Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1104-2301/550 Дата решения 06.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Уртачирчикский межрайонный экономический суд Судья Равшанов Хуршид Нематович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Irmatov S.B якка тартибдаги тадбиркор Ответчик / Подсудимый Зарбдор Агро Плюс фермер хўжалиги
Source ID 1174083 Claim ID 3144992 PDF Hash e8f248203f18cfd7... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодекси 128-моддаси тисодий процессуал кодекси 128 code_article
аролик кодекси 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
аролик кодекси 242-моддаси аролик кодекси 242 code_article
аролик кодекси 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
тисодий процессуал кодекси 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI УРТАЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 111507, O’rtachirchiq tumani,Qorasuv qo’rg’oni, Temirchi ko’chasi, 3a-uy Адрес: 111507, Уртачирчикский район, пос.Қорасув, улица Темирчи, дом 3 “А” Tel: (+99870) 762-30-94 е-mail: i.urtachirchiq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 6 март 4-1104-2301/550-сонли иш Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Х.Н.Равшанов раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Қулматов котиблигида, даъвогар С.Ирматов (судга тақдим этган шахсини тасдиқловчи ҳужжати билан) иштирокида, даъвогар – якка тартибдаги тадбиркор “ХХХ” жавобгар – “ХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан 64 350 000 сўм асосий қарздорлик ва суд харажатларини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъвогар – якка тартибдаги тадбиркор “ХХХ” Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – “ХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан 64 350 000 сўм асосий қарздорлик ва суд харажатларини ундиришни сўраган. Даъвогар суд мажлисида иштирок этиб, даъво аризасидаги талабларини қўллаб, жавобгар томонидан қабул қилиб олинган механизация ишлари ҳамда хизматлари учун тўловни ўз вақтида амалга оширмаганлиги учун қарздорлик вужудга келганлигини айтиб, суд муҳокамаси кунига қадар 64 350 000 сўм асосий қарздорликни бартараф этмаганлиги боис, жавобгар қарздорликни суд муҳокамаси кунига қадар тўламаганлигини таъкидлаб, даъвогарнинг даъво аризасидаги асосий қарзни тўлиқ равишда амалдаги қонун ҳужжатларига асосан ундириб сўради. Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинганлигига қарамасдан, ўзининг ишончли вакили иштирокини таъминламади деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 128-моддасига асосан агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. 1 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 170моддасининг 3-қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Иш жилдида жавобгарнинг суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда тилхат орқали хабардор этилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд. Шу боис, суд ишни жавобгарнинг иштирокисиз кўриш мумкин деб ҳисоблайди. Суд тараф вакилини тушунтиришлари ҳамда кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш бўйича суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 242-моддасига биноан агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 68моддасида белгиланганидек, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. Суд муҳокамалари давомида даъвогар, жавобгар вакилларининг тушунтиришлари ва ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар – якка тартибдаги тадбиркор “ХХХ” ва жавобгар – “ХХХ” фермер хўжалиги ўртасида 2017 йил 19 сентябрда 5-сонли ва 2018 йил 01 сентябрда 1-сонли “Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчиларга механизация хизматлари кўрсатиш бўйича” иккита шартномалар (кейинги ўринларда Шартномалар деб юритилади) тузилган. Шартномалар туман қишлоқ хўжалиги бўлимларида рўйхатдан ўтказилмаган. Ушбу шартномага мувофиқ, “Бажарувчи” – якка тартибдаги тадбиркор “ХХХ”, “Хўжалик”нинг – “ХХХ” фермер хўжалигининг буюртмасига биноан механизация ишларини бажариш (аниқланишича ер майдонини шудгорлаш, молалаш ишларини ва бошқа ишларни бажариш) мажбуриятини олиш, “Хўжалик” – “ХХХ” фермер хўжалиги томонидан эса ушбу хизмат (иш)ларни қабул қилиб олиш ва келишилган нархлар бўйича ҳақ тўлашга ўзаро келишишган. 2 “Бажарувчи” – якка тартибдаги тадбиркор “ХХХ” томонидан жами 64 350 000 сўмлик механизация ишларини бажарилган (аниқланишича ер майдонини шудгорлаш, молалаш ва бошқа ишларни, хизматни бажарган). Ушбу ҳолат, 2019 йил 15 апрель ҳолатига томонлар ўртасида тузилиб тасдиқланган ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасига асосан ва суд муҳокамалари давомида томонларнинг вакилларини кўрсатувига асосан аниқланди. Бироқ, “Бажарувчи” – якка тартибдаги тадбиркор “ХХХ” томонидан бажарилган механизация ишлари учун юзага келган қарздорликни тўлаш ҳақидаги талабномаларини “Хўжалик” – “ХХХ” фермер хўжалигига шахсан топширилган. Аммо, даъвогарнинг ёзма ва оғзаки равишда юзага келган қарздорликни тўлаш ҳақидаги мурожаатларини жавобгар томонидан суд муҳокамаси кунига қадар юзага келган қарздорликни бартараф этмаганлиги аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2009 йил 18 декабрдаги 203-сонли “Хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни тартибга солувчи фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори 8-бандига кўра, судларга тушунтирилсинки, агар тарафларнинг шартномавий ҳуқуқий муносабатларга киришганлиги ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқланса, шартноманинг мавжуд эмаслиги даъвогарнинг етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар қийматини ундириш ҳақидаги талабларини қаноатлантиришни рад этиш учун асос бўла олмайди. Суд муҳокамалари давомида жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарзи 64 350 000 сўм миқдорида эканлиги ўз исботини топди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Ушбулардан келиб чиқиб, даъвогар – якка тартибдаги тадбиркор “ХХХ” жавобгар – “ХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан 64 350 000 сўм асосий қарздорликни ундириш талаби мавжуд ва тақдим этилган ҳужжатлар, тараф вакилининг кўрсатувларига асосан ўз исботини топганлиги боис, суд даъвогарнинг мазкур даъво талабини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 118-моддаси талабларига асосланган ҳолда, суд ушбу иқтисодий ишни кўриб чиқиш бўйича суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди. 3 Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 236, 333моддаларини ва Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар – “ХХХ” фермер хўжалиги ҳисобидан даъвогар – якка тартибдаги тадбиркор “ХХХ” фойдасига 64 350 000 сўм асосий қарз, 643 500 сўм давлат божи ва 30 000 сўм почта харажати ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ўтгач, қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарорига нисбатан, ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали Тошкент вилояти суди апелляция инстанциясига тегишли тартибида апелляция шикоятини бериш (протест келтириш) мумкин. Х.Н.Равшанов 4