← Назад
Решение #639981 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON
RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ
УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ
ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0370) 645-55-40
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Оҳангарон шаҳри
4-1107-2301/630-сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси
Б.Б.Тўраев раислигида, судья ёрдамчиси А.Хасамединовнинг
котиблигида, Оҳангарон туман прокуратураси даъвогар
"Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ
манфаатиданинг жавобгар “BEKSAN MILK” МЧЖ ҳисобидан
50 884 602 сўм асосий қарз, 9 534 357 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили Ш.Мирзаева
(06.03.2023
йилдаги
ДА43-21/03-169-сонли
ишончнома
асосида), прокурор ёрдамчиси Б.Бухаров, (жавобгар вакили
иштирокисиз) иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ
Оҳангарон электр таъминоти корхонаси ва “BEKSAN MILK”
МЧЖ ўртасида электр энергия таъминоти юзасидан 160253сонли шартнома тузилган.
Ушбу шартноманинг шартларига мувофиқ даъвогар
туташтирилган тармоқ орқали жавобгарга электр энергияси
бериб туриш мажбуриятини, жавобгар эса қабул қилинган
электр энергияси ҳақини тўлаш, истеъмолчи (жавобгар)
келгуси ҳисоб-китоб даврига у бошланишидан олдин электр
энергияси учун шартномавий ҳажми нархини 100 фоизи
миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириш назарда
тутилган.
Даъвогар 01.02.2023 йилга қадар жавобгарга электр
энергия етказиб берганлиги бўйича ҳисоб-китоб қилиб,
қарздорликни тўлаб беришни, агар ушбу сумма тўланмаган
тақдирда жавобгарга нисбатан даъво қўзғатилиши ҳақида
талабнома юборган. Жавобгар талабномани жавобсиз
қолдирган ва шу сабабли даъвогар судга мурожаат қилиб,
жавобгардан 50 884 602 сўм асосий қарз, 9 534 357 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, даъво
талабларини қўллаб-қувватлаб, суд мажлиси кунига қадар
жавобгар томонидан қарздорлик сўндирилмаганлигини
таъкидлаб, бу ҳақдаги маълумотномани судга тақдим этиб,
суддан даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Иш
ҳужжатларида унинг суд мажлиси куни ва жойидан
хабардорлиги тўғрисидаги почта хабарномаси мавжуд.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар,
учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Суд, ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисми талабларидан
келиб чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб
чиқиш мумкин деган хулосага келди.
Суд, даъвогар вакилининг важларини ва прокурор
ёрдамчисининг
даъвони
қаноатлантириш
тўғрисидаги
фикрини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга
кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан
буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан
мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида
ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб
чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари энергия
таъминоти шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 468-моддасига асосан, Энергия таъминоти
шартномасига
мувофиқ
энергия
билан
таъминловчи
ташкилот
туташтирилган
тармоқ
орқали
абонентга
(истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини олади,
абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш,
шунингдек шартномада назарда тутилган энергия истеъмол
қилиш тартибига риоя этиш, тасарруфидаги энергетика
шохобчаларидан фойдаланиш хавфсизлигини ҳамда ўзи
фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи асбоб ва
ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг
474-моддасига
асосан,
агар
қонун
ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи
абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун
тўланади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 02.02.2021 йилда
тарафлар ўртасида юридик шахслар учун электр энергия
таъминоти юзасидан 160253-сонли шартнома тузилган.
Шартноманинг
1.1-бандига
мувофиқ
даъвогар
туташтирилган тармоқ орқали жавобгарга электр энергияси
бериб туриш мажбуриятини, жавобгар эса қабул қилинган
электр энергияси ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Шартноманинг 3.6-бандида истеъмолчи (жавобгар)
келгуси ҳисоб-китоб даврига у бошланишидан олдин электр
энергияси учун шартномавий ҳажми нархини 100 фоизи
миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириши шартлиги
белгиланган.
Даъвогар
шартнома
шартларига
асосан
олган
мажбуриятини бажарган, яъни жавобгарга шартномада
назарда тутилган миқдорда электр энергияси етказиб берган.
Жавобгар эса шартномага асосан олган мажбуриятини
қисман бажармаслиги оқибатида ушбу низо келиб чиққан.
ФКнинг
236-моддасида
мажбурият
мажбурият
шартларига
мувофиқ,
бундай
шартлар
ва
талаблар
бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда
қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада
бажарилиши кераклиги белгиланган.
Жавобгарнинг 01.02.2023 йил ҳолатида даъвогар
олдидаги асосий қарздорлиги миқдори 50 884 602 сўмни
ташкил этиши тегишли иш ҳужжатларида тўпланган
материаллар, даъвогар томонидан суд мажлисида тақдим
этилган маълумотнома ва даъвогар вакилининг кўрсатмалари
билан ўз тасдиғини топган.
Бундай ҳолатда, даъвогарнинг асосий қарзни ундириш
талаби асосли бўлиб ҳисобланади ва у қаноатлантирилиши,
жавобгардан даъвогар фойдасига 50 884 602 сўм асосий қарз
ундирилиши лозим.
Шунингдек шартноманинг 3.12-банди талабларига кўра
даъвогар томонидан 9 534 357 сўм пеня ҳисобланган ва
суддан уни ундириш сўралган.
ФКнинг 263-моддаси талаби бўйича, неустойка тўлаш
тарафларнинг
келишувида
назарда
тутилган
ёки
тутилмаганлигидан
қатъий
назар,
кредитор
қонунда
белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб
қилишга ҳақли.
Шартноманинг 3.12-бандига асосан истеъмолчи ҳар бир
кечиктирилган кун учун қарздорликнинг 0,1 фоизи
миқдорида бироқ жами кечиктирилган қарздорликнинг 50
фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлаши келишилган.
Мазкур ҳолатда 50 884 602 сўмлик электр энергияси
2022 йилнинг июнь-октябрь ойларида етказиб берилган
бўлса-да,
ушбу
қарздорлик
01.02.2023
йилга
қадар
тўланмаган.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
хўжалик
суди
Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада
бажармаганлик
учун
мулкий
жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг
айрим масалалари ҳақида”ги 15.06.2007 йилдаги 163-сонли
қарорининг 2-бандига кўра, мажбуриятларни бажармаганлик
ёки
лозим
даражада
бажармаганлик
учун
мулкий
жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги низоларни ҳал
қилишда иқтисодий судлар ФК, "Хўжалик юритувчи
субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа
қонун ҳужжатларига қатъий амал қилишлари; 4-бандига
кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан
мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка
миқдорини камайтиришга ҳақлилиги, шу билан бирга
неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида
кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги
белгиланган.
Шунингдек,
ФКнинг
326-моддасига
асосан
агар
тўланиши
лозим
бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги
кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Шунга кўра суд тарафлар томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, шунингдек неустойка кредиторнинг
мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини
эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини қисман
қаноатлантириб, жавобгардан 4 325 191 сўм пеня ундиришни
лозим деб топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан давлат божи тарафларга
уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда, почта харажати жавобгар зиммасига
юклатилиши лозим.
Бинобарин, даъво талаби қисман қаноатлантирилиб,
жавобгардан даъвогар ҳисобига 50 884 602 сўм асосий қарз, 4
325 191 сўм сўм пеня ва 30 000 сўм почта харажати
ундирилиши, ишни кўриш билан боғлиқ ундирилиши лозим
бўлган 1 208 379 сўм давлат божи жавобгардан ундирилиши
лозим.
Юқоридагиларга ҳамда ФКнинг 234,236,261,263, 468478-моддалари ва ИПКнинг 118, 170, 176-179, 186-моддалари
қўллаб, суд
ҚИЛАДИ:
Даъвогарнинг
даъво
талаблари
қисман
қаноатлантирилсин.
“BEKSAN MILK” МЧЖ ҳисобидан:
- “Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ
фойдасига
50 884 602 сўм асосий қарз, 4 325 191
сўм пеня ва 30 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 1 208 379 сўм давлат божи
ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад
этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро
варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Б.Б.Тўраев