Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2302/392 Дата решения 03.03.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Каримов Хушнуд Римбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкент вилояти божхона бошқармаси Ответчик / Подсудимый Ирон Банд масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1055543 Claim ID 3135802 PDF Hash b798c7581f2d76a7... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ланмагани сабабли Божхона кодексининг 349-моддаси ланмагани сабабли Божхона кодекси 349 code_article
онуннинг 48-моддаси онуннинг 48 law
олда суд учинчи шахсга нисбатан ишни ИПК 170-моддаси олда суд учинчи шахсга нисбатан ишни ИПК 170 law
ИПК 68-моддаси ИПК 68 law
ИПК 73-моддаси ИПК 73 law
кодексининг 18-моддаси кодекси 18 code_article
Мазкур кодекснинг 473-моддаси Мазкур кодекс 473 code_article
онуннинг 38-моддаси онуннинг 38 law
онуннинг 39-моддаси онуннинг 39 law
онуннинг 42-моддаси онуннинг 42 law
исобланган давлат божини ИПК 118-моддаси исобланган давлат божини ИПК 118 law
онуннинг 9-моддаси онуннинг 9 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 3 март 4-1107-2302/392-сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья ёрдамчиси А.Ўктамовнинг котиблигида даъвогар Тошкент вилоят божхона бошқармасининг жавобгарлар “Iron Band” МЧЖ қўшма корхонаси ва “DD General Insurance” АЖ суғурта компаниясига нисбатан давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган 5.377.121.457,60 сўм божхона тўловларини ҳамда 255.520.811,67 сўм пеняни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакиллари Б.Шадманов, Э.Тангрибердиев (ишончнома асосида), жавобгар вакиллари Н.Эргашев, Б.Мухаммеджанов (ишончнома асосида), Р.Ходжаев, Б.Иногамов (ишончнома асосида) иштирокида ўзининг биносидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: “Iron Band” МЧЖ қўшма корхонаси (кейинги ўринда- жамият ёки жавобгар) 27.04.2022 йилда ариза билан Тошкент вилоят божхона бошқармасига (кейинги ўринда- божхона органи ёки даъвогар) мурожаат қилиб, хориждан олиб келинган товарлари учун Вазирлар Маҳкамасининг 10.02.2020 йилдаги 76-сонли қарори билан тасдиқланган Товарлар (ишлар, хизматлар)ни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғи тўловчилар учун қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддатини узайтириш тартиби тўғрисида Низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.09.2021 йилдаги “Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларини янада қўллабқувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5243-сонли Қарорига асосан “эркин муомалага чиқаришда” божхона тўловларини 120 кун муддатга кечиктириб тўлашни сўраган ва кечиктирилган божхона тўловларининг тўланишини таъминлаш учун “DD General Insurance” АЖ суғурта компанияси (кейинги ўринда- суғурталовчи ёки иккинчи жавобгар) нинг 06.05.2022 йилдаги 5.500.000.000 сўмлик 0270/1303-12200180-001-сонли суғурта полисини тақдим этган. 07.05.2022 йил куни “божона тўловларини кечиктириб тўлаш тўғрисида” божхона органининг қарори қабул қилинган ва хориждан олиб келинган товарлар учун жамиятнинг 5.500.000.000 сўм миқдордаги (ҚҚС) божхона тўловлари 02.09.2022 йилгача кечиктириб тўлашга рухсат берилган. Яъни, жамиятнинг 2022 йил давомида чет давлатдан олиб келган товарлари божхона постида 27015/07.05.2022/0004065, 27015/07.05.2022/0004067, 27015/ 07.05.2022/0004066, 27015/07.05.2022/0004071-рақамли БЮД билан эркин муомалага чиқарилган ҳамда мазкур товарлар учун тўланиши лозим бўлган 5.377.121.457,60 сўм ҚҚС тўланиши кечиктирилган. 1 Бироқ, жамият белгиланган муддатда яъни, 02.09.2022 йилга қадар давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган 5.377.121.457,60 сўм миқдордаги божхона тўловларини тўламаган ва суғурта ҳодисаси юзага келган. Кечиктирилган божхона тўловлари белгиланган муддатда тўланмагани учун божхона органи томонидан 06.09.2022 йил куни жамиятнинг банкдаги ҳисоб рақамига инкассо топшириқномаси қўйилган. Шунингдек, кечиктирилган 5.377.121.457,60 сўм божхона тўловлари 02.09.2022 йилга қадар тўланмагани сабабли Божхона кодексининг 349-моддаси асосида жамиятга нисбатан 255.520.811,67 сўм пеня ҳисобланган (03.09.2022 йилдан 24.01.2023 йилгача ўтган давр учун). Божхона органи кечиктирилган божхона тўловларини ва унга ҳисобланган пеняни ихтиёрий тўлаб беришни сўраб жамиятга талабнома юборган. Бироқ, талабнома оқибатсиз қолдирилган ва шундан сўнг иқтисодий судда иш қўзғатилган. Суднинг ажрими билан “Ангрен” ЭИЗ (кейинги ўринда- учинчи шахс) низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб қилинган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили: жамият 27.04.2022 йил куни божхона органига ариза бериб, импорт қилган товарларига нисбатан жами 5.500.000.000 сўм ҚҚС тўлов муддатини 120 кундан ортиқ бўлмаган муддатга кечиктиришга рухсат сўрагани ва ушбу кечиктирилган божхона тўловларининг таъминоти учун суғурталовчининг 5.500.000.000 сўмлик суғурта полисини тақдим этгани, шундан сўнг божхона органининг 07.05.2022 йилдаги қарори билан жамият импорт қилган товарлар учун 5.500.000.000 сўм божхона тўловлари 02.09.2022 йил кунига қадар кечиктирилгани, суғурталовчи томонидан берилган суғурта полисида суғурта муддати 05.05.2022 йилдан 04.09.2022 йилгача этиб кўрсатилгани, бироқ жамият ушбу муддат ичида 5.377.121.457,60 сўм кечиктирилган божхона тўловини ихтиёрий тўламагани, шунингдек, божхона тўловини тўлаш мажбурияти вужудга келган 03.09.2022 йилдан 24.01.2023 йилгача ўтган давр учун жамиятга нисбатан 255.520.811,67 сўм пеня ҳисоблангани ҳақида кўрсатма берди ва жамият ва суғурталовчи ҳисобидан 5.377.121.457,60 сўм божхона тўловларини ҳамда ҳисобланган 255.520.811,67 сўм пеняни тўлиқ ундириб беришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили: жамият махсус иқтисодий зона иштирокчиси экани, шунинг учун жамиятга “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги қонун асосида солиқ, божхона соҳасида имтиёзлар берилгани, бироқ божхона органи жамиятга имтиёзларни қўлламагани, натижада жамият божхона органига нисбатан маъмурий судга ариза билан шикоят қилгани, маъмурий суднинг ҳал қилув қарорлари (қарорлари) билан божхона органининг жамиятга имтиёз қўлламаганликда ифодаланган ҳаракатсизлиги қонунга хилоф деб топилгани ва божхона органига “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги қонуннинг 48-моддаси бўйича жамиятнинг ҳуқуқларини тиклаш мажбурияти юклатилгани ҳақида кўрсатма берди ва даъво талаблари асоссизлиги сабабли уларни тўлиқ рад қилишни сўради. Суд мажлисида иштирок этган суғурталовчи вакили: суднинг ажрими билан суғурталовчининг банкдаги ҳисоб рақамига божхона органининг даъво аризасидаги талаблар доирасида инкассо қўйилгани, бу эса суғурталовчининг бошқа юридик ва жисмоний шахсларга суғурта тўловларини тўлашда муаммолар туғдираётгани, ваҳоланки жамиятга берган кафиллик (суғурта полиси) бўйича суғуратловчининг мажбуриятлари тегишли суднинг қарори қонуний кучга кирганидан сўнг вужудга 2 келишини, низога сабаб бўлаётган божхона тўловлари бўйича имтиёзлар жамиятга амалдаги қонунлар асосида берилгани сабабли божхона органининг даъво аризаси асоссизлиги ҳақида маълум қилди ва божхона органининг даъво аризасини рад қилишни сўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида учинчи шахс вакили тилхат орқали хабардор қилинган бўлсада, бугунги ишда иштирок этмади (олдинги суд мажлисида иштирок этган учинчи шахс вакили А.Қосимов (ишончнома асосида) жамият “Ангрен” ЭИЗ иштирокчиси экани, шунинг учун жамият томонидан импорт қилинган товарларга нисбатан имтиёзлар жамият киритган инвестицияларнинг ҳажмига қараб 7 йил давомида амалда бўлишини маълум қилган ва божхона органининг даъво аризасини қонуний ҳал қилишни сўраган). Бундай ҳолда суд учинчи шахсга нисбатан ишни ИПК 170-моддаси 3-қисми тартибида унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни мумкин, деб ҳисоблайди. Суд тарафларнинг вакиллари берган кўрсатмаларни тинглаб, тўпланган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагилар ҳақида хулосага келди. ИПК 68-моддаси 1-қисмига кўра, ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши керак. ИПК 73-моддаси 3-қисмида фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраётган иқтисодий суд учун фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки маъмурий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга тааллуқли бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийлиги қайд этилган. Хусусан, 5-1101-2204/676-сонли иш бўйича Тошкент вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 04.10.2022 йилдаги қарори билан қуйидаги ҳолатлар аниқланган. Солиқ кодексининг 18-моддаси 2-қисмига кўра, махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига ва айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга солиқ солишнинг алоҳида тартиби қонунчиликда ёки инвестиция битимларида назарда тутилган инвестицияларни амалга ошириш ҳамда бошқа шартларни бажариш билан боғлиқ ҳолда муайян муддат учун белгиланади. Мазкур кодекснинг 473-моддаси 3-қисмига кўра, махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари қўшилган қиймат солиғи ва бошқа солиқлар бўйича имтиёзлардан ушбу Кодексга мувофиқ фойдаланиладилар. “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Қонуннинг 38-моддаси 2 ва 3қисмларига кўра, махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан экспорт қилинаётган ёки импорт қилинаётган товарларни божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланилган ҳолдаги божхона расмийлаштируви қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. Махсус иқтисодий зона ҳудудида махсус божхона режимини таъминлаш Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан амалга оширилади. Мазкур Қонуннинг 39-моддасига кўра, махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари солиқ бўйича имтиёзлардан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида назарда тутилган тартибда фойдаланади. Махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари қуйидагиларни тўлашдан озод этилади: республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва инвестиция битимига мувофиқ инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун қурилиш даврида белгиланган 3 тартибда олиб кирилган қурилиш материаллари учун божхона тўловларини (бундан қўшимча қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлар мустасно); тасдиқланган рўйхат бўйича технологик ускуналарнинг ўхшаши Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиганини олиб киришда божхона тўловларини (бундан божхона расмийлаштируви учун йиғимлар мустасно). Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.10.2016 йилдаги “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4853-сонли Фармонининг 3-бандига кўра, махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Қонунида белгиланган тартибда алоҳида солиқлар, шунингдек, божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари назарда тутилади. Ушбу Фармоннинг 4-бандига кўра, Фармоннинг 3-бандида кўзда тутилган имтиёзлар киритилган инвестициялар ҳажмига қараб 3 йилдан 10 йил муддатгача, жумладан: 300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар - 3 йил муддатга; 3 миллион АҚШ долларидан 5 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар - 5 йил муддатга; 5 миллион АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар - 7 йил муддатга; 10 миллион АҚШ доллари ва ундан юқори - 10 йил муддатга берилади. Жамият 19.04.2018 йилда “Ангрен” ЭИЗ иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтган. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги “Loyihalar va import kontraktlarini kompleks ekspertiza qilish markazi” ДУКнинг 24.03.2022 йилдаги 14/02-05/1-1835-сонли хатида, Марказ томонидан комплекс экспертиза ўтказиш жараёнида Тошкент вилоят эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши йиғилишларининг 14.04.2018 йилдаги 1/4-42792-сонли ва 03.07.2018 йилдаги 1/4-4-4961-сонли баёнлари билан “Iron Band” МЧЖ қўшма корхонасига “Ангрен” ЭИЗ иштирокчиси мақоми берилгани, шунингдек жамият ва ЭИЗ Дирекцияси билан 17.04.2018 йилда 53-сонли ва 02.07.2018 йилда 62-сонли инвестиция битимларини имзолангани ва жамиятга 19.04.2018 йилда ЭИЗ иштирокчиси гувоҳномаси берилгани, “Ангрен” ЭИЗ Дирекциясининг 04.03.2022 йилдаги 14-1/122-сонли маълумот хатига асосан жамият (яъни, “Iron Band” МЧЖ қўшма корхонаси) томонидан киритилган инвестиция умумий миқдори 8,8 млн. АҚШ долларини ташкил этиши аниқланган. Юқоридагиларга асосан жамиятга 7 йил муддатга имтиёзлар шу жумладан, божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланилиши назарда тутилган. Бироқ, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги “Loyihalar va import kontraktlarini kompleks ekspertiza qilish markazi” ДУК томонидан берилган жавоб хатларда, жамиятга “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Қонуннинг 39-моддасига биноан махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан ишлаб чиқариш ва маҳсулотларни экспортга реализация қилиш учун фойдаланадиган хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганда божхона тўловларини тўланмаслиги белгиланганлиги, жамият томонидан импорт қилинаётган товарлардан ишлаб 4 чиқарилаётган тайёр маҳсулот ички бозорда реализация қилиш учун фойдаланишга олиб келинаётганлиги, шу сабабли жамият томонидан импорт қилинаётган товарлар рўйхатига хулоса бериш учун асос йўқлиги маълум қилинган. Шу билан бирга божхона органи томонидан ҳам жамиятга божхона имтиёзлари қўлланилмаган. Жамият томонидан БЮД гарчи имтиёзсиз тўлдирилгани, фақат божхона тўловларини кечиктириш кўрсатилгани ҳолда декларацияга жамиятнинг эркин иқтисодий зона қатнашчиси эканлиги ҳақидаги, уларга божхона имтиёзлари қўллашга асос бўладиган ҳужжатлар қўшиб тақдим этилган бўлсада божхона органи томонидан декларация имтиёзсиз тўлдирилганлиги важи билан жамитяга имтиёз қўлланилмаган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.10.2016 йилдаги “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4853-сонли Фармони 3-бандининг эски тахрири қуйидагича баён этилган: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.09.2014 йилдаги Р-4351-сонли фармойишига мувофиқ ташкил этилган Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш комиссиясининг эркин иқтисодий зоналар ҳудудида амалда қўлланилаётган солиқ ва божхона режимларини бирхиллаштириш ҳамда ушбу зоналар иштирокчиларининг қуйидагилардан: бўшаб қоладиган маблағларни янги корхоналарни ташкил этиш, шунингдек, мавжуд ишлаб чиқаришларни модернизациялаш, реконструкция қилиш ва техник, технологик қайта жиҳозлаш, кенгайтириш, ишлаб чиқариш биноларини қуриш, ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун зарур хом ашё ва материаллар харид қилишга мақсадли йўналтирган ҳолда ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кириладиган ускуналар, хом ашё, материаллар ҳамда бутловчи буюмларни, маҳсулот экспорт қилинганда вужудга келадиган қўшилган қиймат солиғининг манфий суммаси қайтарилмаслиги ҳуқуқи билан божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари); мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган ва лойиҳаларни амалга ошириш доирасида Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУКнинг товарлар рўйхатини комплекс экспертиза қилиш натижалари бўйича ижобий хулосаси бўлган тақдирда четдан келтириладиган қурилиш материалларини божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно). Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги “Loyihalar va import kontraktlarini kompleks ekspertiza qilish markazi” ДУК томонидан “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Қонуннинг 39моддасига биноан махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан ишлаб чиқариш ва маҳсулотларни экспортга реализация қилиш учун фойдаланадиган хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганда божхона тўловларини тўланмаслиги белгиланганлиги, жамиятлар томонидан импорт қилинаётган товарлардан ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулот ички бозорда реализация қилиш учун фойдаланишга олиб келинаётганлиги, шу сабабли ташкилот томонидан импорт қилинаётган товарлар рўйхатига хулоса бериш учун асос йўқлиги маълум қилинган. 5 “Loyihalar va import kontraktlarini kompleks ekspertiza qilish markazi” ДУК томонидан жамиятга ижобий хулоса берилмаган. Бунга сабаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.06.2020 йилдаги “Алоҳида солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилиш тўғрисида”ги ПФ-6011сонли Фармони қабул қилиниб, Президентнинг “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4853-сонли Фармонига ўзгартиришлар киритилганлиги, хусусан, Фармоннинг 3-банди янги таҳрирда қабул қилиниб, махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Қонунда белгиланган тартибда алоҳида солиқлар, шунингдек, божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари назарда тутилади деб белгиланган. Мазкур Фармон 2020 йил 1 октябрь санасидан кучга кирган. Шунга кўра, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги “Loyihalar va import kontraktlarini kompleks ekspertiza qilish markazi” ДУК ҳамда Тошкент вилоят божхона бошқармаси томонидан жамиятга имтиёз қўлланилмаган. Вазирлар Маҳкамасининг 10.04.2017 йилдаги 196-сон қарори билан тасдиқланган “Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида солиқлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 4-банди: б) кичик бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сон Фармонининг 5бандига мувофиқ “Ангрен” ЭИЗ ва “Жиззах” ЭИЗ иштирокчилари эркин иқтисодий зоналарнинг бутун фаолияти даврида четдан олиб келинадиган хомашё, материаллар ва бутловчи қисмлар учун божхона тўловларидан озод қилинадилар (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) ; г) кичик бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356сон қарорининг 7-банди билан солиқлар ҳақидаги қонунлар ўзгарганда эркин иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш бўйича улар рўйхатдан ўтказилган санада амал қилган норма ва қоидаларни қўллашга ҳақли эканлиги, акциз солиғи олинадиган товарларга солиқ солишни тартибга солувчи ҳужжатларнинг нормалари ва қоидалари бундан мустасно эканлиги белгиланган. Шунингдек, “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Қонуннинг 42-моддаси 1 ва 2-қисмларига кўра, махсус иқтисодий зона иштирокчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан кафолатланади. Солиқ тўғрисидаги қонунчилик ўзгарганда махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари имтиёзлар амал қилиш муддати давомида, лекин ўн йилдан ошмаган муддат ичида солиқлар, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўлаш бўйича улар Махсус иқтисодий зона иштирокчиларининг реестрига киритилган санада амалда бўлган нормалар ва қоидаларни қўллашга ҳақлидир, бундан акциз тўланадиган товарларга 6 солиқ солинишини тартибга солувчи қонунчиликнинг нормалари ва қоидалари мустасно. Шунингдек, мазкур модданинг 4-қисмида махсус иқтисодий зоналарда махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига нисбатан қонунчиликда назарда тутилган барча кафолатлар ва имтиёзларга риоя этилиши таъминланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан қўшимча кафолатлар ва имтиёзлар берилиши мумкинлиги кўрсатилган. “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Қонуннинг 48-моддасига кўра, эркин иқтисодий зоналар ҳудудида мазкур Қонун кучга киргунга қадар эркин иқтисодий зоналар дирекциялари томонидан рўйхатга олинган ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёз ва преференциялар улар тақдим этилган муддат ўтгунига қадар сақлаб қолинади. Бундан ташқари, “Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 41моддасига кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қўлланилади, бундан ушбу модданинг 2-қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно. Ўзбекистон Республикаси қонунининг амал қилиши у амалга киритилгунига қадар юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардагина татбиқ этилади. Агар қонунда мазкур қонун қабул қилингунига қадар жавобгарликка сабаб бўлмаган ёки енгилроқ жавобгарликка сабаб бўлган хатти-ҳаракатларни содир этганлик учун юридик ва жисмоний шахсларнинг жавобгарлигини жорий этиш ёхуд кучайтириш назарда тутилса, шунингдек агар қонуннинг қўлланилиши натижасида юридик ва жисмоний шахсларга моддий зарар етказиладиган бўлса, қонунга орқага қайтиш кучини беришга йўл қўйилмайди. “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 1 30 -моддасига кўра, давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари қонунчиликда берилган имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш тартибини ўз ваколатлари доирасида тушунтириши, шунингдек уларнинг қўлланилишини таъминлаши шарт. Юқорида саналган қонун нормаларидан келиб чиқиб, жамиятга нисбатан у эркин иқтисодий зона иштирокчиси бўлиб рўйхатдан ўтган вақтдан бошлаб белгиланган муддатга қадар божхона имтиёзлари ва преференциялари қўлланилиши керак бўлган, қонунчиликдаги ўзгаришлар эса ўша қонун қабул қилингандан кейин вужудга келган муносабатларга нисбатан тадбиқ этилади. Шундай бўлсада, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги “Loyihalar va import kontraktlarini kompleks ekspertiza qilish markazi” ДУК ҳамда Тошкент вилоят божхона бошқармаси томонидан жамиятга қонунда белгиланган имтиёзларни қўлламасдан ҳаракатсизликка йўл қўйилган. Шунинг учун Тошкент вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг 04.10.2022 йилдаги қарори билан жавобгар Тошкент вилоят божхона бошқармасининг аризачи “Iron Band” МЧЖ қўшма корхонасига имтиёз қўлламаганликда ифодаланган ҳаракатсизлиги қонунга хилоф деб топилган ва жавобгар Тошкент вилоят божхона бошқармаси зиммасига аризачи “Iron Band” МЧЖ қўшма корхонасининг “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Қонуннинг 48-моддаси талабига кўра, ҳуқуқларини тиклаш мажбурияти юклатилган. 7 Бундай ҳолда суд божхона органининг даъво аризасидаги талаблар билан келишмайди ва даъво аризани жавобгар “Iron Band” МЧЖ қўшма корхонасига нисбатан қаноатлантиришни рад қилади. Чунки, Тошкент вилоят маъмурий судининг юқоридаги қарори билан божхона органининг жамиятга имтиёзларни қўлламасликда ифодаланган ҳаракатсизлиги қонунга хилоф деб топилиб, божхона органи зиммасига жамиятнинг “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Қонуннинг 48-моддаси талабига кўра, ҳуқуқларини тиклаш мажбурияти юклатилган. Суд божхона органи вакилининг даъво аризага асос сифатида божхона тўловларини 120 кунга кечиктириш тўғрисидаги жамиятнинг аризаси ва тўловларни кечиктириш муносабати билан суғурталовчи томонидан берилган суғурта полиси ҳақидаги важлари билан келишмайди. Чунки, божхона тўловларини 120 кун муддатга кечиктириш ҳақидаги ариза жамият томонидан тақдим этилган ёки тақдим этилмаганидан қатъи назар жамият “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Қонуннинг 42-моддаси 2-қисмида шунингдек, 48-моддаси 2-қисмида белгиланган имтиёз ва преференцияларни белгиланган муддат ўтгунига қадар ўзига нисбатан татбиқ этиш ҳуқуқига эгалигини ҳамда божхона органининг жамиятга нисбатан имтиёзларни қўлламасликда ифодаланган ҳаракатсизлигига маъмурий суд томонидан баҳо берилганини суд инобатга олишни лозим топади. Қолаверса, суғурталовчи ва жамият ўртасида 05.05.2022 йилда тузилган 0270/1303/1/2200180-сонли шартноманинг 2.3-бандида суғурталовчининг суғурта тўловлари бўйича божхона органи олдидаги мажбурияти суднинг қонуний кучга кирган қарори асосида вужудга келиши ҳақида шарт белгиланган бўлиб, ушбу ҳал қилув қарори билан божхона органининг даъво аризаси рад этилгани учун суд даъво аризани жавобгар “DD General Insurance” АЖ суғурта компаниясига нисбатан ҳам қаноатлантиришни рад қилади. Суд давлат божини муҳокама этиб, ушбу низо бўйича ҳисобланган давлат божини ИПК 118-моддаси талаблари асосида божхона органи зиммасига юклашни бироқ, “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасида божхона органлари барча ишлар ҳамда ҳужжатлар бўйича, шунингдек алоҳида юритиладиган ишлар бўйича давлат божи тўловидан озод этилгани боис ундан ундирмасликни лозим топади, бироқ олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажатини божхона органи зимасида қолдиради ва ИПК 118, 170, 173, 176-177-моддалари асосида қарорқилди: Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин. Даъвогар Тошкент вилояти божхона бошқармаси давлат божи тўловидан озод этилгани инобатга олинсин. Олдиндан тўланган 30.000 сўм почта харажати даъвогар Тошкент вилояти божхона бошқармаси зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарорининг нусхаси тарафларга юборилсин. Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда ва муддатда шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин. Судья Х.Каримов 8