Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2304/1499 Дата решения 06.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Жамолиддинов Хусниддин Комолиддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАСИ Ответчик / Подсудимый "MODERNA CHEMICAL SCIENCE TECHNOLOGY" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1041816 Claim ID 3156610 PDF Hash de48dd50d7f8ccef... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 220-моддаси нинг 220 law
кодексининг 138-моддаси кодекси 138 code_article
нинг 111-моддаси нинг 111 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 4-1501-2304/1499-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Жамолиддинов раислигида, судья ѐрдамчиси Н.Эралиеванинг суд мажлиси котиблигида, аризачи вакили (ишончномага асосан) Ш.Пўлатовнинг иштирокида, аризачи Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар «Moderna Chemical Science Technology» масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш ҳакидаги аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Фарғона вилоят Давлат солиқ бошқармаси биносида, очиқ сайѐр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар «Moderna Chemical Science Technology» масъулияти чекланган жамиятининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида аризачи вакили кўргазма бериб, жавобгар судгача ҳам солиққа оид ҳуқуқбузарликни бартараф этмагани, тегишли сўралган ҳужжатларни тақдим этмаганини баѐн қилиб, аризани қаноатлантиришни сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади)нинг 220-моддаси биринчи қисмига кўра, суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган мазкур шахсларнинг келмаганлиги, агар суд уларнинг келишини мажбурий деб топмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди деб белгиланган. Шу сабабли суд, жавобгарни белгиланган тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлсада келмаганлиги сабабли ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, иш ҳужжатларини, далилларни текшириб, аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш ҳужжатларига кўра, Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармасининг жавобгар «Moderna Chemical Science Technology» масъулияти чекланган жамиятига йўллаган 2023 йил 30 январь кунги солиқ ҳисоботига тузатишлар киритиш ҳақидаги талабномасига кўра, Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармасининг 2023 йил 30 январдаги 20/1-11385-сонли буйруғига асосан «Moderna Chemical Science Technology» масъулияти чекланган жамиятида Солиқ кодексининг 138-моддасида белгиланган тартибда камерал солиқ текшируви натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқларни (йиғимлар)ни батафсил ҳисобкитобини ўн кунлик муддатда аниқланган тафовутларни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида солиқ ҳисоботини топшириш сўралган. Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармасининг 2023 йил 30 январдаги қарори билан жавобгар «Moderna Chemical Science Technology» масъулияти чекланган жамиятининг банклардаги барча ҳисоб варақлари бўйича барча чиқим операциялари 10 кун муддатга тўхтатилган. Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодекси (бундан буѐн матнда СК деб юритилади)нинг 111-моддасининг биринчи қисмига кўра, солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкин. Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкин. Бунда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади. Ушбу модданинг учинчи қисми иккинчи бандига кўра, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномасига тушунтиришлар ва (ѐки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб қилган ҳужжатлар тақдим этилмаган ҳолларда қўлланилиши мумкинлиги белгиланган. Аризачи Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси томонидан тақдим этилган маълумотига кўра, жавобгар томонидан суд мажлиси кунигача ихтиѐрий равишда сўровномага жавоб тақдим қилинмасдан ҳуқуқбузарликни бартараф этмаган. Шу сабабли суд, аризани асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни ва СКнинг 111моддаси биринчи қисмига асосан жавобгар «Moderna Chemical Science Technology» масъулияти чекланган жамияти томонидан Солиқ кодексига мувофиқ, давлат солиқ хизмати органига белгиланган тартибда солиқ ҳисоботини тақдим этиш орқали ҳуқуқбузарликни бартараф этгунга қадар унинг банк муассасасидаги талаб қилиб олингунча депозит ва бошқа иккиламчи ҳисоб варақлари бўйича операцияларнинг чиқим қисмини тўхтатиб туришни ҳамда тарафлар давлат божи тўловидан озод этилганлиги сабабли давлат божини ундирмасликни лозим деб топди. Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176, 177, 178, 179, 215, 216, 217, 220, 221, 222-моддаларига асосан, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Ариза қаноатлантирилсин. Жавобгар «Moderna Chemical Science Technology» масъулияти чекланган жамияти томонидан Солиқ кодексига мувофиқ, солиқ органи талаб қилган ҳужжатларни тақдим этиш орқали ҳуқуқбузарликни бартараф этгунга қадар унинг банк муассасасидаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб варағи ва бошқа иккиламчи ҳисоб варақлари бўйича операциялар чиқим қисмида тўхтатилсин, бюджетга тўловлар, иш ҳақи, нафақалар, шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида соғлиқ ва ҳаѐтга етказилган зарарни қоплаш учун маблағлар бериш ҳоллари бундан мустасно. Ҳал қилув қарорининг ижросини таъминлаш учун жавобгар «Moderna Chemical Science Technology» масъулияти чекланган жамиятига хизмат кўрсатувчи банк муассасасига суд ҳужжатини белгиланган тартибда тақдим этиш аризачи Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси зиммасига юклатилсин. Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармаси зиммасига ҳуқуқбузарлик бартараф этилган тақдирда бу ҳақда жавобгарга хизмат кўрсатувчи банк муассасасига бир кун муддат ичида банк ҳисоб варақлари бўйича операцияларни тиклаш ҳақидаги кўрсатмани тақдим этиш мажбурияти юклатилсин. Фарғона вилояти Давлат солиқ бошқармасининг ҳуқуқбузарлик бартараф этилганлиги ва банк ҳисоб варақлари бўйича операцияларни тиклаш ҳақидаги кўрсатмаси асосида ҳисоб варақлардаги операциялар тиклансин. Ишда иштирок этувчи шахслар ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят судига ўн кун муддат ичида апелляция шикояти беришга ҳақли. Х.Жамолиддинов