўлган курси бўйича 15 431,96 АҚШ долларга
эквивалент бўлган 175 154 597,8 сўм пул маблағини 2 фоизи миқдоридаги
3 503 091,95 сўм давлат божини республика бюджетига ва 30 000 сўм почта
харажатини даъвогар фойдасига ундириш лозим бўлади.
Бинобарин, суд ИПК 118, 176-179, 186-190, 259, 262-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛАДИ:
4
Даъвогар “А” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар “А” шуъба
корхонасидан 15 431,96 АҚШ доллари муддати ўтган кредит фоизи ва 30 000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Кредит қарзи ундируви қўшимча жавобгар “Ага тегишли бўлган Фарғона
шаҳар, Саноат кўчаси (Кимёгарлар саноат зонаси ҳудуди олди томони) 3531,0 кв.м
ер майдонида жойлашган бино ва иншоотлари ҳамда Фарғона вилоят, Фарғона
шаҳар, Маърифат м.ф.й., Қомус кўчаси 45 уйда жойлашган “Маиший хизмат уйи”
бино ва иншоотларига ҳамда “А” шуъба корхонасининг кредит ҳисобига сотиб
олган 4 комплект жалюзи парда ишлаб чиқариш ускуналарига қаратилсин.
Жавобгар “А” шуъба корхонасидан республика бюджетига 3 503 091,95 сўм
сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона
вилоят иқтисодий судининг апелляция инстанциясига апелляция тартибида шикоят
(протест) келтирилиши мумкин.
Раислик этувчи
Д.С. Акрамова