← Назад
Решение #640140 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Ушбу Кодекс | 2034 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40 E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
06.03.2023 йил
Дўстлик шаҳри
4-1304-2302/261-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий суди судьяси О.Эргашев, даъвогар
Жиззах вилоят Қўриқлаш бошқармасининг, жавобгар “Пахтакор деҳқон
бозори” масъулияти чекланган жамиятидан 2.854.207 сўм қарздорликни
ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Жиззах вилоят Қўриқлаш бошқармаси (кейинги матнларда даъвогар)
судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “Пахтакор деҳқон
бозори” масъулияти чекланган жамиятидан 2.854.207 сўм қарздорликни
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг
4
203 -моддаси иккинчи қисмига кўра, жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрини даъво аризасининг кўчирма нусхаси ўзига топширилган пайтдан
эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва
далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг
кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова
қилинади. Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси учинчи қисмига кўра, даъво аризаси
юзасидан ёзма фикр жавобгар ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил
томонидан имзоланган ёзма фикрга ишончнома илова қилинади.
Бироқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр
тақдим этилмади.
Ушбу Кодекснинг 2034-моддаси тўртинчи қисмига кўра, даъво
аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги
даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқишга
тўсқинлик қилмайди.
Мазкур холатда суд тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб
чиқиш имкониятини беришини инобатга олиб, ишни соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланишича,
даъвогар ва жавобгар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси
қўриқлаш хизмати томонидан жисмоний ва юридик шахсларга қўриқлаш
хизматини кўрсатиш бўйича 2021 йил 20 декабрь куни №12-21/1640-сонли
шартнома тузилган.
Шартномалар шартларига мувофиқ даъвогар ҳарбийлаштирилган ва
соқчилик қўриқлаши кўринишида техник қўриқлаш пунктидан фойдаланган
ҳолда жавобгарнинг мулкини қўриқлаш хизматини кўрсатиш мажбуриятини,
жавобгар эса мазкур шартнома шартларига асосан ўз вақтида кўрсатилган
хизматлар учун тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартномаларнинг 9-бандида кўрсатиладиган
хизматлар нархи белгиланган тарифларга мос ҳолда ҳисобланиб, тўловларни
амалга ошириш тартиби белгиланган.
Даъвогар томонидан жавобгарга шартномалар талаблари асосида
объектда қўриқлаш хизматлари кўрсатиб келинган.
Бироқ, жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим даражада
бажарилмаган ҳамда кўрсатилган қўриқлаш хизмати учун даъвогарга 2.854.207
сўм пул маблағлари тўлаб берилмаган.
Жавобгарга кўрсатилган қўриқлаш хизмати учун ҳисобланган
қарздорликни уч иш куни ичида тўлаб бериш тўғрисида 2022 йил
22 август куни 2/43/8-1233-сонли талабнома юборилган. Бироқ, даъвогар
томонидан юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Натижада даъвогар жавобгардан 2.854.207 сўм қарздорликни ундириб
бериш юзасидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
кераклиги, 333-моддасига кўра, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб
бериши белгиланган.
Демак, ушбу шартномада мажбуриятни бажариш шартлари тарафлар
ўртасида келишилган бўлиб, даъвогар қарздордан ўз манфаатларига тегишли
мажбуриятларини бажаришни тўлиқ талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги мазкур қарздорлиги ишдаги мавжуд
солиштирма далолатномалар билан ўз исботини топади.
Бундай холатда, суд ишдаги ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвони тўлиқ
қаноатлантиршини, жавобгар “Пахтакор деҳқон бозори” масъулияти чекланган
жамиятидан даъвогар Жиззах вилоят Қўриқлаш бошқармаси фойдасига
2.854.207 сўм асосий қарзни ва олдиндан тўланган 300.000 сўм давлат божи ва
30.000 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-180, 2034, 2035- моддаларини қўллаб, суд
қарор қилди:
Даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Пахтакор деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамиятидан
даъвогар Жиззах вилоят Қўриқлаш бошқармаси фойдасига 2.854.207 сўм
асосий қарз, олдиндан тўланган 300.000 сўм давлат божи ва 30.000 сўм почта
ҳаражати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тараф ҳал қилув қарори қабул
қилинган кундан бошлаб, ўн кун муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят
судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибда
шикояти (протести) бериши мумкин.
О.Эргашев