Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1001-2228/71408 Дата решения 06.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Маматожиев Тохиржон Турсуналиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Фаргона нефтни кайта ишлащ заводи масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "BRO CORP" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1059213 Claim ID 3118063 PDF Hash 01aadc3d27ae13ed... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 357-моддаси ФКнинг 357 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105, Farg`ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi 47-uy 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 Tel: (+99873) 244-64-12, (+99873) 244-64-13 е-mail: i.fargona.t@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 4-1001-2228/71408-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг раиси Т.Маматожиев раислигида, судья ёрдамчиси Р.Рахматовнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили (ишончномага асосан) ХХХни иштирокида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси «А» масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамиятидан 25 000 000 сўм асосий қарз, 2 500 000 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси «А» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Б» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ҳисобидан 25 000 000 сўм асосий қарз, 2 500 000 сўм пеняни ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво аризасини қувватлаб, жавобгар томонидан бугунги кунига қадарли тўловларни амалга оширмаганлиги сабабли даъво аризани қаноатлантирилишини сўради. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи шахсларга суд даъво аризаси юзасидан тақдим этишни таклиф қилган ёзма фикр ёки қўшимча далиллар тақдим этилмаганлиги ишни мавжуд материаллар бўйича кўришга тўсқинлик қилмайди. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли суд, жавобгарни суд мажлиси куни ҳақида тегишли тартибда хабардор қилинганлиги сабабли унинг иштирокисиз ишни кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд, даъвогарнинг кўргазмаларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Иш ҳужжатларига қараганда, «А» масъулияти чекланган жамияти (“Буюртмачи”) билан «Б» масъулияти чекланган жамияти (“Хизмат кўрсатувчи”) ўртасида 2021 йил 19 октябрь кунги 144-сонли хизмат кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1. ва 1.2.-бандларига кўра, “Хизмат кўрсатувчи”, “Буюртмачи”нинг буюртмасига асосан Экологик норматив ҳужжат (ПДВ-ПДС-ПДО) лойиҳаси хизматларини бажаришни ҳамда “Буюртмачи” эса кўрсатилган хизмат учун вақтида ҳақ тўлашни ўз зиммасига олган. Шартноманинг 3.1.-бандига кўра, пул тўлаш тартиби – бажариладиган иш ҳақининг 50 % миқдорида олдиндан пул ўтказади, 90 кун давомида якуний ҳисоб-китоб қилинади деб белгиланган. Ушбу шартномага асосан даъвогар томонидан жавобгарга 27.12.2021 йилдаги 13493-сонли тўлов топшириқномаси билан 20 000 000 сўм ҳамда 28.01.2022 йилдаги 537сонли тўлов топшириқномаси билан 5 000 000 сўм тўловлар амалга оширилган бўлсада, жавобгар томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилмасдан, ишлар ва хизматлар бажарилмаган ёки пул маблағлари қайтарилмаган. Жавобгарнинг даъвогарга йўллаган 2022 йил 14 февралдаги 7-сонли хатига кўра, корхона имкониятидан келиб чиқиб, шартномага асосан хизматни бажариб беришни ўз вақтида бажара олмаслиги маълум қилиниб, даъвогар томонидан тўлаб берилган 25 000 000 сўмни қайтариб берилишини маълум қилган. Даъвогарнинг жавобгарга йўллаган қарздорликни бартараф этиш юзасидан талабномаси оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Фукаролик кодекси (бундан буён матнларда ФК деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 357-моддаси биринчи қисмига кўра, шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади деб белгиланган. Ушбу ҳуқуқ нормаларига асосан суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 25 000 000 сўм асосий қарз ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди. Бундан ташқари, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 4.2.-бандига кўра, ўз вақтида хизматлар кўрсатилмаганлиги учун жавобгардан ўтказиб юборилган ҳар бир кечиктирилган кун учун бажарилмаган хизматлар қийматининг 0,5 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган хизматлар қийматининг 5 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида 2 500 000 сўм пеня ундиришни сўраган. Шунга кўра суд, даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 2 500 000 сўм пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблаб, қаноатлантиришни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади деб белгиланган. Шу сабабли суд, даъво аризасини қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар ҳисобидан 25 000 000 сўм асосий қарз, 2 500 000 сўм пеня ва 24 000 сўм почта харажатларини ҳамда жавобгар ҳисобидан Республика бюджетига 550 000 сўм давлат божини ундиришни лозим деб топди. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодесининг 68, 118, 129,170, 176-179 моддаларини қўллаб, ҚАРОР Қ И Л Д И: Даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар «А» масъулияти чекланган жамияти фойдасига жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 25 000 000 сўм асосий қарз, 2 500 000 сўм пеня ва тўланган 24 000 сўм почта харажатлари, жами 27 524 000 сўм ундирилсин. Жавобгар «Б» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджети ҳамда Суд хокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 550 000 сўм давлат божи ундирилсин. Ишда иштирок этувчи шахслар бир ой муддат ичида суднинг ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали Фарғона вилоят иқтисодий судига апелляция шикояти (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Т.Маматожиев