Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1404-2201/2899 Дата решения 03.03.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Мамадияров Шухратжон Бутаерович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Умаров Дилшод Абсаматович Ответчик / Подсудимый Green Agro Export масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1033927 Claim ID 3149605 PDF Hash fa239874214d0e41... Загружено 09.04.2026 08:03 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
онунининг 41-моддаси онуни 41 law
илиши белгиланган ИПК 278-моддаси илиши белгиланган ИПК 278 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
SAMARQAND VILOYAT SUDI САМАРКАНДСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД 140100, Samarqand sh., Mingtut k., 2 uy 140100, г. Самарканд, ул. Мингтут, дом 2 Tel:(+99866) 234-52-46 Fax: 0 (66) 234-46-53 email: i.samarqand@sud.uz ҚАРОР (апелляция инстанция суди) 2023 йил 3 март Самарқанд шаҳри 4-1404-2201/2899-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Ф.Юлдашев Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Ш.Мамадияров раислигида, судьялар О.Нуримов ва Ж.Юсуповдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси А.Қахоров котиблигида, даъвогар Умаров Дилшод Абсаматовичнинг адвокати А.Наврузов (2023 йил 10 январдаги 38-сонли ордер асосида), жавобгарлар “Green Agro Export” масъулияти чекланган жамияти раҳбари ва иштирокчиси Д.Абсаматовлар иштирокида, Тайлоқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 18 январдаги ҳал қилув қарори устидан даъвогар Умаров Дилшод Абсаматовичнинг берган апелляция шикоятини вилоят судининг биносида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: даъвогар Д.Умаров (матнда “даъвогар” деб юритилади) Жомбой туманлараро иқтисодий судига жавобгарлар “Green Agro Export” масъулияти чекланган жамияти (матнда “жавобгар 1” деб юритилади) ва иштирокчиси Д.Абсаматов (матнда “жавобгар 2” деб юритилади)га нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Green Agro Export” МЧЖнинг 2022 йил 25 ноябрдаги 2-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. Жомбой туманлараро иқтисодий судида кворум бўлмаганлиги боис, иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий судига кўриш учун ўтказилган. Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 18 январдаги ҳал қилув қарори билан аризани қаноатлантириш рад этилган. Даъвогар Д.Умаровнинг апелляция шикоятида, Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг 2023 йил 18 январдаги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризани қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилиш сўралган. Суд мажлисида иштирок этган “даъвогар” вакили – Д.Умаров Россияга ишлаш учун кетганлиги, унга нисбатан Тошкент шаҳрида қўзғатилган жиноят иш мазкур иқтисодий ишга алоқадор эмаслигини, чунки жиноят иши фуқароларнинг берган пулларини тўлаб бермаганлигидан қўзғатилганлигини эътироф этиб, апелляция шикоятида келтирилган важларини такрорлаб уни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар Д.Абсаматов - “жавобгар 1”га раҳбарлиги, тугатиш тўғрисидаги қарорни гаровдаги мол-мулкни юқорироқ нархда сотиш учун қабул қилганлиги, чунки мол-мулки анча паст баҳоланганлиги, жамиятнинг гаровга қўйилган мол-мулки фуқаролик ишлари бўйича суднинг ҳал қилув қарорига асосан ким ошди савдосида сотилганлиги, шундан кейин ҳам банкдан тўланмаган қарзи қолганлиги, банк талабига асосан Давлат хизматлари агентлигига бориб жамиятни тиклаш тўғрисида қарорни ёзиб берганлиги, шерик таъсисчиси акаси эканлиги, унга ушбу қарор қабул қилаётганлигини айтмаганлиги, айбини тан олишини эътироф этиб, шикоятни қаноатлантиришни сўради. Судлов ҳайъати ишда иштирок этувчи шахслар вакилларининг тушунтиришларини эшитиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция шикоятини қаноатлантиришни, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, аризани қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни лозим топди. “Green Agro Export” МЧЖнинг 2022 йил 16 июнда рўйхатга олинган Устави ва таъсис шартномасига кўра, унинг таъсисчилари Д.Умаров ва Д.Абсаматов бўлиб, ҳар бирининг устав фондидаги улуши 50 % дан иборат. Аниқланишича, “Green Agro Export” МЧЖнинг фаолиятини тугатиш тўғрисида таъсисчиларнинг 2022 йил 26-октябрдаги 1-сонли қарорини жавобгар Д.Абсаматов якка ўзи қабул қилган. Ушбу қарор қонунийлиги судда низолашилмаган. Худди шу тартибда жамиятининг фаолиятни тиклаш тўғрисида 2022 йил 25-ноябрдаги 2-сонли қарорни жавобгар Д.Абсаматов якка ўзи қабул қилган. Registr.stat.uz сайтида юридик шахс тўғрисидаги маълумотга кўра, жамият айни кунда ягона давлат реестридан ўчирилмаган, фаолллик ҳолати: “Фаолият кўрсатмаётган”. Даъвогар Д.Умаровнинг нотариал тартибда тасдиқланган ҳолда берган 2022 йил 18 июлдаги ишончномада, унинг номидан жавобгар Д.Абсаматов ҳокимиятларда, давлат хизматлари марказларида, банк идораларида, нотариал идораларида, солиқ инспекциясида, коммунал ва бошқа хизматлар идораларида кадастр хизматларида, ЙҲҲБ, ИИБ, суд, прокуратура ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида, ҳарбий бўлимларда, архивларда ва бошқа тегишли давлат ва нодавлат ташкилотларда, учинчи шахслар олдида вакили бўлишига ваколат берган. Биринчи инстанция суди ишончномада, “даъвогар” жамият фаолияти юзасидан қарор қабул қилиш ваколатларини жавобгар Д.Абсаматовга бермаганлигини тўғри эътироф этган. Бироқ, моддий ҳуқуқ нормаларини қўллашда, иш ҳолатларига баҳо беришда хатога йўл қўйган. “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 41-моддаси, биринчи қисмига мувофиқ жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари, жамиятнинг устави талаблари бузилган ҳолда қабул қилинган ҳамда жамият иштирокчиларининг 2 ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузадиган қарори овоз беришда иштирок этмаган ёки баҳсли қарорга қарши овоз берган жамият иштирокчисининг аризасига кўра суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Бундай ариза жамият иштирокчиси қабул қилинган қарор тўғрисида билган ёки билиши лозим бўлган кундан эътиборан икки ой ичида берилиши мумкин. Жамият уставининг 11.1-бандига кўра жамиятнинг олий бошқарув органи жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишидир. Уставнинг 11.2-бандига асосан иштирокчилар умумий йиғилишда устав капиталидаги ўз улушларига мутаносиб равишда овозлар сонига эгадирлар. Уставнинг 11.5-банди биринчи жумласининг умумий мазмунига мувофиқ, уставдаги ҳар қандай масалалар бўйича қарорлар иштирокчиларнинг умумий овозлари сонининг камида 75 фоиз қисмидан иборат кўпчилик овозлар билан қабул қилинади. Иштирокчиларни умумий йиғилишга чақириш тартиби 11.6 ва 11.7-бандларида, иштирокчини хабардор қилиш ҳамда умумий йиғилиш ўтказиш тартиби эса 11.12-бандида кўрсатилган. Бироқ, жамиятни иштирокчиси ва жамият раҳбари бўлган жавобгар Д.Абсаматов уставда белгиланган шартлар ва тартибга риоя этмасдан низоли қарорни яккаликда бир ўзи 2022 йил 25-ноябрдаги 2-сонли қарорни қабул қилган. Бу ҳаракатлари билан устав ва қонун талабларини бузган. Лекин, биринчи инстанция суди нима сабабдан “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 41-моддасини қўлламаганлигини асослантириб бермасдан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги “Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби ҳамда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 704-сонли Қарори билан тасдиқланган Низомининг 1-боб, бешинчи бандига асосланиб, даъвони қаноатлантиришни рад этган. Ваҳоланки, ушбу норматив ҳуқуқий ҳужжатда ҳам иштирокчи(муассис)нинг якка ўзи қарор қабул қилишга ҳақли эканлиги белгиланмаган. Аксинча, муассислар фаолиятни тиклашга оид қарор қабул қилиши белгиланган ИПК 278-моддасининг 2-бандига кўра, апелляция инстанцияси суди апелляция шикоятини (протестини) кўриш натижалари бўйича, ҳал қилув қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва янги қарор қабул қилишга ҳақли. ИПК 118-моддасига асосан суд харажатлари жавобгар зиммасига юкланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 278280-моддаларига асосланиб, судлов ҳайъати қарор қилади: Тайлоқ туманлараро иқтисодий судининг 4-1404-2201/2899-сонли иқтисодий иши бўйича 2023 йил 18 январдаги ҳал қилув қарори бекор қилинсин. 3 қаноатлантирилсин. “Green Agro Export” масъулияти чекланган жамиятининг 2022 йил 25 ноябрдаги 2-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилсин. “Green Agro Export” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар Умаров Дилшод Абсаматович фойдасига олдиндан тўланган 4 500 000 сўм давлат божи ва 54 000 сўм почта харажати ундирилсин. “Green Agro Export” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг депозит ҳисоб рақамига 150 000 сўм видеоконференцалоқа харажати ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Апелляция шикояти қаноатлантирилсин. Қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради. Унинг устидан кассация тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига шикоят (протест) бериш мумкин. Раислик қилувчи Ш.Мамадияров ҳайъат аъзолари О.Нуримов Ж.Юсупов 4