← Назад
Решение #639927 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
10
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 128 | — | law | |
| нинг | 322 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 11 | — | law | |
| ФКнинг | 330 | — | law | |
| онуни | 32 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| бандининг биринчи хатбошисида ФК | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DENOV TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DENAU INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
Denov tuman, Ezgu Maqsad ko’chasi 63 uy
Denau myriad, Ezgu Maqsad street, 63 h
Tel: (+99876) 413-71-15, Fax: (+99876) 413-71-16
е-mail: i.denоv@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Денов тумани
2023 йил 6 март
4-1905-2304/490-сонли иш
Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси У.А.Рахимов
раислигида, судья ёрдамчиси Ж.Муродовнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили ХХХ иштирокида, ХХХнинг даъвогар ХХХнинг
манфаатида жавобгар ХХХдан 108 141 887 сўм асосий қарз ва 38 931 120
сўм пеня ундириш ҳақидаги даъво ариза бўйича юритилган ишни Денов
туманлараро иқтисодий судининг биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
ХХХ даъвогар ХХХнинг манфаатида жавобгар ХХХга нисбатан
108 141 887 сўм асосий қарз ва 38 931 120 сўм пеня ундириш ҳақида судга
даъво аризаси билан мурожаат этиб, даъво аризасида ХХХ, ХХХ ва ХХХ
ўртасида
14-сонли уч томонлама шартнома тузилиб, унга кўра
ХХХнинг ХХХ олдидаги 108 141 887 сўм қарзини тўлаб беришни ХХХ ўз
зиммасига олганлиги, жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар
лозим даражада бажарилмасдан, тўловлар ўз вақтида амалга
оширилмаганлиги, жавобгарга юборилган талабнома жавобгар
томонидан оқибатсиз қолдирилганлиги, шу сабабли судга 108 141 887
сўм асосий қарз ва
38 931 120 сўм пеня ундириш ҳақида даъво
аризаси билан мурожаат этилганлиги баён этилган.
Суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган ХХХ ва жавобгар ХХХ суд мажлисида вакил иштирокини
таъминламади.
Даъво аризасида ишни ХХХ иштирокисиз кўриш сўралган.
Иш ҳужжатларида ХХХ ва жавобгар ХХХ томонидан суднинг суд
муҳокамаси вақти ва жойи ҳақидаги ажримини олганлигини
тасдиқловчи гибрид почта маълумотномаси мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 128-моддаси биринчи қисмига
кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига
юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда
назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд
мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг
йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса,
низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли, суд ишни ХХХ ва жавобгар ХХХ иштирокисиз кўришни
лозим топади.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасидаги
важларни такрорлаб, судга даъво аризаси билан мурожаат этилганидан
сўнг ҳам қарздорлик тўлаб берилмаганлигини билдириб, даъво
талабларини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини эшитиб, ишдаги
мавжуд ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра
даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан
маълум бўлишича, ХХХ, ХХХ ва ХХХ ўртасида 2022 йил 16 сентябрь куни
14-сонли шартнома тузилган.
Шартномага асосан “Янги қарздор” – ХХХ “Қарздор” – ХХХнинг
“Ҳақдор” – ХХХ олдидаги 108 141 887 сўм қарзини 5 банк иш куни ичида
тўлаб бериш мажбурият олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади)нинг 322-моддасининг биринчи қисмига кўра
қарздорнинг ўз қарзини бошқа шахсга ўтказишига фақат кредиторнинг
розилиги билан йўл қўйилади.
Тарафлар ўртасида 2022 йил 16 сентябрь куни тасдиқланган
солиштирма далолатномага кўра жавобгар томонидан даъвогарнинг
олдида 108 141 887 сўм қарзи мавжудлиги тан олинган.
Иш
ҳужжатларидан
кўринишича,
шунингдек
даъвогар
вакилининг суд мажлисида берган тушунтиришидан аниқланишича,
жавобгар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаган.
Даъвогар томонидан жавобгарга юборилган 30.09.2022 йилдаги
56-сонли талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган.
ФКнинг 234-моддасига кўра мажбуриятлар шартномадан, зиён
етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият
шартларига ва қонунчилик талабларига мувофик, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги
учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Даъвогар томонидан суд мажлисида тақдим этилган
маълумотномада суд мажлиси кунига қадар қарздорлик тўланмаганлиги
маълум қилинган.
Юқоридагиларга кўра, 108 141 887 сўм асосий қарз ундириш
талаби асосли ҳисобланади.
Шунга кўра, суд 108 141 887 сўм асосий қарз ундириши талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
ФКнинг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш
йўли билан ҳимоя қилиниши белгиланган.
ФКнинг 330-моддаси биринчи қисмига кўра башарти, қонунда ёки
шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбурият
лозим даражада бажарилмаган тақдирда неустойка тўлаш ва зарарни
қоплаш қарздорни мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан озод қилмайди.
Даъво
аризасида
қарздорликнинг
тўлов
муддати
кечиктирилганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик
юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида”ги Қонунининг 32-моддасига кўра 38 931 120 сўм пеня
ундириш сўралган.
Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунининг
32-моддасининг иккинчи қисмига кўра етказиб берилган товарлар
(ишлар, хизматлар) ҳақини ўз вақтида тўламаганлик учун сотиб олувчи
(буюртмачи) етказиб берувчига ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун
кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорида пеня тўлайди.
Даъво аризасида мазкур Қонунга асосланиб, 38 931 120 сўм пеня
ундириш сўралган.
Шартноманинг 2.2-бандига кўра тўловлар 5 банк иш кунидан
кечиктирмай амалга оширилиши белгиланган.
Даъво аризасида ундирилиши сўралган пенянинг ҳисоб-китоби
(108 141 887 сўм х 0,4% = 432 568 х 90 кун = 38 931 120 сўм) кўрсатилган.
Шунга кўра, суд даъво аризасида сўралган 38 931 120 сўм пеня
ундириш талаби асосли деб ҳисоблайди.
ФКнинг 326-моддасига кўра агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли,
бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда
иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек,
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиши кераклиги, суд алоҳида
ҳолларда карздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги
163-сонли қарорининг 2-бандининг иккинчи жумласида судлар
неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка
миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг
асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби
ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган
неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги ҳақида, 4бандининг биринчи хатбошисида ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд
қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини,
шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақли эканлиги ҳақида тушунтириш
берилган.
Суд, жавобгарнинг мажбуриятни қай даражада бажарганлигини,
тарафларнинг мулкий аҳволини ва уларнинг манфаатларини эътиборга
олиб, жавобгардан ундирилиши талаб қилинган пенянинг
5
900 000 сўм қисмини қаноатлантиришни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддаси биринчи ва олтинчи қисмига кўра, суд
харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган
даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига
юклатилади.
Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш
ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда
белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан
камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга
олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан
келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилиши лозим.
Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, даъвогар
вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги далилларга ҳуқуқий
баҳо берган ҳолда, даъвогарнинг даъво талабини қисман
қаноатлантиришни,
жавобгар
ҳисобидан
даъвогар
фойдасига
108 141 887 сўм асосий қарз ва 5 900 000 сўм пеня ундиришни, даъво
талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд
харажатлари масаласини муҳокама қилиб, суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 128, 170, 176-179, 180, 186-моддаларини
қўллаб, суд-,
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Жавобгар ХХХ ҳисобидан даъвогар ХХХ ҳисобига 108 141 887 сўм
асосий қарз, 5 900 000 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 30 000 сўм
почта харажати, жами 114 071 887 сўм ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар ХХХдан Республика бюджети (Суд ҳокимиятини
ривожлантириш жамғармаси)га 2 941 460,14 сўм давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори у қабул қилинган кундан эътиборан бир ойлик
муддат ўтгач, қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида
шу суд орқали Сурхондарё вилоят судининг апелляция инстанциясига
апелляция шикояти (прокурор протест келтириши) бериши мумкин.
Судья
У.А.Рахимов