← Назад
Решение #639918 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онун | 45 | — | law | |
| онуннинг | 52 | — | law | |
| онуннинг | 5 | — | law | |
| онуннинг | 241 | — | law | |
| онуннинг | 242 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| онуннинг | 111 | — | law | |
| онуннинг | 17 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуннинг | 51 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500,Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
2023 йил 06 март
4-1304-2302/269-сонли иш
Судья
О.Эргашев,
аризачи
Дўстлик
туман
Давлат
солиқ
инспекциясининг, қарздор Дўстлик туманидаги “EL OBOD” фермер
хўжалигини тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни
бошлаш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган ишни судья ёрдамчиси
А.Исожоновнинг котиблигида, аризачи вакили Х.Тошмуродов (ишончномага
асосан)нинг иштирокида Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Аризачи Дўстлик туман Давлат солиқ инспекцияси Дўстлик туманлараро
иқтисодий судига ариза билан мурожаат қилиб, қарздор Дўстлик туманидаги
“EL OBOD” фермер хўжалигини тўловга қобилиятсиз деб топиш ва тугатишга
доир иш юритишни бошлашни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган Дўстлик туман Давлат солиқ инспекцияси
вакили Х.Тошмуродов ариза талабини қўллаб-қувватлаб, қарздорнинг солиқлар
ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи 97.927.800,73 сўмни ташкил
этишини, қарздорликни ундириш чоралари кўрилганлигини, бироқ қарздорнинг
етарли пул маблағлари ва мол-мулклари аниқланмаганлиги сабабли ушбу
қарздорлик бугунгача ундирилмай қолганлигини, қарздорда тўловга
қобилиятсизлик аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, қарздорни тўловга
қобилиятсиз деб топишни ва тугатишга доир иш юритишни бошлашни сўради.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисида қарздор вакил иштирокини таъминламади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
127-129, 170-моддаларига мувофиқ, мазкур низони қарздор вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, аризачи вакилининг
тушунтиришларини инобатга олиб, қуйидаги асосларга кўра қарздорни банкрот
деб топиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритишни бошлашни лозим деб
топади.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Қонунининг (бундан кейин матнда Қонун деб юритилади) 5-моддасига
мувофиқ, вақтинча тўловга қобилиятсизлик – агар тегишли мажбуриятлар
юзага келган санадан эътиборан уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган
бўлса, шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган
корхоналар томонидан эса олти ой ичида бажарилмаса, судга мурожаат этиш
санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини
қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга қобилиятсизлик
– агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг бошидаги
ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган бўлса, ўтган
йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари унинг
активлари қийматидан ошиб кетган бўлса тўловга қобилиятсизлик аломатлари
ҳисобланиши белгилаб қўйилган.
Ушбу моддада назарда тутилган қоидалар тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги ишлар соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилаётганда,
жисмоний шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорнинг тўловга
қобилиятсизлиги тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда қўлланилмайди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, қарздор “EL OBOD” фермер хўжалиги
13.03.2002 йилда тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан
ўтказилган. Қарздор раҳбари сифатида Худойбердиев Бахром Эркинович
кўрсатилган бўлиб, жамиятнинг амалга оширган фаолият тури йирик шохли
қорамолларнинг сут берадиган зотларини кўпайтириш ҳисобланади.
Аризачи томонидан судга тақдим этилган ҳужжатларга қараганда “EL
OBOD” фермер хўжалигининг манзили Дўстлик тумани, Мевазор ҚФЙ,
Мевазор қишлоғи, банк реквизитлари: ҳисоб рақами 20208000504180083001,
СТИР: 203968346, банки: АТБ “Агробанк” Дўстлик филиали, МФО 00129.
Судга тақдим этилган маълумотномадан кўринишича, қарздорнинг
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан қарзи 97.927.800,73 сўмни ташкил
этади.
Қонун 45-моддасининг иккинчи қисмига кўра, давлат солиқ хизмати
органининг ҳамда бошқа ваколатли органнинг қарздорга нисбатан тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризасига қонунчиликка
мувофиқ солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича қарзни қайтариб олишга доир чоратадбирлар кўрилганлиги далиллари илова қилиниши керак.
Аризага илова сифатида берилган Мажбурий ижро бюроси Дўстлик
туман бўлими давлат ижрочисининг ижро ишини тамомлаш ва ижросиз
қайтариш тўғрисидаги қарорига қараганда, Дўстлик туман Давлат солиқ
инспекциясининг қарорига асосан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари
натижасида қарздорнинг ҳисоб рақамида пул маблағлари ва мол-мулки борлиги
аниқланмаганлиги сабабли, ижро иши юритишни тамомлаш тўғрисида қарори
қабул қилинган.
Натижада қарздорнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган
97.927.800,73 сўм қарзи ундирилмай қолган.
Қонуннинг 52-моддасига кўра суд тўловга қобилиятсизликка оид тиклаш
тартиб-таомилларидан бирини жорий этиш, келишув битимини тасдиқлаш ёки
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш юритишни тугатиш учун асослар
мавжуд бўлмаганда суднинг қарздор юридик шахсни банкрот деб топиш ва
тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ушбу Қонуннинг
5-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган тўловга қобилиятсизлик
аломатлари аниқланган ҳолларда қабул қилинади.
Қонуннинг 241-моддасига кўра, ўз фаолиятини тугатган қарздор якка
тартибдаги тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир
бўлмаган ва уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони
бўлмаган тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш
тўғрисидаги ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор,
ваколатли давлат органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли
орган томонидан берилиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.
Қонуннинг 242-моддаси биринчи қисмига кўра, суд ҳозир бўлмаган
қарздорни банкрот деб топиш ҳақидаги аризани ўз иш юритувига қабул қилиб
олган кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида ҳозир бўлмаган
қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш
тўғрисида қарор қабул қилади. Ушбу модданинг учинчи қисмида суднинг
қарори ваколатли давлат органига юборилиши, бу орган мазкур қарор олинган
кундан эътиборан бир ҳафталик муддатда судга тугатиш бошқарувчилигига
номзодни тақдим этиши қайд этилган.
Бундай ҳолатда, суд қарздор пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар
талабларини қондиришга ва мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятларни
бажаришга
қодир
эмаслигини
инобатга
олиб,
ариза
талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Қонуннинг 142-моддасига асосан суд қарздорни банкрот деб топиш
ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш бошқарувчисини ташқи
бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда тайинлайди. Устав
фондида (устав капиталида) давлатнинг улуши бўлган корхона банкрот деб
топилган тақдирда, ваколатли давлат органи ҳам тугатиш бошқарувчилигига
номзод тақдим этиши мумкин.
Қонуннинг 111-моддасига кўра, ташқи бошқарув тартиб-таомилини
жорий қилиш ҳақида судга илтимоснома билан мурожаат этиш тўғрисида қарор
қабул қилган кредиторларнинг йиғилиши ташқи бошқарувчиликка номзодни
маъқуллайди. Ташқи бошқарувчиликка номзод кредиторларнинг йиғилишига
ҳар қандай кредитор томонидан ёки ваколатли давлат органи томонидан таклиф
этилиши мумкин. Кредиторларнинг йиғилиши томонидан қарор қабул
қилишнинг ушбу Қонуннинг 17-моддасида назарда тутилган тартибига
мувофиқ кредиторларнинг энг кўп овозини олган шахснинг номзоди судга
таклиф этилади. Ташқи бошқарувчиликка номзод кредиторларнинг йиғилиши
томонидан тақдим этилмаган тақдирда, суд ваколатли давлат органи томонидан
таклиф этилган номзодлар орасидан ташқи бошқарувчини тайинлайди.
Мазкур ҳолда тугатиш бошқарувчиликка номзод кредитор томонидан
тақдим этилмаганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини
бошқариш агентлиги Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан тугатиш
бошқарувчиликка тавсия қилинган номзодлар ичидан, аризачи вакилининг ҳам
фикрини инобатга олган ҳолда тўртинчи тоифали суд бошқарувчиси
аттестатига эга бўлган С.Норқуловни тугатиш бошқарувчи этиб тайинлашни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал
кодексининг
118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Юқоридагиларга асосан қарздордан Республика бюджетига 900.000 сўм
давлат божи, аризачи фойдасига олдиндан тўланган 30.000 сўм почта
харажатларини ундириш лозим бўлади.
Қонуннинг 51-моддаси иккинчи қисмига кўра, тўловга қобилиятсизлик
тўғрисидаги иш бўйича суд ҳужжатлари, агар ушбу Қонунда бошқача қоида
белгиланмаган бўлса, дарҳол ижро этилиши лозим.
Баён этилганларга асосан ҳамда “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги
Ўзбекистон Республикаси қонуннинг 5, 52, 140, 142, 241, 242-моддалари ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 170,
176-177 ва 210-моддаларини қўллаб, суд
қаноатлантирилсин.
Қарздор Дўстлик туманидаги “EL OBOD” фермер хўжалиги (раҳбари
Б.Худайбердиев СТИР: 203968346) банкрот деб топилсин. Қарздорни
тугатишга доир иш юритиш бошлансин, тугатиш ишларини олиб бориш
муддати 3 (уч) ой қилиб белгилансин.
Дўстлик туманидаги “EL OBOD” фермер хўжалигини тугатиш (суд)
бошқарувчиси этиб С.Норқулов тайинлансин.
Тугатиш (суд) бошқарувчиси С.Норқулов: тугатиш ишларини “Тўловга
қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари
талаблари асосида ўтказиш, қарздорнинг қарздорликларини қоплаш мақсадида
учинчи шахсларда турган мол-мулкларни аниқлаш чораларини кўриш, яъни
рўйхатдан ўтказувчи Давлат ташкилотларидан мол-мулкларни киримчиқимлари тўғрисидаги тарихий маълумотлар асосида таҳлил қилиш,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги
224-сонли қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни
яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш
Қоидалари” талабларидан келиб чиқиб, ҳал қилув қарори чиқарилганидан
бошлаб йигирма кунлик муддат ичида хулоса тайёрлаш, тайёрланган хулосани
ўн кунлик муддат ичида иқтисодий судга ва кредиторлар йиғилишига тақдим
қилиш юклатилсин, шунингдек, тугатиш жараёнининг бориши тўғрисида ҳар
ой якуни билан оралиқ ҳисоботларни Давлат активларини бошқариш агентлиги
Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасига ҳамда Дўстлик туманлараро иқтисодий
судига тақдим этиб бориш вазифаси топширилсин.
Қарздор Дўстлик туманидаги “EL OBOD” фермер хўжалигидан тугатиш
(суд) бошқарувчиси орқали республика бюджети, суд ҳокимияти органларини
ривожлантириш жамғармасига 900.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Қарздор Дўстлик туманидаги “EL OBOD” фермер хўжалигидан тугатиш
(суд) бошқарувчиси орқали Дўстлик туман Давлат солиқ инспекцияси
фойдасига 30.000 сўм почта ҳаражати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан қонуний кучга киради ва
дарҳол ижрога қаратилиши лозим.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар апелляция тартибида шикоят
бериши, прокурор протест келтириши мумкин.
О.Эргашев