Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1405-2101/1184 Дата решения 06.03.2023 Инстанция Надзор Тип документа Постановление Суд Верховный суд Республики Узбекистан Судья Сагатов Равшан Мирсидикович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Хожар олтин далалари фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый Уста Юсуф деҳқон хўжалиги
Source ID 1036246 Claim ID 3157463 PDF Hash b7f966db6773b4ad... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 66-моддаси ИПКнинг 66 law
ИПК 299-моддаси ИПК 299 law
ИПК 302-моддаси ИПК 302 law
ИПК 301-моддаси ИПК 301 law
ушбу Кодекс 302-моддаси ушбу Кодекс 302 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
4-1405-2101/1184-сонли иқтисодий иш Биринчи инстанцияда ишни кўрган судья – Ў.Мурадов Апелляция инстанциясида маърузачи судья – О.Нуримов Кассация инстанциясида маърузачи судья – Т.Аннаева Такрорий кассация инстанцияси судида маърузачи судья – Р.Сагатов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА СУДЛОВ ҲАЙЪАТИ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИНИНГ ҚАРОРИ 2023 йил 6 март Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати О.Халмирзаевнинг раислигида, ҳайъат аъзолари И.Таджиев, А.Абдуллаев, Ш.Маҳмудов ва Р.Сагатовдан иборат таркибда, Б.Жўраевнинг котиблигида, “Usto Yusuf” деҳқон хўжалигининг вакиллари - А.Юсупов (2021 йил 6 сентябрдаги ишончнома асосида), С.Алибеков (2023 йил 3 мартдаги 48/09-сонли ордер асосида)нинг иштирокида, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Ургут туман кенгашининг даъвогар “Xojar oltin dalalari” фермер хўжалиги манфаатида “Usto Yusuf” деҳқон хўжалигини даъвогарга тегишли бўлган 0,60 гектар ер майдонидан чиқариш, ноқонуний экилган 300 дона тут, 224 дона мевали дарахт ва 60 дона терак дарахтини олдириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иқтисодий иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари устидан келтирилган ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосарининг протестини иш ҳужжатлари билан бирга Олий суд биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Ургут туман кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади) “Xojar oltin dalalari” фермер хўжалиги (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Usto Yusuf” деҳқон хўжалиги (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)ни даъвогарга тегишли бўлган 0,60 гектар ер майдонидан чиқариш, ноқонуний экилган 300 дона тут, 224 дона мевали дарахт ва 60 дона терак дарахтини олдиришни сўраган. Шунингдек, Кенгаш судга даъво талабларига аниқлик киритиш тўғрисида қўшимча ариза тақдим қилиб, жавобгарни даъвогарнинг 656қ-рақамли дала контуридаги ер майдонига экиб олган 300 дона тут, 224 дона мевали ва 60 дона терак дарахтларини олдириш ва 0,60 гектар ер майдонидан чиқаришни сўраган. Суднинг ажрими билан даъвогарнинг аризаси иш юритишга қабул қилинган ва ишга Юсупов Жамол Азимжон ўғли деҳқон хўжалиги 2-жавобгар сифатида, 1 Кадастр агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган. Тайлоқ туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 24 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгарларни Ургут тумани, Янгиариқ агрофирмаси ердан фойдаланиш харитаси 656қ-рақамли дала контурининг фермер хўжалиги фойдаланишидаги 0,60 га ер майдонидан чиқариш ҳамда Ургут тумани, Янгиариқ агрофирмаси ердан фойдаланиш харитаси 656қ-рақамли дала котурининг даъвогар фойдаланишидаги 0,60 га ер майдонига экилган 300 дона тут, 224 дона мевали ва 60 дона терак дарахтларини жавобгарлар ҳисобидан олдириш тўғрисида қарор қабул қилинган. Самарқанд вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2021 йил 5 ноябрдаги қарори билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 29 июлдаги қарори билан суд ҳужжатлари ўзгаришсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари томонидан берилган протестда мазкур ишни кассация тартибида такроран кўриб чиқиш сўралган. Бунга асос қилиб, протестда апелляция ва кассация инстанцияси судлари Ургут туман ҳокимининг 2002 йил 13 мартдаги 208 қ-сонли ва 25 мартдаги 246 қ-сонли қарорларида жавобгарларга ер участкалари аниқ қайси контурдаги ер майдонларидан ажратилганлиги кўрсатилмаганлиги, низоли ер майдонлари ҳужжатлар асосида кўздан кечирилиб, мутахассис иштирокида GPS аппарати орқали ўлчанганда, 656-сонли контурнинг жами майдони 1,93 гектар эканлиги, ер майдонининг 0,80 гектар қисмидан жавобгарлар фойдаланиб келаётганлиги ва “Азим банк” деҳқон хўжалиги ер майдонининг чегаралари тўғрисидаги харитадан кўринишича, деҳқон хўжалигига ажратилган ер майдони ҳозирги пайтда деҳқон хўжалиги фойдаланиб келаётган ер майдонидан (656 қ-дала контуридаги 0,33 гектар ер майдони) бошқа-бошқа ҳудудларда жойлашганлиги аниқланганлиги ҳақида хулосага келганлиги, бироқ судлар томонидан Ургут туман ҳокимининг 2002 йил 13 мартдаги 208 қ-сонли қарори билан 2-жавобгарга жами 0,33 гектар ер майдони ва 2002 йил 25 мартдаги 246 қсонли қарори билан 1-жавобгарга 0,30 гектар ер майдони ажратилганлиги ҳолатларига етарли баҳо берилмаганлиги, ваҳоланки, Давлат кадастрлар палатаси Ургут туман филиалининг 2022 йил 1 июндаги 02/457-сонли хатида деҳқон хўжаликларининг ер майдонлари ўрни тумандаги “Юқори-Тегана” маҳалласи ҳудудидан “Янгиариқ” агрофирмасининг еридан фойдаланиш харитасида белгиланган 656 қ-дала контурида жойлашганлиги аниқланганлиги кўрсатилган. Cуд мажлисида жавобгар вакиллари протестни қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбормасдан даъво талабларини рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўрадилар. Кенгаш, даъвогар ва учинчи шахс суд муҳокамаси вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, уларнинг вакили суд мажлисига келмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 297-моддасининг тўртинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси судининг суд мажлисига суд муҳокамасини ўтказиш вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган, кассация шикоятини (протестини) 2 берган шахснинг ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг келмаганлиги ишни уларнинг иштирокисиз кўришга тўсқинлик қилмайди. Шунинг учун судлов ҳайъати ишни уларнинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Судлов ҳайъати жавобгар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, протестда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра протестни қаноатлантиришни, суд ҳужжатларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни лозим топади. Суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак. Қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279, 302 ва 322-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори тўғрисида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбошисида тушунтириш берилган. ИПКнинг 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини аниқлайди. Бундай маълумотлар ёзма ва ашёвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади. Иш ҳужжатларига кўра, Ургут туман ҳокимининг 2002 йил 13 мартдаги 208-қ-сонли қарори билан Мирзақишлоқ қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида “Азим банк” деҳқон хўжалиги ташкил қилинган ва деҳқон хўжалигига жами 0,33 га ер майдони ажратилган. Ургут туман ҳокимининг 2002 йил 25 мартдаги 246-қ-сонли қарори билан тумандаги Янгиариқ ширкат хўжалиги ҳудудида “Usto Yusuf” деҳқон хўжалиги ташкил қилинган ва Янгиариқ ширкат хўжалиги вакилларининг 2002 йил 29 январдаги 1-сонли қарори билан Таниев Азимжонга деҳқон хўжалигини ташкил этиш учун ажратилган 0,30 га ер майдони “Usto Yusuf” деҳқон хўжалигига умрбод эгалик қилиш ва деҳқончиликда фойдаланиш учун ажратилган. Ургут туман ҳокимининг 2015 йил 05 ноябрдаги 1274-қ-сонли қарори билан “Азим банк” деҳқон хўжалиги раиси Файзиева Мавлуда ва унинг ўғли Юсупов Жамолнинг туман ҳокими номига ёзган аризалари инобатга олиниб, “Азим банк” деҳқон хўжалиги Юсупов Жамол номига қайта расмийлаштирилган. Кейнчалик, Ургут туман ҳокимининг 2015 йил 5 ноябрдаги 1275-қ-сонли қарори билан “Usto Yusuf” деҳқон хўжалиги раиси Юсупов Азимжон ва унинг ўғли Юсупов Акмалнинг туман ҳокими номига ёзган аризалари инобатга олиниб, “Usto Yusuf” деҳқон хўжалиги Юсупов Акмал номига қайта расмийлаштирилган. Шунингдек, Ургут туман ҳокимининг 2019 йил 10 декабрдаги 9364-қ-сонли қарори билан туман ҳокимининг 2015 йил 5 ноябрдаги 3 1275-қ-сонли қарорининг 1-бандига ўзгартириш киритилиб, “Usto Yusuf” деҳқон хўжалиги раиси Юсупов Азимжон ва унинг ўғли Юсупов Акмалнинг туман ҳокими номига ёзган аризалари инобатга олиниб, “Usto Yusuf” деҳқон хўжалигига тумандаги Янгиариқ агрофирмасининг ердан фойдаланиш харитасида кўрсатилган 655, 656қ-рақамли дала контуридан 0,30 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган суғориб ҳайдаладиган ер майдони Юсупов Акмал номига қайта расмийлаштирилган. Ургут туман ҳокимининг 2021 йил 3 мартдаги 207-қ-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармасининг 2020 йил 14 сентябрдаги 1-7-4/2-270-сонли хати ва тумандаги Юқори Тегана маҳалласида яшовчи фуқаро Юсупов Жамолнинг мурожаати инобатга олиниб, туман ҳокимининг 2015 йил 5 ноябрдаги 1274-қ-сонли қарори бандларидаги “Азим банк” сўзлари бекор қилинган ва ушбу қарор асосида якка тартибдаги тадбиркор Юсупов Жамол Азимжон ўғли (юридик шахс ташкил этмаган деҳқон хўжалиги) 2021 йил 10 март куни давлат рўйхатига олинган. Шунингдек, Ургут туман ҳокимининг 2007 йил 19 январдаги 285-сонли қарори билан фуқаро Халилов Шералига ғаллачилик-тамакичилик йуналиши буйича фермер хўжалиги юритиш учун тумандаги Янгиариқ ширкат хўжалиги ҳудудидан 22,2 га (шу жумладан, бугунги кунда низоли бўлган 748Ақ(хозирга 656)-контурдан) ер майдони ажратилган. Туман ҳокимининг 2008 йил 10 ноябрдаги 3466 Қ-сонли қарори билан фермер хўжалигига қўшимча равишда жами 8,81 га ер майдони ажратилган. Туман ҳокимининг 2010 йил 4 майдаги 566 Қ-сонли қарори билан фермер хўжалигининг 648, 628, ва 647-контурлардаги жами 8,81 га ер майдони туман ҳокимлиги захирасига қайтарилган. Туман ҳокимининг 2017 йил 6 майдаги 1289-сонли қарори билан фермер хўжалигининг 629, 648-контурлардаги 5,30 га ер майдони туман ҳокимлиги захирасига қайтарилиб, унинг ер майдони 16,86 га деб белгиланган. Туман ҳокимининг 2019 йил 25 январдаги 334Қ-сонли қарори билан тумандаги “Қаххоров Актам Олтин замин” ва “Зарипов Оятилло узумзори” фермер хўжаликларининг ер майдонлари “Xojar oltin dalalari” фермер хўжалигига қўшилиб, унинг жами ер майдонлари Янгиариқ агрофирмаси ҳудудидаги ердан фойдаланиш харитасида 459, 460, 461, 475, 476, 634, 638, 639, 60, 641, 645, 646, 647, 649, 655, 656, 689, 691 ва 692-сонли контурлардан ғалла, тамакичилик ва узумчилик йўналишида 20,82 гектар, шундан 10,40 га суғориб ҳайдаладиган ер майдони, 2,53 га узумзор ўрни, 2,63 га тутзор, 4,19 га томорқа ер майдонлари, 0,92 га ариқ ва зовурлар ўрни, 0,10 га йўл ва уввотлар ўрни, 0,05 га қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонлари этиб белгиланган. Туман ҳокимининг 2019 йил 23 октябрдаги 8571 Қ-сонли қарори билан “Xojar oltin dalalari” фермер хўжалигининг 656қ ва 655-сонли контурларидан жами 0,3 га шундан 0,20 га суғориб ҳайдаладиган ер майдони ўрни, 0,10 га тутзор ўрни майдонлари туман ҳокимлиги захира ер майдони ҳисобига қайтарилиб, туман ҳокимининг 2019 йил 10 декабрдаги 9364 Қ-сонли қарори билан “Usto Yusuf” деҳқон хўжалигига 656қ-рақамли дала контуридан 0,20 га ер майдони расмийлаштириб берилган. 4 Апелляция ва кассация инстанцияси судлари Ургут туман ҳокимининг 2002 йил 13 мартдаги 208 қ-сонли ва 25 мартдаги 246 қ-сонли қарорларида жавобгарларга ер участкалари аниқ қайси контурдаги ер майдонларидан ажратилганлиги кўрсатилмаганлиги, низоли ер майдонлари ҳужжатлар асосида кўздан кечирилиб, мутахассис иштирокида GPS аппарати орқали ўлчанганда, 656сонли контурнинг жами майдони 1,93 гектар ер майдонини ташкил этганлиги, мазкур ер майдонининг 0,80 гектар қисмидан жавобгарлар фойдаланиб келаётганлиги ва “Азим банк” деҳқон хўжалиги ер майдонининг чегаралари тўғрисидаги харитадан кўринишича, деҳқон хўжалигига ажратилган ер майдони ҳозирги пайтда деҳқон хўжалиги фойдаланиб келаётган ер майдонидан (656 қ-дала контуридаги 0,33 гектар ер майдони) бошқа-бошқа ҳудудларда жойлашганлиги ҳақида хулосага келган. Бироқ судлар томонидан Ургут туман ҳокимининг 2002 йил 13 мартдаги 208 қ-сонли қарори билан 2-жавобгарга жами 0,33 гектар ер майдони ва 2002 йил 25 мартдаги 246 қ-сонли қарори билан 1-жавобгарга 0,30 гектар ер майдони ажратилганлиги ҳолатларига тегишли тартибда баҳо берилмаган. Ваҳоланки, Давлат кадастрлар палатаси Ургут туман филиалининг 2022 йил 1 июндаги 02/457-сонли хатида деҳқон хўжаликларининг ер майдонлари ўрни тумандаги “Юқори-Тегана” маҳалласи ҳудудидан “Янгиариқ” агрофирмасининг еридан фойдаланиш харитасида белгиланган 656 қ-дала контурида жойлашганлиги кўрсатилган. ИПК 299-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд ишни кассация тартибида кўриш чоғида биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси суди томонидан моддий ҳуқуқ нормалари тўғри қўлланилганлигини ва процессуал қонун талабларига риоя этилганлигини иш материллари бўйича текширади. Мазкур модданинг иккинчи қисмига кўра, кассация инстанцияси суди янги далилларни текширишга ва янги фактларни аниқлашга ҳақли эмас. Бундан ташқари, Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди томонидан 4-1405-2302/368-сонли иш бўйича чиқарилган 2023 йил 28 февралдаги ажрими билан даъвогар Кадастр агентлигининг Самарқанд вилоят бошқармасининг жавобгар “Xojar oltin dalalari” фермер хўжалигига нисбатан туман ҳокими ва “Xojar oltin dalalari” фермер хўжалиги ўртасида тузилган ер участкасини узоқ муддатга ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ҳамда ердан фойдаланиш ҳуқуқини тугатиш ҳақидаги даъво аризаси иш юритишга қабул қилинганлиги аниқланди. Шу билан бирга, Давлат кадастрлар палатаси Самарқанд вилоят бошқармасининг 2023 йил 2 мартдаги 1296-сонли хатида Ургут туман ҳокимининг 2019 йил 23 октябрдаги 8571 –Q рақамли қарорига асосан 2022 йил 16 апрелда UZKAD дастурига ҳисобга олинган бўлиб, даъвогарнинг умумий ер майдони 18,016 гектардан иборатлигини маълум қилган. ИПК 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига кўра, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. ИПК 301-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига асосан, кассация инстанцияси суди кассация шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича 5 ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақли. Ушбу Кодекс 302-моддасининг 1-бандида қайд этилишича, иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини, апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. Баён этилганларга кўра, судлов ҳайъати иш бўйича қабул қилинган Тайлоқ туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 24 июлдаги ҳал қилув қарори, Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2021 йил 5 ноябрдаги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 29 июлдаги қарорини бекор қилиш ва ишни янгидан кўриб чиқиш учун юборишни лозим топади. Ишни янгидан кўришда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, Ургут туман ҳокимининг 2002 йил 13 мартдаги 208 қ-сонли қарори билан 2-жавобгарга жами 0,33 гектар ер майдони ва 2002 йил 25 мартдаги 246 қ-сонли қарори билан 1-жавобгарга 0,30 гектар ер майдони ажратилганлиги ҳолатларига ҳуқуқий баҳо бериш, даъвогарнинг умумий ер майдони 18.016 гектардан иборат эканлиги иш ҳужжатларидаги далиллар билан бирга қонуний баҳо бериш, суд харажатларини тақсимлаш масаласини ҳал қилиш лозим бўлади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 301 – 303, 3051-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Протест қаноатлантирилсин. Тайлоқ туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил 24 июлдаги ҳал қилув қарори, Самарқанд вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2021 йил 5 ноябрдаги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг 2022 йил 29 июлдаги қарори бекор қилинсин. “Usto Yusuf” деҳқон хўжалигининг кассация шикояти қисман қаноатлантирилсин. Ишни янгидан кўриш учун Тайлоқ туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Раислик қилувчи: О. Халмирзаев ҳайъат аъзолари: И. Таджиев А. Абдуллаев Ш. Маҳмудов Р. Сагатов 6