← Назад
Решение #640143 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 468 | — | law | |
| ФКнинг | 474 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 263 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
4-1107-2301/------сонли иш
Оҳангарон шаҳри
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси -----------раислигида, судья ёрдамчиси ------------------------нинг котиблигида, -------------------------- даъвогар "-------------------------------" АЖ манфаатиданинг
жавобгар “-------------------------” МЧЖ ҳисобидан 78 477 823 сўм асосий
қарз, 42 206 733 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини
даъвогар вакили ------------------------ (Оҳангарон ШЭТК раҳбари
ишончномасиз), прокурор ёрдамчиси ---------------, (жавобгар вакили
иштирокисиз) иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
“---------------------------” АЖ -------------------------- ва “-------------------------------” МЧЖ ўртасида электр энергия таъминоти юзасидан 160625-сонли
шартнома тузилган.
Ушбу
шартноманинг
шартларига
мувофиқ
даъвогар
туташтирилган тармоқ орқали жавобгарга электр энергияси бериб
туриш мажбуриятини, жавобгар эса қабул қилинган электр энергияси
ҳақини тўлаш, истеъмолчи (жавобгар) келгуси ҳисоб-китоб даврига у
бошланишидан олдин электр энергияси учун шартномавий ҳажми
нархини 100 фоизи миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириш
назарда тутилган.
Даъвогар 01.02.2023 йилга қадар жавобгарга электр энергия
етказиб берганлиги бўйича ҳисоб-китоб қилиб, қарздорликни тўлаб
беришни, агар ушбу сумма тўланмаган тақдирда жавобгарга нисбатан
даъво қўзғатилиши ҳақида талабнома юборган. Жавобгар талабномани
жавобсиз қолдирган ва шу сабабли даъвогар судга мурожаат қилиб,
жавобгардан 78 477 823 сўм асосий қарз, 42 206 733 сўм пеня
ундиришни сўраган.
Даъвогар вакили суд мажлисида иштирок этиб, даъво
талабларини қўллаб-қувватлаб, суд мажлиси кунига қадар жавобгар
томонидан қарздорлик сўндирилмаганлигини таъкидлаб, бу ҳақдаги
маълумотномани
судга
тақдим
этиб,
суддан
даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан
кейин матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасида, суд томонидан
юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта
манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг
кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли
топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган
бўлса иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчисини суд томонидан
тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланишлиги белгиланган.
Жавобгарга даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд
муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрим даъво аризада кўрсатилган
манзил бўйича юборилган бўлсада, ушбу ажрим жавобгарга хизмат
кўрсатувчи алоқа бўлимининг маълумотномаси билан қайтарилган.
Суд, ИПКнинг 128, 170-моддаларга асосланиб, ишни жавобгар
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, даъвогар вакилининг важларини ва прокурор ёрдамчисининг
даъвони қаноатлантириш тўғрисидаги фикрини тинглаб, иш
ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён
матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар
шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда
кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур
ҳолатда
тарафларнинг
мажбуриятлари
энергия
таъминоти шартномасидан келиб чиққан.
ФКнинг 468-моддасига асосан, Энергия таъминоти шартномасига
мувофиқ энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ
орқали абонентга (истеъмолчига) энергия бериб туриш мажбуриятини
олади, абонент эса қабул қилинган энергия ҳақини тўлаш, шунингдек
шартномада назарда тутилган энергия истеъмол қилиш тартибига риоя
этиш, тасарруфидаги энергетика шохобчаларидан фойдаланиш
хавфсизлигини ҳамда ўзи фойдаланадиган энергия истеъмол қилувчи
асбоб ва ускуналарнинг созлигини таъминлаш мажбуриятини олади.
ФКнинг 474-моддасига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки
энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда
тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия
миқдори учун тўланади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, 09.05.2019 йилда тарафлар
ўртасида юридик шахслар учун электр энергия таъминоти юзасидан
160625-сонли шартнома тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига мувофиқ даъвогар туташтирилган
тармоқ орқали жавобгарга электр энергияси бериб туриш
мажбуриятини, жавобгар эса қабул қилинган электр энергияси ҳақини
тўлаш мажбуриятини олган.
ҳисоб-китоб даврига у бошланишидан олдин электр энергияси учун
шартномавий ҳажми нархини 100 фоизи миқдорида олдиндан тўловни
амалга ошириши шартлиги белгиланган.
Даъвогар шартнома шартларига асосан олган мажбуриятини
бажарган, яъни жавобгарга шартномада назарда тутилган миқдорда
электр энергияси етказиб берган. Жавобгар эса шартномага асосан
олган мажбуриятини қисман бажармаслиги оқибатида ушбу низо келиб
чиққан.
ФКнинг 236-моддасида мажбурият мажбурият шартларига
мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи
одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Жавобгарнинг 01.02.2023 йил ҳолатида даъвогар олдидаги асосий
қарздорлиги миқдори 78 477 823 сўмни ташкил этиши тегишли иш
ҳужжатларида тўпланган материаллар, даъвогар томонидан суд
мажлисида тақдим этилган маълумотнома ва даъвогар вакилининг
кўрсатмалари билан ўз тасдиғини топган.
Бундай ҳолатда, даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талаби
асосли бўлиб ҳисобланади ва у қаноатлантирилиши, жавобгардан
даъвогар фойдасига 78 477 823 сўм асосий қарз ундирилиши лозим.
Шунингдек шартноманинг 3.10-банди талабларига кўра даъвогар
томонидан 42 206 733 сўм пеня ҳисобланган ва суддан уни ундириш
сўралган.
ФКнинг 263-моддаси талаби бўйича, неустойка тўлаш
тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан
қатъий назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний
неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
Шартноманинг 3.10-бандига асосан истеъмолчи ҳар бир
кечиктирилган кун учун қарздорликнинг 0,1 фоизи миқдорида бироқ
жами кечиктирилган қарздорликнинг 50 фоизидан ошмаган миқдорда
пеня тўлаши келишилган.
Мазкур ҳолатда 78 477 823 сўмлик электр энергияси
2022 йилнинг январь-декабрь ойларида етказиб берилган бўлса-да,
ушбу қарздорлик 01.02.2023 йилга қадар тўланмаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 15.06.2007 йилдаги 163-сонли
қарорининг 2-бандига кўра, мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик чораларини қўллаш
ҳақидаги низоларни ҳал қилишда иқтисодий судлар ФК, "Хўжалик
юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси
тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва бошқа қонун
ҳужжатларига қатъий амал қилишлари; 4-бандига кўра, ФКнинг 326моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг
мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга
олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги, шу билан бирга
неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган
фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги белгиланган.
Шунингдек, ФКнинг 326-моддасига асосан агар тўланиши лозим
бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли.
Шунга кўра суд тарафлар томонидан мажбуриятларнинг
бажарилиш
даражасини,
шунингдек
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблигини эътиборга
олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини қисман қаноатлантириб,
жавобгардан 11 771 673 сўм пеня ундиришни лозим деб топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан давлат божи тарафларга уларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
юклатилАДИ.
Бинобарин, даъво талаби қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан
даъвогар ҳисобига 78 477 823 сўм асосий қарз, 11 771 673 сўм сўм пеня
ва 30 000 сўм почта харажати ундирилиши, ишни кўриш билан боғлиқ
ундирилиши лозим бўлган 2 413 691 сўм давлат божи жавобгардан
ундирилиши лозим.
Юқоридагиларга ҳамда ФКнинг 234, 236, 261, 263, 468-478моддалари ва ИПКнинг 118, 128, 170, 176-179, 186-моддалари қўллаб,
суд
ҚАРОР
Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
“---------------------------” МЧЖ ҳисобидан:
- “----------------------------” АЖ фойдасига 78 477 823 сўм асосий қарз,
11 771 673 сўм пеня ва 30 000 сўм почта харажати;
- Республика бюджетига 2 413 691 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан апелляция тартибида шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
ҚИЛАДИ:
---------