← Назад
Решение #639914 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 14 | — | law | |
| онуннинг | 66 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| симлаш масаласи ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
FERGHANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47
150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47
Tel: (+99873) 244 65 30, 244 65 40
е-mail: i.fargona.t@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 6 март
4-1501-2302/1645-сонли иш
Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова
раислигида, судья ёрдамчиси Б. Охуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар
вакили А.И. Толипов (2023 йил 6 март кунги 01-30/3001-34/2133-сонли ишончномага
асосан) иштирокида, даъвогар Анинг жавобгар Бдан регресс тартибида 165 778 800
сўм тўлаб берган пенсия пулини ва почта ҳаракатини ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар А судга даъво аризаси билан мурожаат этиб жавобгар Бдан регресс
тартибида 165 778 800 сўм тўланган пенсия пулини ва почта ҳаракатини ундиришни
сўраган.
Суднинг 2023 йил 14 февраль кунги ажрими билан низо предметига
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган 3-шахс сифатида Фарғона вилояти
Ғазначилик бошқармаси жалб этилган.
Даъвогар вакили даъвони қаноатлантиришни сўради.
3-шахс Фарғона вилояти Ғазначилик бошқармаси вакили судга ишни
иштирокисиз кўриб чиқиш ҳақида ариза берди.
Ишни суд мажлисида кўриш учун тайинлаш ҳақидаги суд ажрими жавобгар
томонидан олингани почта алоқа хизматининг
маълумотномалари билан
тасдиқланади, лекин вакиллари судга келишмади. Суд жавобгар тегишли тартибда
суд мажлиси тўғрисида хабардор қилингани учун Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекснинг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128 ва
170-моддаларида асосланиб ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни
мумкин деб топди.
Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш материалларини
ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг Давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Қонуннинг (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 14-моддага
асосан Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар,
ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар
ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан
ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар:
эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;
аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия
олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Иш материалларига қараганда, Қонуннинг 14-моддасига назарда тутилган
тартибда фуқаролардан Ходжаев Бахтиёр Усмоновичга 2020 йилнинг 30 октябрь
кунидан, Ахмедов Ғуломжон Марифовичга
2021 йилнинг 30 июлдан, Ғозиев
Дониёр Асқаралиевичга 2021 йилнинг 26 ноябрь кунидан, Жалалов Рахматжон
Пайзиевичга 2021 йилнинг 26 июлдан, Турғунов Абдумуталиб Ғаниевичга 2021
йилнинг 26 август кунидан, Собирова Муқаддас Холмаматовнага 2021 йилнинг 26
сентябрдан, Ишанкулов Рустамжон Зайлобидиновичга 2021 йилнинг 30 ноябрдан,
Салаев Рахматилло Абдулазизовичга 2021 йилнинг1 июндан, Абдукадиров Махмуд
Хашимовичга 2021 йил 1 ноябрдан, Махмудов Бахадиржан Абдусаматовичга 2021
йилнинг1 сентярдан, Мирсашов Махмуд Камиловичга 2021 йилнинг 26 сенттябрдан,
Отажонов Абдумалик Қўчқоровичга 2021 йилнинг 30 июлдан бошлаб имтиёзли
пенсия тайинланган.
Қонуннинг 66-моддасининг учинчи қисимига мувофиқ пенсионер ушбу
Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган ёшга тўлгунига қадар ушбу Қонуннинг 14моддасига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига
ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси
маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги
357-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга
харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 15-бандида
“Пенсия
жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳар ойда Қонуннинг 14-моддасига
мувофиқ муддатидан олдин ёшга доир пенсиялар тайинланган шахсларнинг
рўйхатини, амалга оширилган харажатларни кўрсатган ҳолда, Бандлик ва меҳнат
муносабатлари вазирлигининг Бандлик Бош бошқармаларининг Аҳоли бандлигига
кўмаклашиш тегишли туман (шаҳар) марказларига (кейинги ўринларда Аҳоли
бандлигига кўмаклашиш марказлари деб аталади) етказадилар”, деб белгиланган.
Низомнинг 6-бандига асосан аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ҳар
ойда пенсия тўланган ойдан кейинги ойнинг 15-санасигача Пенсия жамғармасига
мазкур Низомнинг 15-бандида кўрсатилган харажатларни қопловчи маблағларни
ишсиз Қонуннинг 7-моддасида белгиланган пенсия ёшига етгунига қадар
ўтказадилар.
Низомнинг 18-бандида пенсионер ҳисобда турган жой бўйича Пенсия
жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари мазкур Низомнинг 15-бандида
кўрсатилган пенсияларни тўлашга кетган маблағларни Аҳоли бандлигига
кўмаклашиш марказларидан, улар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда,
қонунчиликка мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ундири назарда тутилган.
Фуқаро Ходжаев Бахтиёр Усмоновичга 2021 йил давомида ва 2022 йилни
ноябрь ойига қадар жами 7 052 149 сўм, Ахмедов Ғуломжон Марифовичга 2022
йилни сентябрь ойида 1 636 200 сўм, Кузиев Дониёр Асқаралиевичга 2022 йилни 31
декабрь кунига қадар 5 014 736 сўм, Жалалов Рахматжон Пайзиевичга 2022 йилни 31
декабрь кунига қадар 13 830 813 сўм, Турғунов Абдумуталиб Гаиевичга 2022 йилни
31 декабрь кунига қадар 11 289 780 сўм, Собирова Муқаддас 2022 йилни 31 декабрь
кунига қадар 8 246 448 сўм, Ишанкулов Рустамжон Зайлобидиновичга 2022 йилни 31
декабрь кунига қадар 8 639 136 сўм, Салаев Рахматилло Абдулазизовичга 2022 йилни
31 декабрь кунига қадар 23 184 942 сўм, Абдукадиров Махмуд Хашимовичга 2022
йилни 31 декабрь кунига қадар 21 776 622 сўм, Махмудов Бахадиржан
3
Абдусаматовичга 2022 йилни январь-февраль ойларига қадар жами 16 358 968 сўм,
Мирсашов Махмуд Камиловичга 2023 йилни 31 декабрга қадар 27 003 667 сўм,
Отажонов Абдумалик Қўчқоровичга 2022 йил январь-июнь ойларига қадар 21 745
335 сўм, жами 165 778 803 сўм пенсия тўланган.
Даъвогарнинг пенсияларни тўлашга кетган маблағни ундириш талаби
талабнома, 2021 йил ва 2022 йилда тўланган пенсиялар ҳақидаги маълумотлари,
имтиёзли песия тайинлаш ҳақидаги тақдимномалар ва бошқа далиллар билан
исботлангани учун суд даъво аризасини қаноатлантириб, 165 778 803 сўм асосий
қарзни ундиришни лозим деб топади..
Суд харажатларини тақсимлаш масаласи ИПК 118-моддасига мувофиқ ҳал
этилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 30 000 сўм почта харажатини, республика
бюджетига 3 315 576 сўм давлат божини ундириш лозим бўлади.
Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси ИПК 118, 176-180,
186-188-моддаларини қўллаб,
ҚИЛДИ:
Даъво қаноатлантирилсин.
Даъвогар А фойдасига жавобгар Бдан регресс тартибида 165 778 800 сўм
асосий қарз ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгардан республика бюджетига 3 315 576 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона
вилоят суди иқтисодий судлов ҳайъатига тарафлар апелляция шикояти (прокурор
протест) келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи
Д.С. Акрамова