Реквизиты
Категория Уголовные Номер дела 1-1006-2504/612 Дата решения 05.06.2025 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ярашганлик муносабати билан иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим Суд Чиланзарский районный суд по уголовным делам Судья Абдушукуров Фарход Зокирович Язык
Стороны
Истец / Обвинение Ответчик / Подсудимый
Source ID 390506 Claim ID 2813649 PDF Hash 2f2f3c9edb92255a... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддасининг 1-қисми збекистон Республикаси ЖК 122 1 law
збекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси збекистон Республикаси МЖтК 474 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси збекистон Республикаси ЖК 122 law
збекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддаси збекистон Республикаси ЖК 661 law
ЖКнинг 122-моддасининг 1-қисми ЖКнинг 122 1 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 583 law
збекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси збекистон Республикаси ЖПК 84 law
Текст решения Оригинал (узб.)
АЖРИМ (ярашганлик муносабати билан жиноят ишини тугатиш тўғрисида) 2025 йил июнь ойининг 5 куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди, 2-Чарҳ Камолон МФЙ биносида, очиқ сайёр суд мажлисида, судья Ф.Абдушукуровнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ҳ.Норбоевнинг котиблигида, тарафлардан давлат айбловчиси Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори катта ёрдамчиси Н.Рустамов, судланувчи У.Эргашев ва унинг ҳимоячиси адвокат С.Мамараимова, жабрланувчи М.Эргашеваларнинг иштирокида, Эргашев Умиджон Юлдош ўғли (Ergashev Umidjon Yuldosh o`g`li), 23.01.1992 йилда Тошкент шахрида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти ўрта, оилали, 1 нафар фарзанди бор, “Siang Feng International Tfding” МЧЖда сотув бўлимида менежер бўлиб ишлайди, муқаддам судланмаган, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бешқўрғон МФЙ, Бешқўрғон 1-тор кўчаси 31-уй, 33хонадонда яшовчи, иш бўйича “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси қўлланилган, айблов далолатномаси нусхасини 16.04.2025 йилда олган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддасининг 1-қисми билан айбланганга оид № 1-1006-2504/612-сонли жиноят ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ Иш ҳужжатларига кўра, фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 18.05.2023 йилдаги 2-1004-2303/6004-сонли ҳал қилув қарорига асосан қарздор Эргашев Умиджон Юлдош ўғлидан ундирувчи Эргашева Мухлиса Умиджон қизининг фойдасига вояга етмаган 20.07.2019 йилда туғилган Юлдошева Дилнура Умиджон қизи исмли бир нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун, то улар вояга етгунга қадар қарздорнинг ҳар ойдаги ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадидан 1/4 қисми миқдорида алимент 18.05.2023 йилдан бошлаб алимент ундириш белгиланган. У.Эргашев юқоридаги кўрсатилган суднинг суд буйруғига кўра вояга етмаган шахсни моддий таъминлашга мажбур эканлигини била туриб, 01.12.2023 йилдан 01.07.2024 йилга қадар жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида 9.658.936 сўмлик алимент маблағларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганлиги учун 10.07.2024 йилда жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди томонидан У.Эргашев Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, унга нисбатан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган. Судланувчи У.Эргашев маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ўзига тегишли хулоса чиқармасдан яна вояга етмаган шахсни моддий таъминлаш чорасини кўрмасдан, суд буйруғи ва ҳал қилув қарорига асосан жабрланувчи М.Эргашева фойдасига ундирилиши лозим бўлган маблағни 01.07.2024 йилдан 01.02.2025 йилгача жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаган, ушбу даврда ундирилиши лозим бўлган маблағ 5.798.469 сўм, жами эса 15.457.405 сўмни ташкил этган. Ушбу ҳолат юзасидан У.Эргашев моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ва суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этишда ифодаланган ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1қисмида назарда тутилган жиноятни қасддан содир этганликда айбланган. Суд мажлисида судланувчи У.Эргашев ва жабрланувчи М.Эргашевалар ариза билан мурожаат қилиб, жиноят ишини ярашганликлари муносабати билан тугатишни сўрашди. Судланувчи У.Эргашев суд мажлисида ярашув тўғрисидаги аризасини қувватлаб, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, ҳақиқатдан ҳам фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 18.05.2023 йилдаги суд буйруғига асосан ундан ундирувчи Эргашева Мухлиса фойдасига вояга етмаган фарзанди таъминоти учун даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланганлигини ва жами бўлиб, 15.457.405 сўм қарздорлик юзага келганлигини, ҳозирда у жабрланувчига етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлигини, қилмишидан чин кўнглидан пушаймонлигини, ҳозирда жабрланувчи М.Эргашева билан ўзаро ярашиб олганлигини ва ярашувлари ихтиёрий бўлганлигини маълум қилиб, суддан унга нисбатан жиноят ишини жабрланувчи билан ярашганлиги муносабати билан иш юритувидан тугатишни сўради. Жабрланувчи М.Эргашева суд мажлисида ярашув тўғрисидаги аризасини қувватлаб, ҳақиқатан ҳам фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 18.05.2023 йилдаги суд буйруғига асосан У.Эргашевдан унинг фойдасига вояга етмаган фарзанди таъминоти учун даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланганлигини ва жами бўлиб, 15.457.405 сўм қарздорлик юзага келганлигини, ҳозирда унга етказилган моддий ва маънавий зарарни тўлиқ қоплаганлигини, У.Эргашевга нисбатан ҳеч қандай моддий ва маънавий даъвоси йўқлигини, у билан ўзаро ихтиёрий равишда, ҳеч қандай тазйиқларсиз ярашиб олганлиги ҳақида кўрсатув бериб, ярашганликлари муносабати билан жиноят ишини иш юритувдан тугатишни сўради. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига мувофиқ, ЖКнинг 122-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилиши мумкин деб кўрсатилган. Суд, жабрланувчи М.Эргашева ва айбланувчи У.Эргашевларнинг ярашиш тўғрисидаги аризаларини жиноят иши ҳужжатлари билан ўрганиб, Тошкент шаҳар Чилонзор туман прокурори ёрдамчисининг жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатиш ҳақидаги фикрини эшитиб, айбланувчи У.Эргашев айбига ихтиёрий иқрорлиги ва етказилган зарарни тўлиқ қопланганлиги, жабрланувчи ва айбланувчига бирон-бир тазйиқ бўлмаганлиги, ярашув айбланувчи ва жабрланувчининг хоҳишлари билан бўлаётганлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддасининг 1қисмида назарда тутилган жиноят ЖКнинг 66 1-моддасига мувофиқ, ярашувга тушишини инобатга олиб, айбланувчи У.Эргашевга нисбатан юритилган жиноят ишини ярашганлик муносабати билан тугатишни лозим деб топади. Шу билан бирга, суд жабрланувчи М.Эргашевага Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 583-моддаси 5-қисмига асосан ушбу ярашув суд томонидан тасдиқланганидан сўнг у мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқини йўқотишини тушунтиришни ҳамда қўлланилган эҳтиёт чорасини бекор қилишни лозим деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 4-қисми, 585-586моддаларига амал қилиб, суд А Ж Р И М Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддасининг 1-қисми билан айбланган Эргашев Умиджон Юлдош ўғлига нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 661-моддасига асосан тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилсин. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддасининг 1-қисми билан айбланувчи Эргашев Умиджон Юлдош ўғлига нисбатан қўлланилган “муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чораси ажрим қонуний кучга киргач бекор қилинсин. Жабрланувчи М.Эргашевага мазкур иш бўйича иш юритишни қайта тиклаш юзасидан илтимоснома бериш ҳуқуқи йўқолганлиги тушунтирилсин. Ажрим устидан ўн сутка ичида Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида хусусий шикоят бериш ёки протест билдириш мумкин. Раислик қилувчи судья Аслига тугри______________ Қ И Л Д И (имзо) Ф.Абдушукуров