← Назад
Решение #640112 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 535 | — | law | |
| Ушбу Кодекс | 540 | — | code_article | |
| Мазкур Кодекс | 541 | — | code_article | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФК | 544 | — | law | |
| онуннинг | 12 | — | law | |
| ФКнинг | 11 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Tayloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy
Tayloq, Mustaqillik street, 8
Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42
е-mail: i.tayloq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Тойлоқ тумани
2023 йил 6 март
4-1405-2301/114-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.Мажидовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, даъвогар ХХХнинг, ХХХдан 4 008 279,7
сўм ижара тўловлари ва 1 202 483,91 сўм пеня, жами 5 210 763,61 сўмни ундириш
тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни, Тойлоқ туманлараро иқтисодий
суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат
активларини бошқариш агентлиги хузуридаги бўш турган объектлардан самарали
фойдаланишни ташкил этиш марказининг Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси
(кейинги ўринларда даъвогар деб юритилади) ХХХ (кейинги ўринларда жавобгар деб
юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2019 йил 1 июлдаги ПҚ-4771-сонли қарори асосида
балансда сақловчилар Тойлоқ туман ХТБга қарашли 2-умумий ўрта таълим мактаби ҳамда
ижарага
олувчи
жавобгар
билан
2022
йил
12
сентябрдаги
1591-сонли уч томонлама ижара шартномасига асосан Тойлоқ тумани Украч МФЙ
манзилида жойлашган умумий майдони 24 кв.метрдан иборат бўлган бино-иншоот
жавобгарга ижарага берилганлиги, шартноманинг 3-иловасига асосан ижарага олувчи
ижара тўловини ҳар ойнинг 15-санасигача амалга оширилиши белгиланганлиги, аммо
ижарага олувчи тўловларни ўз вақтида тўламасдан шартнома талабларини
бажарилишини қўпол равишда бузганлиги, шартноманинг 9.2-бандида ижара тўловлари
ўз вақтида тўланмаганда кечиктирилган ҳар бир кун учун пеня тўланиши
белгиланганлиги, мажбуриятлар бажарилмаганлиги натижасида авобгарнинг асосий
қарзи 4 008 279,7 сўмни ва пеняси 1 202 483,91 сўмни, жами 5 210 763,61 сўмни ташкил
этганлиги, жавобгарга ушбу қарздорлигини тўлаб беришни сўраб талабнома
юборилганлиги, бироқ талабнома оқибатсиз қолдирилганлиги баён қилиниб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 4 008 279,7 сўм асосий қарз ва 1 202 483,91 сўм пеня,
жами 5 210 763,61 сўмни ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 24 февралдаги ажрими билан иш бўйича Тойлоқ тумани ХТБга
қарашли 2-умумий ўрта таълим мактаби низонинг предметига нисбатан мустақил
талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган.
Даъвогар судга ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар томонидан асосий қарз
ва пеня тўлиқ тўлаб берилганлиги маълум қилиниб, ишни даъвогар вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқиш сўралган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган
жавобгар ва учинчи шахс Тойлоқ тумани ХТБга қарашли 2-умумий ўрта таълим мактаби
суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси
иккинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг
йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо уларнинг йўқлигида,
учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли, суд ишни ишдаги мавжуд хужжатлар асосида даъвогар, жавобгар ва
учинчи шахс Тойлоқ тумани ХТБга қарашли 2-умумий ўрта таълим мактаби
вакилларининг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
хузуридаги бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш
марказининг Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (Ижарага берувчи), Тойлоқ туман
ХТБга қарашли 2-сонли умумий ўрта таълим мактаби (Балансда сақловчи) ва «JO’RABEK
KIMYO» МЧЖ (Ижарага олувчи) ўртасида 2022 йил 17 августда (2022 йил 12 сентябрда
1591-сон билан рўйхатга олинган) “Давлат мулкини ижарага бериш тўғрисида”
327391/123-22-сонли уч томонлама шартнома тузилган.
Шартноманинг 1.1.-бандига кўра, “Ижарага берувчи”, “Ижарага олувчи”га Тойлоқ
тумани Украч МФЙ манзилида жойлашган умумий майдони 24 кв.метрдан иборат бўлган
“Балансда сақловчи”нинг хонасини чакана савдо билан шуғулланиши учун (кейинги
ўринларда “Объект”) ижарага бериш, “Ижарага олувчи” эса ушбу объектни қабул қилиб
олади ва белгиланган ижара тўловини “Ижарага берувчи”га тўлаш мажбуриятини олган.
Шартномага кўра, “Ижарага олувчи” шартномада кўрсатилган “Объект”дан
фойдаланганлик учун “Ижарага берувчи”га ижара шартномасига асосан ҳар ойнинг
10-санасидан кечиктирмасдан шартноманинг 3-иловасида кўрсатиб ўтилган сумманинг
юз фоиз олдиндан тўлаш шаклида ижара ҳақи тўлаш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб
юритилади)нинг 535-моддасида, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи
ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки
фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Ушбу Кодекснинг 540-моддаси
биринчи қисмига кўра, мулк ижараси шартномаси шартномада белгиланган муддатга
тузилади. Мазкур Кодекснинг 541-моддасига кўра, ижарага берувчи ижарага олувчига
мол-мулкни шартнома шартлари ва мол-мулкнинг вазифасига мувофиқ ҳолатда
топширмоғи лозим.
Шартнома шартларига кўра, “Ижарага берувчи” “Ижарага олувчи”га ижарага
олинган мулк (бино, хона)ни фойдаланишга далолатнома асосида топшириши
белгиланган.
Аниқланишича, “Ижарага берувчи” ижара шартномасининг 1.1-бандида
кўрсатилган объектларни “Ижарага олувчи”га топширган, “Ижарага олувчи” эса мазкур
объектни қабул қилиб олган ва томонлар ўртасида Объектни топшириш ва қабул қилиш
далолатномаси имзоланган.
Самарқанд вилоят ҳудудида давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара
тўловининг энг кам ставкалари тўғрисида вилоят ҳокимининг 2022 йил 16 февралдаги
74-7-0-Қ/22 сонли қарори билан тасдиқланган.
Бироқ, “Ижарага олувчи” шартнома шартларига риоя қилмаган ҳолда ижара ҳақини
тўламаганлиги натижасида 4 008 279,7 сўм қарздорлик келиб чиққан.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 18 ноябрда почта алоқаси орқали
2789/01-07-сонли огоҳлантириш хати юборилиб, қарзни тўлаб бериш сўралган. Бироқ,
жавобгар томонидан тўловлар амалга оширилмаган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 544-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларига кўра, ижарага олувчи молмулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт.
Мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва муддатлари
мулк ижараси шартномаси билан белгиланади. Булар шартномада белгиланмаган
ҳолларда одатда худди шундай мол-мулкни ўхшаш ҳолатларда ижарага беришда
қўлланиладиган тартиб, шартлар ва муддатлар белгиланган деб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси “Ижара тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддасига кўра,
ижара ҳақи ижара шартномасида томонларнинг ўзаро келишувига биноан белгиланади,
бунда ер ва табиий ресурслар учун ижара ҳақи Ўзбекистон Республикаси қонунларида
кўрсатилган тартибда ва доирада белгиланади.
Ижара ҳақи ижарага олинган мол-мулкнинг эгасига тўланади. Бунда, башарти
давлат мол-мулк ижарага берилган бўлса, ижара ҳақи қонун ҳужжатларида белгиланган
тартибда тақсимланиши лозим.
Ижара ҳақи ижарага олинган бутун мол-мулк учун яхлит ёки ҳар бир объект бўйича
алоҳида-алоҳида натура, пул ёки аралаш шаклларда белгилаб қўйилиши мумкин. Ижара
ҳақини тўлаш шартлари ва муддатлари шартномада белгилаб қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2011 йил 1 декабрдаги
“Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий
судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 234-сонли қарорининг
9-банди биринчи хатбошисида, Мулк ижараси шартномаси ҳақ эвазига тузиладиган
шартнома ҳисобланади, шу сабабли ижарага олувчининг асосий мажбуриятларидан бири
мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни, яъни ижара ҳақини ўз вақтида тўлашдир. Ижара
ҳақини тўлаш муддатлари тарафлар томонидан белгиланади ва шартномада кўрсатилади.
Ижара ҳақини тўлаш муддати муайян сана ёки давр билан белгиланиши мумкин., иккинчи
хатбошисида, ижарага олувчининг ижара ҳақини тўлаш мажбурияти ижарага берилган
мулк унга топширилган пайтдан бошлаб вужудга келиши тўғрисида тушунтириш
берилган.
Жавобгар ижара тўловларини амалга оширмасдан, ушбу қонун нормаси ва
шартнома талабини бузган. Шу сабабли, суд даъвогарнинг жавобгардан 4 008 279,7 сўм
ижара тўловларини ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблайди.
ФКнинг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан ҳимоя
қилиниши белгиланган.
Шартномаларнинг 9.2.-бандида, “Ижарага олувчи” ўз мажбуриятларини
бажармаган ёки зарур даражада бажармаган тақдирда ҳамда мазкур шартномада назарда
тутилган ижара тўловини ўз муддатида ва миқдорида тўламаганлиги учун “Ижарага
берувчи”га ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг
0,4 фоиз миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорида пеня тўлайди деб қайд этилган.
Шунга кўра, даъвогар ушбу шартнома шартларидан келиб чиққан ҳолда
жавобгардан 1 202 483,91 сўм пеня ундиришни сўраган.
Аниқланишича, жавобгар даъвогар олдидаги 4 008 279,7 сўм қарзини ўз вақтида
тўлаб бермаган. Шунга кўра, суд даъвогарнинг пеня ундириш талабини асосли деб
ҳисоблайди.
Бироқ, даъвогар судга ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар томонидан
асосий қарз ва пеня суммаси тўлиқ тўлаб берилганлиги маълум қилинган.
Мазкур ҳолатда, суд жавобгар томонидан 4 008 279,7 сўм ижара тўловлари ва
1 202 483,91 сўм пеня тўлиқ тўлаб берилганлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво
талабини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
бешинчи қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг
4
жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, ишдаги далилларга
ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни рад
этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, ХХХдан даъвогар Ўзбекистон
Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги хузуридаги бўш турган
объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Самарқанд вилоят
ҳудудий бошқармаси фойдасига олдиндан тўланган 30 000 сўм почта харажати;
Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларига асосланиб суд-,
Даъвогар ХХХнинг, ХХХдан 4 008 279,7 сўм ижара тўловлари ва 1 202 483,91 сўм
пеня, жами 5 210 763,61 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво талабини қаноатлантириш
рад этилсин.
ХХХдан:
- даъвогар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
хузуридаги бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш
марказининг Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси фойдасига олдиндан тўланган
30 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали
Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
Ф.К.Мажидов