← Назад
Решение #639549 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| онуни | 27 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 477 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz
Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 6 март
4-1103-2302/405-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Э.Р.Курбонов
раислигида, судья ёрдамчиси С.С.Файзиевнинг котиблигида, даъвогар Оққўрғон
туман прокуратураси “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти
манфаатида жавобгар "SHAFOAT QURILISH" масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан электр энергия тўловлар бўйича 46.773.872 сўм асосий қарз ҳамда
2.245.050 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризани тарафлардан жавобгар
ишончли вакили С.Мухтаров (ишончнома асосида) иштирокида, иш ҳужжатлари
билан биргаликда суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Қуйичирчиқ туман прокуратураси “Ҳудудий электр тармоқлари”
акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) манфаатида
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар "SHAFOAT QURILISH"
масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда жавобгар деб юритилади)
ҳисобидан электр энергия тўловлар бўйича 46.773.872 сўм асосий қарз ҳамда
2.245.050 сўм пеня ундиришни сўраган.
Даъвогар ва манфаати кўзланган шахс бугунги суд мажлисининг ўтказилиш
вақти ва жойи тўғрисида қонунда белгиланган тартибда суд ажрими асосида
хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд муҳокамасида иштирок этмади.
Бироқ, иш ҳужжатларида даъвогар суд маҳокамаси тайинланганлиги
тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганлигини тасдиқловчи хужжат
мавжуд.
Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодекси (бундан буён матнда-ИПК деб юритилади) 170-моддасини инобатга
олиб, даъвогар иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар ишончли вакили қарздорликни тан
олиши, манфаати кўзланган шахс ишончли вакили билан биргаликда электр
энергияси истемолини ҳисобга олиш ускунаси яна бир бор қайта
текширилганлиги бу бўйича далолатнома қилинганлиги, қарздорлик тўғри
ҳисобланганлигини маълум қилиб, пеняни рад этишни сўради.
Суд, ишда тўпланган материалларни ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб,
ишда иштирок этувчи тараф вакилининг кўрсатувларини тинглаб, даъвогарнинг
даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома асосида,
зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга келади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида электр таъминоти
шартномаси тузилган бўлиб, унга мувофиқ даъвогар (таъминотчи) электр
энергияси етказиб бериш, ўз навбатида жавобгар (истеъмолчи) электр энергияси
учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6-банди талабига кўра “истеъмолчи”га электр энергияси
етказиб бериш 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши
белгиланган.
Даъвогар шартномага мувофиқ жавобгарга электр энергиясини етказиб
берган, аммо жавобгар шартномавий муносабатда зиммасига олган
мажбуриятини шартноманинг учинчи бўлимида назарда тутилган тартиб ва
муддатларда бажаришни таъминламаган ҳамда 46.773.872 сўм қарздорликка йўл
қўйган, қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақидаги талабнома ижросиз
қолдирилган.
ФКнинг 468-моддасига мувофиқ энергия таъминоти шартномасига мувофиқ
энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади, абонент эса қабул
қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек шартномада назарда тутилган
энергия истеъмол қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия
истеъмол қилувчи асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини
олади.
ФКнинг 474-моддасига кўра агар қонунчиликда ёки энергия билан
таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия
ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги, 333-моддасида эса
қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада
бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши лозимлиги белгиланган.
“Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
27-моддасида электр энергияси истеъмолчиларининг бир қатор мажбуриятлари
белгиланган бўлиб, унга кўра истеъмолчи фойдаланилган электр энергияси учун
ҳақни электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда ўз вақтида
тўлаши лозим.
Шартноманинг 4.2-бандида жавобгар энергия ҳақини ўз вақтида тўлаб
боришга мажбурлиги белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномада ҳам, ёхуд қонун ҳужжатларида
ҳам буюртмачи шартнома мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли
жавобгарликдан озод қилиш учун бошқача тартиб белгиланмаган.
Манфаати кўзланган шахснинг 2023 йил 6 мартдаги 156/23-сонли
маълумотномасига кўра 46.773.872 сўм қарздорлик жавобгар томонидан
бартараф этилмаган.
Мазкур ҳолатда, жавобгар 46.773.872 сўм қарздорликка йўл қўйганлиги
ишдаги мавжуд шартнома, солиштирма далолатнома, жавобгар томонидан
тақдим этилган ҳисоботлардан келиб чиқиб тузилган маълумотнома ҳамда
бошқа шу каби ҳужжатлар билан тўлиқ ўз тасдиғини топган. Шунга кўра,
даъвонинг асосий қарз ундириш талаби қаноатлантирилиши лозим.
ФКнинг 263-моддасида неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда
тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган
неустойкани тўлашни талаб қилишга ҳақли эканлиги белгиланган.
ФКнинг 477-моддасида энергия таъминоти шартномаси бўйича
мажбуриятлар бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган ҳолларда,
энергия билан таъминловчи ташкилот шу туфайли етказилган зарарнинг,
абонент эса етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини қоплаши шартлиги
белгиланган.
Шундан келиб чиқиб, даъвогар асосий қарздан ташқари, жавобгар
томонидан шартнома мажбуриятлари ўз вақтида бажарилмаганлиги учун ундан
шартноманинг 3.12-бандига асосан 2.245.050 сўм пеня ундиришни сўраган.
Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда
неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни
ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг
адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Бу тўғрисида эса Ўзбекистон
Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июндаги
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида” 163-сонли қарорининг 2-бандида батафсил
тушунтириш берилган.
Жавобгар томонидан мажбурият ўз вақтида бажарилмаганлиги, яъни тўлов
кечиктирилганлиги учун суд даъво талабининг пеня ундириш тўғрисидаги
талабини ҳам асосли деб ҳисоблаб, 2.245.050 сўм пеняни тўлиқ
қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади. Демак, даъво талаблари асосли деб
топилганлиги боис суд харажатлари жавобгар зиммасига юкланади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар "SHAFOAT QURILISH" масъулияти чекланган
ҳисобидан:
жамияти
“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти фойдасига 46.773.872
сўм қарздорлик, 2.245.050 сўм пеня ҳамда 30 000 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 980 378,44 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Тошкент
вилояти суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида
шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин.
Э.Р.Курбонов