Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1304-2301/127 Дата решения 06.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Дустликский межрайонный экономический суд Судья Қурбанов Исомиддин Бахриддинович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение COSCOM масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Пахтакор тумани 5-сонли мактабгача таълим ташкилоти
Source ID 1058902 Claim ID 3181380 PDF Hash 71ddb66e2dab3e02... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO IQTISODIY SUDI DUSTLIK INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY 131500, Dustlik city, MFY А.Navoi Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Дўстлик шаҳри 4-1304-2301/127-сонли иш Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси И.Қурбанов раислигида, А.Розматовнинг котиблигида, даъвогар «COSCOM” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар Пахтакор тумани 5-сонли мактабгача таълим ташкилоти ҳисобидан 1.668.649 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар «COSCOM” масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда “даъвогар” деб юритилади) судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар Пахтакор тумани 5-сонли мактабгача таълим ташкилоти (бундан буён матнда “жавобгар” деб юритилади) ҳисобидан 1.668.649 сўм асосий қарз ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 20 февралдаги ажрими билан Жиззах вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси (бундан буён матнда ғазначилик деб юритилади) ва Пахтакор туман Молия бўлими (бундан буён матнда молия деб юритилади) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Даъвогар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида ўзи (вакили)нинг иштирокини таъминламади. Бироқ, даъво аризасида мазкур даъво аризасини даъвогар ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган. Жавобгар суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд мажлисида ўзи (вакили)нинг иштирокини таъминламади. Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган Жиззах вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси ва Пахтакор туман Молия бўлими суд мажлисига келмади, шунингдек вакил(лар)и иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) нинг 170-моддаси иккинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади) нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Мазкур ҳолатда суд, низо юзасидан қарор қабул қилиш учун материаллар етарли эканлигини инобатга олиб, ИПКнинг 170-моддаси талабларидан келиб чиқиб, ишни даъвогар, жавобгар (вакили) ва Жиззах вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси ҳамда Пахтакор туман Молия бўлими (вакиллари) иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, тақдим этилган далилларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2016 йил 15 декабрда DJI64-2016120222061-сонли уяли (мобиль) радиотелефон алоқаси хизматлари кўрсатиш шартномаси тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда “ФК” деб юритилади) 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 1.1-бандига кўра, даъвогар мобил алоқа хизматини кўрсатиши, жавобгар эса кўрсатилган хизматлардан фойдаланиши ва фойдаланилган хизматлар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. ФК 703-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Мазкур шартнома шартларидан келиб чиқиб, даъвогар жавобгарга тегишли хизматларни кўрсатган. Шартномаларнинг 4.3-бандига асосан жавобгар фойдаланиладиган хизматлар учун олдиндан тўловни амалга ошириши лозим бўлган. ФК 705-моддасининг биринчи қисмига кўра буюртмачи ўзига кўрсатилган хизматлар ҳақини ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномасида кўрсатилган муддатларда ва тартибда тўлаши шарт. Даъвогар жавобгарга кўрсатилган хизматлар учун тўловларни амалга ошириш бўйича талабнома юборган, бироқ жавобгар даъвогарнинг талабномасини ижросиз қолдирган. Натижада даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилган. Даъво аризасидан кўринишича, кўрсатилган хизматлар жавобгар томонидан қабул қилиб олинган бўлса-да, мазкур кўрсатилган хизмат (иш)лар учун тўловлар тўлиқ амалга оширилмаганлиги натижасида жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарздорлиги 1.668.649 сўмни ташкил этган. Шу боис даъвогарнинг кўрсатилган хизматлар учун жавобгардан 1.668.649 сўм ундириш тўғрисидаги талаби асосли ҳисобланади. Бироқ, даъвогар судга ариза тақдим этиб, жавобгар томонидан 2023 йил 02 март куни қарздорлик юзасидан қисман, яъни 1.337.402 сўм тўлов амалга оширилганлигини, 331.247 сўм қарздорлик қолганлигини, мазкур қолдиқдаги қарздорликни ундиришни сўраган. Шу боис, суд даъвонинг 1.668.649 сўм асосий қарз ундириш талабини 331.247 сўмга қаноатлантиришни лозим топади. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Қайд этилганларга кўра, суд иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга тегишли ҳуқуқий баҳо бериб, ишнинг ҳақиқий ҳолатидан келиб чиқиб, даъвони қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгардан даъвогар фойдасига ундиришни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб, ИПКнинг 118, 176, 179, 180 ва 186-моддаларини қўллаб суд, қ a р o р қ и л а д и: Даъвогар «COSCOM” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар Пахтакор тумани 5-сонли мактабгача таълим ташкилоти ҳисобидан 1.668.649 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар Пахтакор тумани 5-сонли мактабгача таълим ташкилоти ҳисобидан даъвогар «COSCOM” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 331.247 сўм асосий қарз, олдиндан тўланган 300.000 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят (протест келтириши) бериши мумкин. Раислик қилувчи, судья И.Қурбанов