Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1501-2302/1642 Дата решения 06.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ферганский межрайонный экономический суд Судья Акрамова Джамиля Сайфиевна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Фарғона вилоят ҳудудий бошқармаси Ответчик / Подсудимый Қува тумани халк таълими бўлими
Source ID 1061192 Claim ID 3161687 PDF Hash 151ffa1b1f0ea343... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 4
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онуннинг 66-моддаси онуннинг 66 law
онуннинг 7-моддаси онуннинг 7 law
онун 12-моддаси онун 12 law
симлаш масаласи ИПК 118-моддаси симлаш масаласи ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
FARG’ONA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI FERGHANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 150105,Farg’ona shahri, Al-Farg’oniy ko’chasi,47 150105, Ferghana, Al-Fargoniy street, 47 е-mail: i.fargona.t@sud.uz Tel: (+99873) 244 65 30, 244 65 40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 6 март 4-1501-2302/1642-сонли иш Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси Д.С. Акрамова раислигида, судья ёрдамчиси Б. Охуновнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар вакили А.И. Толипов (2023 йил 6 март кунги 01-30/3001-34/2135-сонли ишончномага асосан) иштирокида, даъвогар Анинг жавобгар Бдан регресс тартибида 11 338 672 сўм тўлаб берган пенсия пулини ва почта ҳаракатини ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни суд биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар А судга даъво аризаси билан мурожаат этиб жавобгар Бдан 11 338 672 сўм тўланган пенсия пулини ва почта ҳаракатини ундиришни сўраган. Суднинг 2023 йил 14 февраль кунги ажрими билан низо предметига мустақил талаблар билан арз қилмайдиган 3-шахс сифатида Фарғона вилояти Ғазначилик бошқармаси жалб этилган. Даъвогар вакили суд мажлисида жавобгар қарзини бартараф этганини тушунтириб ўтди. 3-шахс Фарғона вилояти Ғазначилик бошқармаси вакили судга ишни иштирокисиз кўриб чиқиш ҳақида ариза берди. Ишни суд мажлисида кўриш учун тайинлаш ҳақидаги суд ажрими жавобгар томонидан олингани почта алоқа хизматининг маълумотномалари билан тасдиқланади, лекин вакиллари судга келишмади. Суд жавобгар тегишли тартибда суд мажлиси тўғрисида хабардор қилингани учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 128 ва 170-моддаларида асосланиб ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин деб топди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш материалларини ўрганиб чиқиб, далилларни текшириб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони рад этишни лозим деб топди. Иш материалларига қараганда, жавобгарда Усмонов Хасанбой Хожирахматович 1975 йил 2 ноябрь куни меҳнат вазифасини бажараётган вақтда бахтсиз ҳодиса натижасида меҳнатда майиб бўлгани сабабли унга умрбод 2-гуруҳ ногиронлик белгиланган ва 2022 йилни 1 январдан 2022 йилни 30 октябрь кунига қадар жами 11 338 672 сўм ногиронлик пенсияси тўланган. Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг Давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 66-моддасининг иккинчи қисмига асосан “Мулкчилик шаклидан қатъий назар, корхоналар ва ташкилотлар: боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун; ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг “б” бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказади.” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли қарори билан тасдиқланган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 3-бандида “Пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда кейинги ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш тўғрисида регресс талабномани юборади”, деб белгиланган. Низомнинг 4-бандида “Ташкилотлар ҳар ойда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг 25санасигача мазкур харажатларни қопловчи тўловни Пенсия жамғармасига ўтказадилар”, деб белгиланган. Низомнинг 6-бандига асосан пенсионернинг ҳисобга турган жойи бўйича Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимларига мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган маблағларнинг, улар ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонун ҳужжатларига мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ташкилотлардан ундирилишини таъминлаш вазифаси юклатилган. Мазкур Низом талабларига кўра, даъвогар жавобгарга фуқароларга тўланган пенсия тўловларини ўтказиб бериш ҳақида бир неча маротаба талабнома юборган. Талабнома жавобгарга юборилгани почта алоқа хизматининг квитанцияси билан тасдиқланади. Даъвогар вакили судга тақдим этган 2022 йил 28 декабрь кунги 2808802110сонли ғазначилик ордерига асосан жавобгар 15 000 000 сўм пул маблағини даъвогарга ўтказиб берган. Даъвогарнинг 2022 йил 15 декабрь кунги даъво аризаси 2023 йил 2 февраль куни жавобгар почта орқали юборилган ва 2023 йилни 10 февраль куни суд девонхонасида 1842-рақам орқали кирим қилинган. Яъни жавобгар судга даъво аризаси киритилганига қадар тўловни амалга оширилгани учун суд даъво талабини рад этишни лозим деб топади. Суд харажатларини тақсимлаш масаласи ИПК 118-моддасига мувофиқ ҳал этилади. “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9моддасининг 5-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари — «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга кетган маблағларни ташкилотлардан ундириб олиш бўйича даъволар, шу жумладан регресс даъволар юзасидан давлат божидан озод этилганлиги сабабли даъвогардан давлат божи ундирилмайди, почта харажати зиммасида қолдирилади. 3 Юқоридагиларга асосан, суд Ўзбекистон Республикаси ИПК 118, 176-180, 186-188-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвони қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар А зиммасида тўланган 30 000 сўм почта харажати қолдирилсин. Ҳал қилув қарори устидан бир ой муддат ичида шу суд орқали Фарғона вилоят суди иқтисодий судлов ҳайъатига тарафлар апелляция шикояти (прокурор протест) келтиришга ҳақли. Д.С. Акрамова