Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2302/164 Дата решения 06.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Эргашев Олим Шавкатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ғайрат жахон сервис строй МЧЖ суд тугатиш бошқарувчиси Ответчик / Подсудимый DDL-TRANS масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1060313 Claim ID 3149682 PDF Hash 7ff30f02ca2e92e5... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 128-моддаси тисодий процессуал кодекси 128 code_article
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
збекистон Республикаси ФКнинг 732-моддаси збекистон Республикаси ФК 732 law
аролик кодексининг 733-моддаси аролик кодекси 733 code_article
илмаслик ушбу Кодекснинг 109-моддаси илмаслик ушбу Кодекс 109 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500,Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 6.03.2023 йил Дўстлик шаҳри 4-1304-2302/164-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашев раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даьвогар “G’AYRAT JAXON SERVIS STROY” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг, жавобгар “DDLTRANS” масъулияти чекланган жамиятидан 32.000.000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар К.Мамадиёров (тугатиш бошқарувчиси)нинг иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, суд қуйидагиларни аниқлади: Даъвогар “G’AYRAT JAXON SERVIS STROY” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси Дўстлик туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “DDL-TRANS” масъулияти чекланган жамиятидан 32.000.000 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар К.Мамадиёров тушунтириш бериб, жавобгар “DDL-TRANS” масъулияти чекланган жамиятига молиявий ёрдам учун ўтказиб берилган пул маблағи қайтарилмаганлиги қарздорни тугатиш жараёнида аниқланганлиги сабабли, жавобгардан 32.000.000 сўм қарздорликни ундириб беришни сўради. Жавобгар “DDL-TRANS” масъулияти чекланган жамиятининг даъво аризадаги юридик манзилига юборилган суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисидаги суд ажрими почта алоқаси ходимлари томонидан “берилган манзил бўйича ташкилот топилмади” қайди билан судга қайтарилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 128-моддаси талабларига кўра, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса, тараф суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. 1 Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида жавобгар вакили иштирокисиз кўришни лозим топади. Суд ишдаги ҳужжатларни кўздан кечириб, даъвогарнинг тушунтиришини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим деб топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аникланишича, Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг 07.01.2022 йилдаги ҳал қилув қарори билан “G’AYRAT JAXON SERVIS STROY” масъулияти чекланган жамияти банкрот деб топилиб, қарздорни тугатишга доир иш юритиш бошланган. Тугатиш ишларини олиб бориш учун 4-тоифали суд бошқарувчиси К.Мамадиёров тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланган. Тугатиш бошқарувчиси томонидан тугатиш ишларини олиб бориш жараёнида “DDL-TRANS” масъулияти чекланган жамиятининг ҳисобрақамига 32.000.000 сўм пул маблағи молиявий ёрдам сифатида ўтказиб берилганлиги, бироқ, банкрот деб топилган жамият томонидан молиявий ёрдам учун ўтказиб берилган пул маблағлари “DDL-TRANS” масъулияти чекланган жамиятининг томонидан қайтарилмаганлиги тугатиш жараёнида аниқланган. Даъвогар “G’AYRAT JAXON SERVIS STROY” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси жавобгар “DDL-TRANS” масъулияти чекланган жамиятига 23.01.2023 йилда 19-сонли талабнома билан мурожаат қилиб, 10 кун муддат ичида қарздорликни қайтаришни сўраган. Бироқ, даъвогар “G’AYRAT JAXON SERVIS STROY” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчисининг қарздорликни тўлаб бериш тўғрисидаги талабномаси жавобгар “DDL-TRANS” масъулияти чекланган жамияти томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак деб белгиланган. Хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида тузилган молиявий ёрдам шартномаси ўзининг моҳияти бўйича қарз шартномаси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 732-моддасига кўра, қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади. Бироқ, тарафлар томонидан ўзаро тузилган шартнома нусхаси судга тақдим қилинмади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 733-моддасига кўра, фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт. Қарз шартномасининг ёзма шаклига риоя қилмаслик ушбу Кодекснинг 109-моддасида назарда тутилган оқибатларга олиб келади. 2 Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади. Суд, мазкур ҳолатда даъвогар “G’AYRAT JAXON SERVIS STROY” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан жавобгар “DDL-TRANS” масъулияти чекланган жамиятининг ҳисобига 20.06.2019 йилда 32.000.000 сўм пул маблағи молиявий ёрдам сифатида ўтказилганлиги тўғрисидаги банк маълумотини қарздорликни тасдиқлайдиган далил сифатида қабул қилади ва қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 203-сонли қарорининг 8-бандига кўра, агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди. Агар қонунда ёки тарафларнинг келишувида битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келиши тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлса, ушбу қоида қўлланилмайди деб тушунтириш берилган. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогарнинг тушунтиришларини тинглаб, даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгар “DDL-TRANS” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “G’AYRAT JAXON SERVIS STROY” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 32.000.000 сўм асосий қарзни ундиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Мазкур ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд ишни судда кўриш билан боғлиқ давлат божи ва суд харажатларини жавобгар “DDL-TRANS” масъулияти чекланган жамияти зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий Процессуал Кодексининг 113,118,176,180-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар “DDL-TRANS” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “G’AYRAT JAXON SERVIS STROY” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 32.000.000 сўм асосий қарз ундирилсин. Жавобгар “DDL-TRANS” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди депозитига 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. 3 Жавобгар “DDL-TRANS” масъулияти чекланган жамиятидан Республика бюджетига 640.000 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. О.Эргашев 4