Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1805-2201/2696 Дата решения 06.03.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Касбинский межрайонный экономический суд Судья Базаров Мухиддин Амирқулович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Кадастр агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси Ответчик / Подсудимый Saxro Fayz Chamani масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1033714 Claim ID 3121149 PDF Hash 3f981bfbf596df15... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 48-моддаси тисодий процессуал кодекси 48 code_article
ИПКнинг 279-моддаси ИПКнинг 279 law
тисодий процессуал кодексининг 278-моддаси тисодий процессуал кодекси 278 code_article
йича ушбу Кодекс 279-моддаси йича ушбу Кодекс 279 code_article
тисодий процессуал кодексининг 279-моддаси тисодий процессуал кодекси 279 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI QASHQADARYO VILOYAT SUDI КАШКАДАРЬИНСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН 180108, Qarshi sh., Bunyodkorlik ko’chasi, 10 “A”-uy 180108, г. Карши, ул. Бунёдкорлик, дом 10 “А” Tel: (75) 221 13 20, Fax: (75) 221 13 55, e-mail: i.qashqadaryo@sud.uz ҚАРОР (апелляция инстанцияси суди) Биринчи инстанция судида ишни кўрган судъя Ғ.Игамов Апелляция инстанциясида маърузачи судъя М.Бозоров 4-1805-2201/2696-сонли иш Қашқадарё вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича апелляция инстанцияси судлов хайъати судъя М.Астановнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар Ҳ.Турсунов ва М.Бозоровлардан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Т.Усмоновнинг котиблигида, «Саҳро Файз чамани» масъулияти чекланган жамиятининг, Касби туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 декабрдаги ҳал қилув қароридан норози бўлиб берган апелляция шикоятини, Миришкор тумани Олтин Бошоқ МФЙ, Олтин бошоқ ҳудудида низоли 3352 контурдаги ер майдонида, сайёр суд мажлисида, даъвогардан кадастр вакили Д.Абилов ва жавобгардан жамият раҳбари Д.Абдуллаева, вакили адвокат Т.Каримовлар иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Касби туманлараро иқтисодий судига, Кадастр агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси, даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «Саҳро Файз чамани» масъулияти чекланган жамиятини Миришкор тумани “Олтин Бошоқ” МФЙ ҳудудининг 3352-контурдаги 6 га ер майдонидан мажбурий тартибда чиқаришни сўраган. Биринчи босқич судининг 2022 йил 26 декабрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилган. Жавобгар «Саҳро Файз чамани» масъулияти чекланган жамияти ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти билан мурожаат қилиб, унда ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш сўралган. Апеллянт жамият раҳбари ва унинг вакили судда апелляция шикоятида келтирилган важларни қувватлаб, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво талабини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар кадастр агентлиги вакили апелляция шикоятини тан олмасдан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдиришни сўради. Апелляция инстанция суди тарафлар вакилларининг тушунтиришини ва фикрини тинглаб, апелляция шикоятида келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиб ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни, апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни лозим топди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараенида аниқланган ҳолатлардан маълум булишича, Миришкор туман ҳокимининг 2019 иил 03 июлда "Сахро Фаиз чамани" масъулияти чекланган жамиятига ер маидони ажратиш туғрисида"ги Х-2417/07-сонли қарорига асосан "Олтин Бошоқ" массивидаги 497қ-контурда жоилашган жами 5,0 гектер ер маидони ажратилган. 2019 иил 11 июлдаги 402-сонли ижара шартномаси асосида фоидаланиб келиши юзасидан "Кучмас мулк объектига булган ҳуқуқ" 2021 иил 20 августда давлат руихатидан R-MIST00310591 -сон билан утказилган. "Сахро Фаиз Чамани" масъулияти чекланган жамияти томонидан "Олтин Бошоқ" массиви ҳудудидаги қишлоқ хужалиги харитасининг 3352qконтуридаги туман захирасида булган 6.0 гектер ер маидони узбошимчалик билан эгаллаб олинган. Кадастр агентлиги Миришкор туман бўлими томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонидан чиқиш ҳақида "Сахро Файз Чамани" масъулияти чекланган жамиятига огоҳлантириш хати берилган, лекин жавобгар ушбу ер майдонидан чиқмасдан келган. Шу боис, даъвогар жавобгарга нисбатан "Олтин Бошоқ" массиви ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги харитасининг 3352q-контуридаги туман захирасида бўлган 6.0 гектер ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариш тўғрисида даъво аризаси билан судга мурожаат этган. Биринчи инстанция суди 3352q-контурдаги 6.0 гектар ер майдони Электрон Онлайн аукцион натижалари тўғрисидаги 2022 йил 24 мартдаги баённомага асосан фуқаролар Тошматова Гулноза, Ражжабоева Орзигул, Рўзиқулов Шокир, Эргашева Гулноза, Тўхтаев Гулмурод, Тўхтамуродова Мўмина, Сайфуллаева Замира, Пўлатова Ражабиби, Аширов Акбарлар ижарага берилганлигига эътибор берилмаган. Суд мазкур ҳал қилув қарори билан ушбу фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилган. Биринчи инстанция суди ушбу ҳолатда фуқаролар Тошматова Гулноза, Ражжабоева Орзигул, Рўзиқулов Шокир, Эргашева Гулноза, Тўхтаев Гулмурод, Тўхтамуродова Мўмина, Сайфуллаева Замира, Пўлатова Ражабиби, Аширов Акбарларни низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилиши лозим эди. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 48-моддаси 1-бандига кўра, низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахслар биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини қабул қилгунига қадар, агар иш ушбу шахсларнинг тарафлардан бирига нисбатан ҳуқуқ ёки мажбуриятларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, даъвогар ёхуд жавобгар тарафида ишга киришиши мумкин. Улар тарафнинг илтимосномасига ёки суднинг ташаббусига кўра ҳам ишда иштирок этишга жалб қилиниши мумкин. Ўз.Р.ИПКнинг 279-моддаси биринчи қисми 4-бандига кўра моддий ва (ёки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёхуд нотўғри қўлланилганлиги ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартиришга асос бўлади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 278-моддаси 5-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича ушбу Кодекс 279-моддаси тўртинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган асос мавжуд бўлган тақдирда, ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва ишни ҳал қилув қарори бекор қилинган суд инстанциясига янгидан кўриш учун юборишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 279-моддаси тўртинчи қисмининг 4-бандига кўра, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилинганлиги биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ҳар қандай ҳолда бекор қилиш учун асос бўлади. Шунга асосан апелляция шикоятини қисман қаноатлантиришни, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишни, янгидан кўраётган суд фуқаролар Тошматова Гулноза, Ражжабоева Орзигул, Рўзиқулов Шокир, Эргашева Гулноза, Тўхтаев Гулмурод, Тўхтамуродова Мўмина, Сайфуллаева Замира, Пўлатова Ражабиби, Аширов Акбарларни низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилиши, иш учун аҳамиятли ҳолатларни тўлиқ аниқлаши ва иш бўйича қонуний ва асосли суд хужжати қабул қилиши, суд ҳаражатларини тўғри тақсимланиши лозим. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 274–280-моддаларига асосланиб, апелляция инстанцияси суди ҚАРОР ҚИЛАДИ: Касби туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 26 декабрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин, иш янгидан кўриш учун Касби туманлараро иқтисодий судига юборилсин. Апелляция шикояти қисман қаноатлантирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий судлов хайъатига кассация тартибида шикоят бериш мумкин. Раислик этувчи: М.Астанов Судьялар: Ҳ.Турсунов М.Бозоров