← Назад
Решение #64004 Уголовные
Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ЖК | 105 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 105 | — | law | |
| ЖКнинг | 661 | — | law | |
| ЖПКнинг | 84 | — | law | |
| Зиёдуллаевга ЖПК | 583 | — | law | |
| збекистон Республикаси ЖК | 661 | — | law | |
| илинсин ва унга нисбатан жиноят иши ЖПК | 84 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
АЖРИМ
2025 йил июнь ойининг 05 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари
бўйича Чилонзор туман суди, суд мажлиси, ўз биносида, раислик қилувчи,
туман судининг судьяси С.Мамадиев, судья ёрдамчиси Ш.Сайдуллаевнинг
котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Чилонзор туман
прокурорининг катта ёрдамчиси Н.Рустамов, айбланувчи Ш.Ботиров ва
унинг ҳимоячиси “MUSAFFO GARANT” адвокатлик фирмаси адвокати
Ю.Хасанов, жабрланувчи Ю.Зиёдуллаевнинг иштирокида, Ўзбекистон
Республикаси ЖК 105-моддаси 1-қисми билан айбланувчи Ботиров
Шердор Отабек ўғлига оид № 1-1006-2502/693-сонли жиноят ишини кўриб
чиқди.
Иш ҳужжатларига кўра:
Ботиров Шердор Отабек ўғли (Botirov
Sherdor Otabek o’gli), 1988 йил 04 сентябрь
куни Сирдарё вилоятида туғилган, миллати
ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти ўртамахсус, оилали, муқаддам судланмаган,
вақтинча ишсиз, Сирдарё вилояти, Оқолтин
тумани, Янги давр МФЙ, Янги давр кўчаси 39уй, 24-хонадонда яшайди, эхтиёт чораси
қўлланилмаган.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 105-моддаси 1-қисми билан
айбланган.
Суд, айбланувчи ва жабрланувчини кўрсатувларини тинглаб, жиноят
иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ва судда аниқланган далилларга баҳо
бериб қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Ш.Ботиров 2025 йил 11 апрель куни тахминан соат 21:00да қасддан
баданга шикаст етказиш мақсадида, Чилонзор тумани, Кўтарма МФЙ, 8уй, 46-хонадонда бўла туриб, шу ерда бўлган 01.07.2004 йилда туғилган
Зиёдуллаев Отабек Юлдош ўғли билан ўзаро келиб чиққан келишмовчилик
натижасида О.Ю.Зиёдуллаевнинг юзига бир неча маротаба уриб тан
жароҳати етказган.
Ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг 21.04.2025 йилдаги 2477сонли хулосасига асосан О.Ю.Зиёдуллаевда “ўнг кўз косаси пастки медиал
деворини ёпиқ синиб силжиши, бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия
чайқалиши, ўнг кўз атрофи юмшоқ тўқималари лат ейиши. Ўнг кўз
склераси қон қуйилиши, ўнг кўз юқори ва пастки қовоқлари қонталашлари,
ўнг лонж ички шиллиқ қавати сохаси шилинмаси” каби жароҳатлар
аниқланиб, ушбу жароҳатлар оғирлик даражасига кўра, соғлиқни 21
1
кундан кўп бўлган муддатга бузилишига олиб келадиган ЎРТАЧА ОҒИР
турдаги тан жароҳат эканлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ботиров Шердор Отабек ўғлига нисбатан
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми билан эълон
қилинган ва мазмунан кўриш учун судга чиқарилган.
Мазкур жиноят иши бўйича жабрланувчи Ю.Зиёдуллаев судга
аризалар билан мурожаат қилиб, айбланувчи Ш.Ботиров билан
ярашганлиги, айбланувчи Ш.Ботиров унга етказилган моддий ва маънавий
зарарларни тўлиқ қопланганлиги, унинг Ш.Ботировга нисбатан ҳеч қандай
даъвоси йўқлигини билдириб, Ш.Ботировни жиноий жавобгарликдан озод
этишликни сўрадилар.
Айбланувчи Ш.Ботиров ҳам судга ариза билан мурожаат қилиб,
айбига тўлиқ иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги ва жабрланувчиларга
етказилган моддий ва маънавий зарарларни тўлиқ қоплаганлигини ҳамда
бир-бирлари билан ярашганликларини билдириб, ўзини жиноий
жавобгарликдан озод этишликни сўради.
Суд,
жабрланувчи
Ю.Зиёдуллаевни
ҳамда
айбланувчи
Ш.Ботировнинг ярашув тўғрисидаги аризаларини ўрганиб, прокурор
ёрдамчиси ва ҳимоячининг айбланувчи Ш.Ботиров ва жабрланувчи
Ю.Зиёдуллаев ўзаро ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини
айблилик масаласини ҳал қилмасдан туриб тугатиш ҳақида билдирган
фикрларини эшитиб, Ш.Ботировнинг етказилган моддий зарарни тўлиқ
қопланганлигини, тарафлар ўртасида бирон-бир тазйиқ бўлмаганлигини,
судланувчи муқаддам судланмаганлиги, ярашув ўзаро хоҳишлари билан
ихтиёрий бўлганлигини эътиборга олиб ва Ўзбекистон Республикаси ЖК
105-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят ярашувга тушиши
сабабли, ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ Ш.Ботировни жиноий
жавобгарликдан озод қилиб, юритилган жиноят ишини айблилик
масаласини ҳал қилмасдан туриб, ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисмига асосан
ярашганлик муносабати билан тугатишни ҳамда жабрланувчи
Ю.Зиёдуллаевга ЖПКнинг 583-моддаси 6-қисмига асосан, ярашув суд
томонидан тасдиқлангач, мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш
ҳақида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтиришни лозим
топди.
Ўзбекистон Республикаси ЖПК 585-586-моддаларига амал қилиб,
суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
Ботиров Шердор Отабек ўғли (Botirov Sherdor Otabek o’gli)
Ўзбекистон Республикаси ЖК 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг 105моддаси 1-қисмида кўрсатилган жинояти учун жиноий жавобгарликдан
2
озод қилинсин ва унга нисбатан жиноят иши ЖПКнинг 84-моддаси 4қисмига асосан тугатилсин.
Жабрланувчи Ю.Зиёдуллаевга Ўзбекистон Республикаси ЖПК 583моддаси тартибида мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш
юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқотилганлиги тушунтирилсин.
Ажримдан норози томонлар, ажрим эълон қилинган вақтдан бошлаб
ўн сутка ичида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов
ҳайъатига апелляция тартибида хусусий шикоят ёки протест билдириши
мумкин.
Раислик қилувчи:
С.Мамадиев
3