← Назад
Решение #639695 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Бюджет кодекси | 122 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 200 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
6.03.2023 йил
Дўстлик тумани
4-1304-2202/165-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашевнинг
раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар «SANGZOR-B” хусусий
корхонаси манфаатида Жиззах вилоят адлия бошқармасининг, жавобгар
Дўстлик туман ободонлаштириш бошқармасига нисбатан берган 140.000.000
сўм асосий қарз ва 840.000 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси
бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Жиззах вилоят адлия бошқармаси вакили
Ш.Эрматов (ишончнома асосида), даьвогар «SANGZOR-B” хусусий корхонаси
раҳбари А.Авазовларнинг иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
«SANGZOR-B” хусусий корхонаси - “Пудратчи” (кейинги ўринларда
даъвогар) ва Дўстлик туман ободонлаштириш бошқармаси – “Буюртмачи”
(кейинги ўринларда жавобгар) ўртасида 2022 йил 20 май куни 6-сонли
шартнома расмийлаштирилган.
Тарафлар ўртасида расмийлаштирилган шартноманинг шартларига кўра,
даъвогар ўз зиммасига жавобгарнинг топшириғига кўра ўз материаллари ёки
жавобгарнинг материалларидан фойдаланиб, Дўстлик тумани Чинобод МФЙ
ҳудудидаги турар жой бинолари олдидаги йўлакчаларни жорий таъмирлаш
ишларни бажариш ва унинг натижасини жавобгарга топшириш, жавобгар эса
ишларнинг натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш
мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилган
бўлсада, лекин жавобгар томонидан шартнома шартлари бажарилмасдан
келинган. Бажарилган ишлар учун тўловларни ўз вақтида тўлаб берилмаслиги
оқибатида жавобгарнинг даъвогар олдида 140.000.000 сўм қарздорлиги юзага
келган.
Натижада даъвогар манфаатида Жиззах вилоят адлия бошқармаси судга
даьво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгардан 140.000.000 сўм асосий қарз
ва 840.000 сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 8 февралдаги ажрими билан иш юзасидан Жиззах
вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси ва Дўстлик туман молия бўлими
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган Жиззах вилоят адлия бошқармаси вакили
Ш.Эрматов даъвогар манфаатида киритилган даъво аризасини қўллабқувватлаб, даъвогар томонидан жорий таъмирлаш ишлари бажарилиб, жавобгар
томонидан қабул қилиб олинганлигини ҳисобга олиб, бажарилган ишлар
ҳақини жавобгардан ундиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили А.Авазов кўрсатма бериб,
даъво аризасидаги асос ва важларни қувватлаб, жавобгар Дўстлик туман
ободонлаштириш бошқармаси билан 2022 йил 20 май куни куни тузилган
шартнома асосида 140.000.000 сўмлик ишлар бажариб берилганлигини,
бажарилган ишлар жавобгарга топширилган бўлсада, бироқ жавобгар
бажарилган ишлар ҳақини бугунги кунга қадар тўламай келаётганилигини
билдириб, жавобгардан 140.000.000 сўм асосий қарз ва 840.000 сўм пеняни
ундириб беришни сўради.
Аввалги суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили И.Саматов
кўрсатма бериб, даъвогар билан ҳақиқатда Дўстлик тумани Чинобод МФЙ
ҳудудидаги турар жой бинолари олдидаги йўлкчаларни жорий таъмирлаш
ишларини бажариш юзасидан пудрат шартномаси расмийлаштирилганлигини,
шартномага асосан ишларни бажариб берилганлигини, бироқ шартнома
ғазначиликдан рўйхатдан ўтмаганлиги сабабли даъвогарга пул маблағи
тўланмай қолаётганлигини маълум қилиб, қарздорликни ҳисоб-китобини қайта
кўриб чиқиши учун муддат беришни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган жавобгар ва учинчи шахслар суд мажлисида вакил иштирокини
таъминламади.
Бу ҳолда суд, Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал
кодексининг 170-моддасига асосан, ишни унда мавжуд материаллар асосида
жавобгар ва учинчи шахс вакиллари иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд, ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини
тинглаб, ишдаги ҳужжатларни кўздан кечириб, қуйидагиларга кўра даъвони
қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 20 май куни 6-сонли шартнома
расмийлаштирилган бўлсада, бироқ мазкур шартнома тегишли ғазначилик
бўлинмасидан рўйхатдан ўтказилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 122-моддасига кўра,
бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бюджетдан
ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб
берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек уларга киритилган
ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан
ўтказилганидан кейин кучга киради.
Демак, даъвогар ва жавобгар ўртасидаги шартномавий-ҳуқуқий
муносабатлар шартномалар тегишли ғазначилик бўлинмасида рўйхатдан
ўтказилганидан сўнг вужудга келиши лозим. Бироқ, расмийлаштирилган
шартнома асосида даъвогар томонидан 140.000.000 сўмлик ишлар бажариб
берилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий
судлар томонидан қурилиш пудрати шартномасидан келиб чиқадиган
низоларни ҳал этишда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги 31-п-сонли қарорининг 2.3-бандида қурилиш пудрати
шартномасида муҳим шартларнинг мавжуд бўлмаганлиги ва шунга кўра
шартнома тузилмаган деб ҳисобланиши, агар бундай ишларнинг
бажарилганлиги ҳолати тақдим этилган далиллар билан исботланса,
бажарилган ишлар қийматини ундириш тўғрисидаги талабни рад этишга асос
бўлмаслиги, бироқ, бундай қурилиш пудрати шартномаси шартлари ва (ёки)
қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлик чорасини (неустойка,
фоизлар ундириш, зарарни қоплаш) қўллаш тўғрисидаги талабни
қаноатлантириш рад этилиши тўғрисида, ушбу қарорнинг 3-бандида эса
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси 122-моддасининг учинчи қисмига
мувофиқ, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг
бюджетдан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни,
хизматларни) етказиб берувчилар билан тузган шартномалари, шунингдек
уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар улар ғазначилик бўлинмаларида
рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга кириши, шунга кўра, агар ғазначилик
бўлинмасида рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган қурилиш пудрати
шартномасидан келиб чиққан низони ҳал этишда, шартнома рўйхатдан
ўтказилмаганлиги аниқланса, судлар мазкур қарорнинг 2.3-бандида
белгиланган қоидаларни қўллашлари лозимлиги тўғрисида тушунтириш
берилган.
Суд ушбу ҳолатда, тарафлар ўртасида расмийлаштирилган шартнома
ғазначилик бўлинмасидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги сабабли тузилмаган
шартнома ҳисобланишини ҳамда даъвогар томонидан тузилмаган шартномага
асосан ишлар бажариб берилганлиги инобатга олиб, бажарилган ишлар
қийматини пул билан ундиришни, тузилмаган битим мажбурият келтириб
чиқармаслигидан келиб чиқиб, даъво талабининг жавобгардан пеня ундириш
қисмини рад қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
200-моддаси биринчи қисмига кўра, ишни кўриш вақтида давлат органининг
ёки бошқа органнинг, юридик шахснинг, мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг
фаолиятида қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда,
уларнинг ишда иштирокидан қатъи назар, суд хусусий ажрим чиқаришга
ҳақлидир.
Мазкур ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд тарафлар ўртасида
расмийлаштирилган шартнома қонунчилик талабларига зид равишда
ғазначилик бўлинмасидан рўйхатдан ўтказилмаганлиги фактларини қўшимча
ўрганиш ҳамда ҳуқуқий баҳо бериш учун Дўстлик туман прокуратурасига
хусусий ажрим чиқаришни лозим топади.
Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо бериб, ишда
иштирок этувчи шахслар вакилининг низо юзасидан важларини тинглаб, даъво
аризаисини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига
140.000.000 сўмлик бажарилган ишлар қийматини ундиришни, даъво
талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига асосан ишни
судда кўриш билан боғлиқ бўлган суд харажатларини суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклашни лозим деб топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 113, 118, 176-180, 186, 200-моддаларини қўллаб, суд
Жиззах вилоят адлия бошқармасининг даъвогар «SANGZOR-B” хусусий
корхонаси манфаатида, жавобгар Дўстлик туман ободонлаштириш
бошқармасидан 140.000.000 сўм асосий қарз ва 840.000 сўм пеняни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар Дўстлик туман ободонлаштириш бошқармасидан даъвогар
«SANGZOR-B” хусусий корхонаси фойдасига 140.000.000 сўмлик бажарилган
ишлар қиймати ва олдиндан ихтиёрий тўланган 30.000 сўм почта харажатлари
ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Даъвогар «SANGZOR-B” хусусий корхонасидан Республика бюджетига
16.800 сўм давлат божи ундирилсин.
Жавобгар Дўстлик туман ободонлаштириш бошқармаси ҳисобидан
Республика бюджетига 2.800.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Дўстлик туман ободонлаштириш бошқармаси мансабдор шахслари
томонидан қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлиги ҳолатларини
қўшимча ўрганиш ҳамда ҳуқуқий баҳо бериш учун хусусий ажрим чиқарилсин
ва Дўстлик туман прокуратурасига юборилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу
суд орқали Жиззах вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят (протест
келтириши) бериши мумкин.
Судья
О.Эргашев